O’zbеkistоn Rеspublikаsi Оliy vа o’rtа mахsus
Download 7.21 Mb.
|
portal.guldu.uz-ZOOLOGIYA (umurtqalalilar zoologiyasi)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ички скелети.
Мускулатураси. Тери остида жойлашган мускул қатлами мускулатурасининг асосий массасини ташкил қилиб, тана мускулатураси ёки соматик мускуллар деб аталади. Тубан умуртқалиларда, худди бош суяксизлардаги каби, мускулатура сегментлашган бўлади. Юқори умуртқалиларда эса тана ҳаракатининг умумий мураккаблашуви, ҳаракат органларининг пайдо бўлиши билан сегментатсия бузилади. Умуртқалиларда соматик мускулатурадан ташқари, жағ аппарати, ичак ва бошқа ички органлар мускулатурасини ҳам қайд қилиш лозим. Бу мускулатура сегментлашмаган бўлиб, виссерал мускулатура деб аталади.
Ички скелети. Умуртқалиларнинг скелети топографик нуқтаи назардан, ўқ скелет, виссерал скелет ва ниҳоят, ҳаракат органлари ва уларнинг камарлари скелетига бўлиниши керак. Ўқ скелет даставвал бириктирувчи тўқима билан ўралган хорда шаклида бўлади. Бириктирувчи тўқима фақат хордани эмас, балки унинг устида жойлашган нерв найини ҳам ўраб туради. Юқорида айтилганидек, хорда бирламчи ичакнинг орқа қисми ўсимтасидан ҳосил бўлади, яъни у энтодермадан келиб чиққан. Хорда ҳеч қачон сегментлашган бўлмайди. Тоғай ва суяк скелет (мезодермадан келиб чиққан) бириктирувчи тўқимали қобиқ туфайли ривожланади. Шундай қилиб, бу қобиқ скелетоген, яъни скелет ҳосил қилувчи ҳисобланади. Ўқ скелетда умуртқа поғонаси ва мия қутисини кўриш мумкин. Умуртқалар ривожланишида аввал хорда устида метамер жойлашган бир жуфт тоғай ҳосил бўлади. Булар умуртқанинг бўлажак устки ва остки ёйларидир. Устки ёйларнинг ўсиши ва учларининг ўзаро туташиши натижасида орқа мия канали ҳосил бўлади. Бу каналда нерв найи жойлашган. Остки ёйларнинг учлари фақат дум қисмида ўзаро туташади (балиқларда). Гемал канал ана шундай ҳосил бўлади. Бу канал орқали орқа аорта ва дум венаси ўтади. Остки ва устки ёйларнинг ички учлари туташиши натижасида умуртқанинг танаси ҳосил бўлиб, унинг ичида маълум даражада хорда сақланиши мумкин. Мия қутиси бош мия бошланғичи остида икки жуфт тоғай шаклида ҳосил бўлади. Уларнинг орқа жуфти-парахордалилар хорданинг олдинги қисми ён томонида, олдинги жуфти – трабекулалар улардан олдинда жойлашган. Парахордалилар ва трабекулалар ўсиши ва ўзаро қўшилиши натижасида бош мияни остидан қопловчи асосий пластинка ҳосил бўлади. Шу билан бир вақтда ҳосил бўлаётган сезги (ҳидлаш, эшитиш) органлари атрофида тоғай капсула ҳосил бўлади. Улар мия қутисининг асосий пластинкасидан баландроқ жойлашиб, бош мияни ён томонидан беркитади. Кейин сезиш капсулалари ривожланиб ўзаро бирлашади (тўгарак оғизлиларда) ёки миянинг асосий пластинкаси билан қўшилиб ўсади. Мия қутисининг қопқоғи орасидаги тешиклар-фонтанелалар бириктирувчи тўқимадан иборат парда билан қопланади. Мия қутисининг тўлиқ қопқоғи скелетнинг суякка айланиши, қоплағич (тери), суяк (пешана, тепа) ҳосил бўлиши ҳисобига ҳосил бўлади. Виссерал скелет мия қутисига боғлиқ бўлмаган ҳолда филогенетик ривожланган. Дастлаб виссерал скелет нафас олиш аппаратини сақлаб туриш вазифасини бажарувчи жабра ёриқлари орасида жойлашган бир хил шаклдаги жуда кўп ёйлар сифатида пайдо бўлган. Кейинчалик ёйларнинг сони камаяди. Тоғайли балиқларда олдинги бир жуфтининг рудименти лаб тоғайлари сифатида сақланиб қолган. Учинчи ёй жағ аппаратига, тўртинчи ёй тил ости аппаратига айланган. Балиқларда кейинги (4-7) ёйлар жабра аппарати скелетига айланган. Ерда яшовчи умуртқалиларда бошқача ўзгарган. Улар ҳақида қуйида танишамиз. Биринчи (умумий ҳисобда учинчи) виссерал ёй ҳар томондан бир жуфт тоғайдан ташкил топган. Тоғайли балиқларда устки тоғай юқориги жағ вазифасини бажаради. Бу танглай-квадрат тоғайи. Жағ ёйининг остки ярми – пастки жағ ҳам жуфт Меккел тоғайидан иборат. Суяк скелетли ҳайвонларда бирламчи жағнинг устки ярми ёки танглай-квадрат суяги вазифасини ўтовчи суяклар функсиясини йўқотади ва мия қутиси асоси таркибига киради. Иккинчи (умумий ҳисобда тўртинчи) виссерал ёй – гиоид ёй тубан умуртқалиларда тил ости, аниқроғи, жағ ости аппарати скелети ҳисобланади. Кўпчилик балиқларда бу ёй жағни мия қутисига бириктириб турувчи осма вазифасини бажаради. У иккита жуфт ва битта тоқ тоғайдан (суякдан) иборат. Устки жуфт тоғай гиомандибуляр тоғай деб аталади ва худди ана шу тоғай осма вазифасини бажаради. Чап ва ўнг гиоидларни ўзаро бирлаштирувчи остки жуфт тоғай – гиоид ва тоқ тоғай – копула тил ости скелети вазифасини бажаради. Ерда яшовчи умуртқалиларда гиоид ёй юқорида айтилган вазифасини йўқотиб, ўрта қулоқ аппарати ва томоқ ҳосил бўлишида иштирок этади (бу ҳақда “сувда ҳам қуруқликда яшовчилар” бўлимида батафсил баён этилади). Download 7.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling