O`zbekiston respublikasi oliy ta`lim, fan va innovatsiyalar vazirligi toshkent moliya instituti
биринчидан, қўшилган қиймат солиғи дунёда биринчи марта Европа давлати бўлган Францияда жорий этилди; иккинчидан
Download 90.47 Kb.
|
Курс иши - Эгри солиқларнинг моҳияти
- Bu sahifa navigatsiya:
- Акциз солиғи
биринчидан, қўшилган қиймат солиғи дунёда биринчи марта Европа давлати бўлган Францияда жорий этилди;
иккинчидан, 1977 йилда қабул қилинган Директивага асосан қўшилган қиймат солиғи бир вақтнинг ўзида Европанинг бир неча давлатларида жорий этилди; учинчидан, қўшилган қиймат солиғи Ғарбий Европадаги интеграцион жараёнларни шакллантириш ва ривожлантиришда муҳим рол ўйнади. Ҳозирги вақтда қўшилган қиймат солиғи Европа Иттифоқига аъзо бўлган мамлакатларнинг давлат бюджетларининг даромадларини шакллантиришда муҳим ўрин эгаллайди. Европа мамлакатларида эгри солиқларнинг роли АҚШ, Япония, Канада ва Австралияга қараганда юқоридир. Европа мамлакатларида жами солиқ тушумларининг ҳажмида эгри солиқларнинг салмоғи 40 фоиздан юқори бўлиб, айрим мамлакатларда 50 фоизни ташкил этади. Мазкур кўрсаткич 50 фоиздан юқори бўлган мамлакатлар гуруҳига Мексика, Туркия ва Корея киради. АҚШ, Япония, Канада ва Австралияда эса ушбу кўрсаткич 25-30 фоизни ташкил қилади. Европа Иттифоқига аъзо бўлган мамлакатларда солиқ тушумларининг таркибида эгри солиқларни юқори салмоққа эга эканлигининг асосий сабабларидан бири, бу мамлакатларда солиқ ставкаларини Солиқ тўловчилар таркиби, солиқ объекти ва солиқ ставкалари умумлаштирилганлиги ва солиққа тортиш базасини ўзаро уйғунлаштирилганлиги ҳисобланади. Бу масаланинг Ўзбекистон Республикаси учун амалий аҳамиятга эга эканлиги шундаки, мамлакатимиз товароборотининг сезиларли қисми Россия Федерацияси, Украина ва Қозоғистон Республикаларига тўғри келади. Ҳозирга қадар мазкур мамлакатлар ўртасида қўшилган қиймат солиғи ставкаларини умумлаштириш ва солиққа тортиш базасини уйғунлаштириш масаласи ҳал қилинмаган. Бу эса, ушбу мамлакатлар ўртасидаги ўзаро ташқи савдо муносабатларини ривожлантиришга тўсқинлик қилади. Ўзбекистон солиқ тизимида қўшилган қиймат солиғи 1992 йилдан буён амал қилмоқда. Ушбу солиқ оборотдан олинадиган солиқ ва сотувдан олинадиган солиқлар ўрнига акциз солиғи билан биргаликда киритилган. Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи ва (ёки) товарларни (хизматларни) реализация қилувчи қуйидагилар қўшилган қиймат солиғини тўловчилар деб эътироф этилади3 (бундан буён ушбу бўлимда солиқ тўловчилар деб юритилади): 1) Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари; 2) товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади солиқ даврида бир миллиард сўмдан ошган ёхуд ихтиёрий равишда қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар; 3) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарларни (хизматларни) реализация қилувчи чет эл юридик шахслари, агар товарларни (хизматларни) реализация қилиш жойи деб Ўзбекистон Республикаси эътироф этилса; 4) фаолиятни Ўзбекистон Республикасида доимий муассасалар орқали амалга оширувчи чет эл юридик шахслари; 5) оддий ширкат шартномаси (биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартнома) доирасида амалга ошириладиган фаолият бўйича — оддий ширкатнинг ишларини юритиш вазифаси зиммасига юклатилган ишончли шахс – оддий ширкатнинг иштирокчиси; 6) Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтувчи шахслар. Мазкур шахслар божхона тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ қўшилган қиймат солиғини тўловчилар деб эътироф этилади. Ўзбекистонда акциз солиғи 1992 йилда қўшилган қиймат солиғи билан биргаликда оборот солиғи ва сотувдан олинадиган солиқлар ўрнига жорий қилинган. Унинг қўшилган қиймат солиғидан фарқли томони шундаки, у айрим товарлар ва маҳсулотларни чегаралаб олган ва у бажарилган иш, кўрсатилган хизматларга нисбатан қўлланилмайди. Акциз солиғи индивидуал характерга эга бўлиб, фақат акциз ости товарларга нисбатан қўлланилади. Акциз солиғи қўшилган қиймат солиғига тортиладиган базада ва нархда ҳисобга олинадиган юклаб жўнатилган товарлар қийматининг бир қисмини эгри солиқ сифатида бюджетга ундириш шакли ҳисобланади. Акциз солиғи Давлат бюджети даромадларини шакллантиришда салмоқли ўрин эгаллайди, жумладан, давлат бюджетининг солиқли даромадлари таркибида 2000 йилда 22,8 фоизни, 2001 йилда 26,3 фоизни, 2002 йилда 28,8 фоизни, 2003 йилда 31,1 фоизни ташкил этгани ҳолда 2006 йилги далат бюджети даромадларида унинг улуши 19 фоизни, 2008 йилда эса 16,5 фоизни ташкил этиши прогнозлаштирилган. Download 90.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling