O’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi alis’HYer navoiy nomidagi samarqand davlat universiteti tarix fakulteti


Download 0.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/29
Sana05.01.2022
Hajmi0.87 Mb.
#209083
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29
Bog'liq
mustaqillik yillarida ozbekistonda mashinasozlik sanoatining rivojlanishi

 

Илмий раҳбар,  

Ўзбекистон тарихи кафедраси  

доценти, тарих фанлари номзоди:   

     М.И.Насруллаев 

 

 



Самарқанд давлат университети тарих факультети  тарих таълим 

йўналиши  «Ўзбекистон  тарихи»  кафедраси  битирувчи  Суюнова 

Нигоранинг  «Мустақиллик  йилларида  Ўзбекистонда  машинасозлик 

саноатининг ривожланиши» мавзусидаги малакавий битирув иши  

 

ТАҚРИЗ 


 

58 


Бугун  Ўзбекистон  дунёдаги  энг  нуфузли  ҳалқаро  ташкилотларнинг 

тенг  хуқуқли  аъзоси.  Бугун  Ўзбекистон  нафақат  минтақада,  бутун  дунёда 

тинчлик  ташаббускори  бўлиб  майдонга  чиқмоқда.  Ер  юзидаги  бирорта 

мамлакат  мустақилликка  эришгач  бундай  мувоффақиятга  эриша  олмаган. 

Ички  ва  ташқи  сиёсатда,  ижтимоий-иқтисодий  ҳаётда,  умуман  барча 

соҳаларда  қўлга  киритаётган  ютуқларимиз  дунёни  лол  қолдираётгани  рост. 

Бу  ўринда  биргина  машинасозлик  саноатимизнинг  ютуғи  Асакада  бунёд 

этилган 


автомобилсозлик 

заводини, 

у 

ерда 


ишлаб 

чиқарилган 

машиналарнинг довруғи мағрибу-машриққа кетганлигини айтиб ўтиш кифоя 

Ўзбекистон  дунёда  автомобил  ишлаб  чиқарилаётган  28  давлатнинг  бирига 

айланди.  Мустақил  юртимиз  ана  шу  давлатлар  қатори  жаҳон  айвонидан 

ўзининг  муносиб  ўрнини  эгаллади.  Жаҳон  ҳамжамияти  вакиллари-ҳалқаро 

экспертлару мутахассис-олимлар Ўзбекистон эришган бу ютуқни мўжиза деб 

аташмоқда. 

Суюнова Нигоранинг малакавий битирув иши Ўзбекистоннинг ана шу 

ютуғига бағишланган.  

Мазкур  битирув  ишида  тадқиқотчи  чинакам  илмий-услубий  асосга 

таянган  ҳолда  бир  қатор  масалаларни  юқори  илмий  савияда  ва  холисона 

таърифлашга ҳаракат қилганини кўриш қийин эмас. 

Аниқланган ҳужжатларни, чоп этилган манбаларни таҳлил қилиш, ҳар 

бир  масала  бўйича  маълумотларни  моҳиятини  ўрганиш  натижасида 

хулосаларни,  илмий  мулоҳазаларни  баён  қилиш  ҳам  Суюнова  Нигоранинг 

тадқиқотчи  сифатида  етарли  тажрибага  ва  соғлом  сиёсий  мавқега  эга 

эканлигини кўрсатмоқда. 

Тадқиқ қилинган мавзу ниҳоятда кенг ва уни барча қирраларини битта 

иш  билан  таърифлаш  мумкин  эмас,  лекин  битирувчи  масалаларни  тўғри 

танлаб,  чуқур  ўрганиб,  юқорида  зикр  этилган  мавзуни  қониқарли  тарзда 

ёритишга муваффақ бўлган. 

Битирув  малакавий  иши  билан  танишиш  натижасида  хулоса  қилиш 

мумкин-ки,  уни  якунланган  илмий  иш  ҳисоблаб  уни  ижобий  баҳолаб, 

ЯДАКси олдида ҳимояга тавсия этиш мумкин. 

 

 




Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling