O’zbеkistоn Rеspublikаsi Оliy vа o’rtа mахsus


Download 7.21 Mb.
bet4/182
Sana14.09.2023
Hajmi7.21 Mb.
#1678261
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   182
Bog'liq
portal.guldu.uz-ZOOLOGIYA (umurtqalalilar zoologiyasi)

Биринчи савол баёни:
Чала хордалилар (Hemichordata) кенжа типи вакиллари энг тубан даражада тузилган хордали ҳайвонлардан ҳисобланади. Бу кенжа типга гавдаси 3 қисмга, яъни хартумча, ёқа ва танага бўлинган, чувалчангсимон ҳамда ерни ковлаб ёки бир жойда ҳаёт кечирадиган денгиз ҳайвонлари киради.
Кенжа типининг вакили – баланоглосс сув тубида ҳаёт кечиради. Баланоглосс хартумини кенгайтириш ва торайтириш йўли билан денгиз тубидаги ботқоққа кўмилиб олади ва унда йўллар очади. Уларнинг бўйи баъзи турларида бир неча см-дан 1 м-гача, бошқа бир турларида ҳатто 2,5 м-гача ҳам етади. Улар денгизнинг саёз ерларида қумга кўмилиб яшайди. Баланоглосс оғзига сув билан бирга оқиб кирадиган майда-майда овқат бўлаклари билан озиқланади.
Баланоглосс айрим жинсли. Жинсий органлари эркак ва урғочисида сиртдан бир-бирига ўхшаш бўлиб, танасининг олдинги қисмига ўрнашган. Жинсий маҳсулотлари махсус тешикчалардан сувга чиқарилади ва уруғланиш сувда кечади.
Чала хордалилар ер юзидаги барча денгизларда бир мунча кам миқдорда учрайди. Уларни типик хордали ҳайвонларга киритадиган бир қатор белгилари мавжуд. бу белгилар – аввало хорда муртаги, невроцел, бошланғич жабра ёриқлари, целом ва иккиламчи оғизни бўлишидир.
Иккинчи савол баёни:
Умуртқали ҳайвонлар тўғрисидаги маълумотлар шарқнинг буюк алломаси Абу Райхон Беруний асарларида келтирилган. У ўзининг «Ҳиндистон» (1030) асарида бу ўлкада учрайдиган ҳайвонлар ҳақида ёзиб қолдирган. Айниқса у дельфинларнинг тузилиши, товуш орқали ўзаро алоқада бўлиши, каркидонлар тўғрисида қизиқ маълумотлар беради.
Умуртқали ҳайвонлар тўғрисидаги маълумотлар юртдошимиз Захириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» шоҳ асарида ҳам келтирилган. У Ҳиндистонда яшовчи 60 тадан ортиқ ҳайвон турлари тўғрисида ёзиб, уларни яшаш муҳитига биноан қуруқлик, сув яқинида ва сувда яшовчи ҳайвонларга ажратган.
Ўрта Осиё, хусусан Ўзбекистон ҳайвонларини ўрганиш соҳасидаги махсус тадқиқотлар XIX асрнинг иккинчи ярмида Н.А. Северцов, А.П. Федченко ва А.С. Берг номлари билан боғлиқ.
Умуртқали ҳайвонларни ўрганиш XX асрнинг ярмидан бошлаб айниқса авж олди. Ҳайвонлар устида дастлабки экологик тадқиқотларни Д.Н. Кашкаров (1878-1941) бошлаб берган. Т.З. Зоҳидов Қизилқум ҳайвонлари экологияси тўғрисида йирик монографик асар ёзди, ўзбек тилида биринчи бўлиб 4 жилдлик зоология энциклопедиясини яратди.
Ўзбекистонда умуртқали ҳайвонларни ўрганиш соҳасида тадқиқотлар Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Зоология институтида, Тошкент, Самарқанд, бухоро ва бошқа шаҳарлардаги университетларнинг зоология кафедраларида олиб борилмоқда. Орнитология соҳасида О.П. Богданов, Д.Н. Кашкаров, А.Ќ. Сагитов, Э. Шерназаров, С. Бақоев кенг миқёсда тадқиқотлар олиб боришган.
Сутэмизувчи ҳайвонларни Т.З. Зоҳидов, О.П. Богданов, Д.Н. Кашкаров ва бошқалар; судралиб юрувчиларни Т.З. Зоҳидов, О.П. Богданов; балиқларни Ѓ. Комилов, М.О. Абдуллаев, А. Омонов ва бошқалар ўрга-нишган. Юқорида келтирилган тадқиқотлар асосида «Ўрта Осиё табиати ва ҳайвонот дунёси», «Ўзбекистон ҳайвонот дунёси», «Ўзбекистон ҳай-вонлари», «Ўзбекистоннинг ноёб ҳайвонлари», «Ўзбекистон қушлари» каби йирик илмий асарлар ва «Ўзбекистон Қизил китоби» яратилди.
Зоология фанининг вазифаларига ҳайвонот дунёсини ҳар томонлама чуқур ўрганиш, ҳайвон турларини муҳофаза қилиш, фойдали турларини кўпайтириш, зарарли турларига қарши кураш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, табиатни қўриқлаш ва фойдали ҳайвонларни иқлимлаштириш киради.

Download 7.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling