1. Қишлоқ хўжалиги корхоналарида молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботни тўлғазиш хусусиятлари
Молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботни тузишга асос бўлиб қишлоқ хўжалик корхоналарининг барча даромадлари ва харажатлари, фойда, уни ишлатилиши ҳисоби учун мўлжалланган вақтинчалик (транзит) счётларнинг маълумотлари ҳисобланади. Ҳисоботнинг алоҳида сатрлари қуйидаги тартибда шакллантирилади.
Сатр коди
|
Сатр номи
| Сатрни тўлдириш тартиби |
010
|
Маҳсулот (товарлар, иш ва хизмат)ларни сотишдан туган соф тушум
|
Етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, товарлар, иш ва хизматларни сотишдан тушган соф тушум ҳисоби учун мўлжалланган 9010, 9020, 9030 счётларнинг кредит обороти суммалари йиғиндисидан қайтарилган маҳсулотлар ( иш, хизматлар) суммаларини, берилган чегирмалар суммаларини (9040 ва 9050 счётларнинг дебет оборот суммалари) айириш орқали топилади ва даромадлар устунчасида кўрсатилади.
|
020
|
Сотилган маҳсулот (товарлар, иш ва хизмат)ларнинг таннархи
|
Етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, товарлар, иш ва хизматларнинг сотиш таннархи ҳисоби учун мўлжалланган 9110, 9120, 9130, 9140, 9150 счётларнинг дебет обороти суммалари йиғиндиси харажатлар устунчасида кўрсатилади.
|
030
|
Маҳсулот (товарлар, иш ва хизмат)ларни сотишнинг ялпи фойдаси (зарари)
|
010 ва 020-сатрлар суммаларининг фарқи ёзилади. Ижобий фарқ олинган фойдани кўрсатади ва у даромадлар устунчасига ёзилади. Салбий фарқ сотишдан кўрилган зарарни ифодалайди ва у харажатлар устунчасига ёзилади.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |