O`zbekiston respublikasi oliy ta`lim, fan va innovatsiyalar vazirligi urgench davlat universiteti texnika fakulteti
Download 2.66 Mb.
|
Avtoturargoh
O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY TA`LIM, FAN VA INNOVATSIYALAR VAZIRLIGI URGENCH DAVLAT UNIVERSITETI TEXNIKA FAKULTETI«ARXITEKTURA» KAFEDRASI «ZAMONAVIY TURAR JOY VA JAMOAT BINOLARI ARXITEKTURASI»FANIDANAMALIY ISH TUSHUNTIRISH XATI MAVZU: Xiva shahriga 600 o`rinli Avtoturargoh loyihalash. Bajardi: Atajanov Abbosbek (imzо) Qabul qildi: Atamuratov Adilbek (imzо) URGANCH 2023-yil.МАВЗУ: Хива шахрига 600 уринли Автотураргох лойихалаш. РЕЖА:
Автотураргохлар хакида умумий тушунча? Автотураргохнинг архитектуравий ечими? Хозирги замон талабларига жавоб бериши? Инсоннинг пиёда юриш ўртача тезлиги 4км/соат бўлиб, бу тезлик нисбатан катта эмас, шунга қарамасдан инсон тарихий даврларигачаёқ Марказий Африкадаги Ернинг барча қитъаларига жойлашишга улгурди. От, туя ва бошқа кўплаб ҳайвонлардан оғир юкларни кўтаришда, ташишда фойдаланиш инсоннинг мускул кучларини бошқа муҳим иш ва юмушларни бажаришга сарфлаш имконини берди. Отларда, туяларда зарур бўлган жойларга қатнашда ва юкларни ташишда инсон тезликка эришди, лекин бундай тезлик сезиларли даражада ўзгарди холос. XIX асрнинг охирига келиб, ички ёнув двигателининг ихтиро қилиниши туфайли автомобиллар яратилиши туфайли инсон 10 – 20 марта катта бўлган тезликка эришди. Автомобилларга бўлган эҳтиёж вақт ўтиши сари орта борди. Автомобил ишлаб чиқариш жадал суратлар билан ўсди. “Автомобил турар жойи” муаммоси ҳозирги замонавий йирик шаҳарда жуда ўткирлашиб бормоқда. Ҳақиқатан ҳам, автомобил хонадонда сақланмайдиган ягона индивидуаль фойдаланиладиган нарсадир. Ҳаттоки, автомобилизация юқори даражада ривожланган мамлакатларда ҳам хусусий автомобил вақтнинг 95% да фойдаланилмасдан туради. Бунда ҳар бир турувчи автомобил учун иккита туриш жойи зарур бўлади: биринчиси – яшаш жойидан узоқ бўлмаган масофада (500м гача) жамоа гаражи бўлса, иккинчиси эса иш жойи ёки хизмат кўрсатиш объекти олдидаги очиқ ёки ёпиқ авто турар жойидир. Ўзбекистон Республикаси, Андижон вилояти, Асака шаҳрида автомобил заводининг ишга туширилиши Республикамизда автомобилизациянинг жадал суратлар билан ўсишига олиб келди. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, суғориладиган ерга эга бўлган ўлкаларда жойлашган Ўзбекистон шаҳарларида ернинг танқислиги туфайли “автомобил турар жойи” муаммосини ечишнинг ягона тўғри йўли бу индивидуаль фойдаланишдаги автомобилларни сақлаш учун кўп қаватли гараж – машина турар жойларини кўриш эканлигини кўрсатади. Автомашиналарни (бундан кейин а/м деб аталади) жойлаштришнинг манежли типидаги гаржларни иқтисод қилиш ўз йўлига кўра жуда оддийдир: а/м ни ерга жойлаштришда (бокс типидаги гараж) – 25м2, а/м ни иккита сатҳда жойлаштиришда – 15м2, уч сатҳда жойлаштиришда – 10м2, тўрт сатҳда жойлаштиришда – 8м2, саккиз сатҳда жойлаштириш учун – 4,5м2 юза талаб қилинади. Автомашиналарни лифтлар ёрдамида электро механик кўчиришнинг компьютерли бошқаруви гараж – автомашиналар турар жойи –автоматларининг иқтисодиёти янада самарадордир. Гаражлар –автомашиналар турар жойлари ерга нисбатан жойлашишига кўра ер ости, ер усти, кўп қаватли, аралаш типда бўлади. Гаражлар – автомашиналар турар жойлари ичида ҳарактланиши бўйича қуйидагича бўлади: ўзи юрар рампали, автоматлаштирилган лифтли ва аралаш (автомашиналарни лифтларда кўтариш тушириш, бунда манежда а/м ларни лифтларда кўтариш/тушириш, бунда манежда автомашинанинг ўзи инсон бошқарувида ҳаракатланиши билан манервланади). Автомашиналарнинг турар – жойининг типи бўйича гаражлар қуйидагича бўлади: боксли (локалли, кам ҳолларда) ва манежли (умуман олганда очиқ жойда, худди шаҳар автомашина турар жойлари каби кенг юзали). Ўзбекистон республикасининг иқлим ва сейсмик (7-9 балли) шароитлари учун шаҳар типидаги кўп қаватли гараж-автомашиналар турар жойини форэскизли стадия (босқичида) лойиҳалаш тавсия этилади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам минимал қурилиш майдони ва мумкин қадар максимал қаватли компактли ечимга эга бўлган режа(тарх) тузишга интилиш зарур бўлади. Бизнинг шаҳарларимизда ер танқис ва кам. Ўзбекистонда ерга меҳр бериш ва уни асраб-авайлаш керак. Download 2.66 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling