O`zbekiston respublikasi oliy va o`rta maxsus ta`lim vazirligi buxoro oziq-ovqat va engil sanoat texnologiyasi instituti asrayev Z. R., Sariyev R. B. «Ehm ning tashqi qurilmalari»


KIRITISH – CHIKARISHNING BAZALI SISTEMASI (BIOS)


Download 1.04 Mb.
bet86/91
Sana12.08.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1666560
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   91
Bog'liq
Asrayev Z. R., Sariyev R. B-fayllar.org

KIRITISH – CHIKARISHNING BAZALI SISTEMASI (BIOS).


BIOS – киритиш – чиқаришнинг баъзали системаси. (Basic Input Output System).
Унинг айнан шундай аталишига сабаб у ўз таркибида операцион тизим ва амалий дастурлар компьютерга уланган ва унинг таркибидаги қурилмалар билан ишлашга имкон берган буйруқлар тушумига эга. BIOS машинанинг доимий эслаб қолувчи қурилмасида ДЭҚҚ жойлашган вашунинг учун шахсий компьютернинг шу модели учун барча мумкин бўлган операцион тизимларнинг умумий ва ўзгармайдиган қисми ҳисобланади. ДЭSS ичидаги нарсани ўзгартириш мураккаб ишдир ва шунинг учун амалда бажарилмайди. Лекин керак бўлиб қолганда, BIOSвазифаларини, қўшимча модуллар ёрдамида кенгайтириш йўли билан ўзгартириш мумкин. Бу зарурият қуйидаги ҳолларда келиб чиқиши мумкин:
  • Шахсий компьютерга янги ташқи қурилма уланганда.


  • Тезкор хотирада диск моделлаштирилганда (виртуал ёки электрон диск)


  • Стандарт бўлмаган буйруқли процессорни ишлатганда ва б.


Бундай қўшимча модул IBMBIO.COM (ёки EM BIOS) блокидир; бу блок гўёки BIOS устига қурилган бўлиб, унинг имкониятларини ўзгартиради ва тўлдиради.


Умуман айтганда шахсий компьютер BIOS системаси алоҳида ўринга эга. Бир томондан апаратли қисмининг таркиби сифатида кўриш мумкин. Иккинчи томондан бу операцион тизимнинг дастурли модули сифатида қаралади. BIOS атамаси, СР/М операцион тизимидан олинган бўлиши керак, чуки шу системада BIOS номли модул дастури тузилган ва у ҳам худи шу функцияларни бажарар эди.
Купчилик замонавий видеоадаптерлар ва жамловчи контроллерлар ўз
BIOS системасига эга ва шу система асосини тўлдириб туради. BIOS
дастурларни чақириш одатда дастурий ёки аппаратли узилишлар ёрдамида амалга оширилади.
Шуни айтиб ўтиш керакки, BIOS апаратлар аро физик алоқани ўрнатувчи дастурлар билан бирга POST – компьютерларни ёқганда уни тестдан ўтказадиган дастур билан ҳам таъминланган. (Power – On – Self – Test). Асосий компьютерлар тестдан ўтказилади. Бу компьютерларга процессорлар, хотира ёрдамчи микросхемалар, дисклар, клавиатура ва видео система киради.
Агар компьютер ёқилганда муаммо келиб чиқса, (BIOS бошланғич тестни амалга оширмаса) сиз товушли сигналлар кетма-кетлигини эшитасиз. 2 – жадвал

Код
сигнали




Мазмуни

1

Dram хатолиги.

2

Жуфтлик схемаси ишламайди.

3

64 КБ базали оператив хотира ишламайди.

4

Система таймерида хатолик.

5

Процессорда хатолик.

6

А20 адресли чизиқ-клавиатура контроллери хатолиги.

7

Virtual Mode Exception Виртуал режимида чиқишда хатолик

8

Дисплей хотирасига ёзиш – ўқишда хатолик

9

ROM BIOS контрол суммасида хатолик


Агар сиз юқорида кўрсатилган хатолардан бирортаси билан тўқнашиб қолсангиз, бу апаратли қурилмаларда муаммо борлигини англатади.
BIOS системаси шахсий компьютерларда она платада ўрнатиладиган битта микросхема кўринишида бўлади. ROM BIOS номланиши ҳозирги замонда нотўғри бўлишини айтиб ўтайлик, чунки “ROM” доимий эслаб қолиш қурилмасидан ишлатилади. Ҳозирги пайтда эса BIOS кодларини
эслаб қолиш учун дастурланадиган эслаб қолиш қурилмаларидан фойдаланилмоқда.
Бундан ташқари ҳозир системасини сақлаш учун FLASH хотира перепективаси ошиб бормоқда. Бу эса компьютерга янги қурилмаларни қўшиш учун янги функциялар қўшиш ёки аввалгисини ўзгартиришга имкон беради.
ROM BIOS таркиби IBM фирмаси томонидан муаллифлик ҳуқуқи ҳимояланганлиги учун бошқа компьютер ишлаб чиқарувчи фирмалар бошқа фирмаларда ишлаб чиқарилган BIOS лардан фойдаланишга мажбур эдилар.
Бу фирмалардан энг машҳурлари 3та:
American Megatrends Inc. (AMI), Award Software ва Phoenix Technologie.
BIOSнинг аниқ версиялари система платаларида ишлатиладиган микросхемалар набори билан боғлиқлигини эслатиб ўтамиз. Phoenix Technologie компанияси лицензиялаштирилган тоза BIOSлар ишлаб чиқиш бўйича пионер ҳисобланади. Айнан шуларда илк бора қаттиқ диск типини бериш, флоппи дисковотларнинг проводникни қўллаш функицияларини киритилган эди. Ушбу BIOSларда РОSТ працедураларини кучли диагностикага эга. АМI компанияси BIOSлари энг кўп тарқалган ҳисобланади. Унинг махсулотлари бозорнинг 60% ни ташкил этади. Бундан ташқари АМI BIOS Setup системани тестдан ўтказадиган ва хотира билан ишлайдиган утилит дастурларини чақириш мумкин.
BIOS системаси CMOS RAM билан чамбарчас боғлиқ ҳисобланади. CMOS хотира бу жорий вақтини, компьютер комфигурациясини, хотира сони, хотира қурилмалари ҳақида маълумотларни сақлайдиган қурилма. BIOS системаси модулларига айнан шу ахборотлар керак бўлади. CMOS RAM номи ушбу хотира CMOS структура асосида қурилгани учун шундай номланади. (CMOS - Complementary Metal Oxide Semiconductor). У жуда кам энергия истемол қилади. CMOS хотира энергетик жихатдан мустаъқил ҳисобланади, чунки доимо энергия билан таъмилланган (тўйинган бўлади). Бу вазифани система платасида жойлашган аккумлиатор ёки система блокига
ўрнатилади галвоник элемент батареяси бажаради. Кўпчиликсистема платалари CMOS RAMни ички эмас, балки ташқи манбадан ҳам энергия билан таъминлашига йўл беради.
CMOS RAM зарарланганда (батарейка ўтирганда ёки аккумлиатор заряди тугаганда) Setup дастури RОM BIOS микросхемасининг тегишли жадвалидан жимлик қоидасига биноанишлатиладиган ахборотни олади.

Setup дастури энергия таъминотиниинг бир неча режимларини қўллаб- қуватлайди, масалан Dore Standby, Suspend. Ушбу режимлар энергиясини тежаш кўрсаткичининг ошиши бўйича жойлаштирилган. Система Setupда кўрсатилган вақт бўйича тегишли режимга ўтиш мумкин. Шундан ташқари BIOS одатда АРМ спецификациясини қўллаб қуватлайди. Маълум бўлишича уни илк бор Microsoft ва Intel фирмаси таклиф этган эди.



Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling