O’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi jizzax davlat pedagogika instituti
ГРЯДКА – ширмани биринчи плани. ДАЛАНГ
Download 0.67 Mb.
|
O’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi j
- Bu sahifa navigatsiya:
- САҲНА ОЙНАСИ
- ТЕАТР ҚЎҒИРОЧҚЛАРИ
- КОТУРН
- МЕХАНИК ҚЎҒИРЧОҚ
- МИМИКАЛИ ҚЎҒИРЧОҚ
- МУЛЬТИПЛИКАЦИЯ
- ПАПЬЕ – МАШЕ
ГРЯДКА – ширмани биринчи плани.
ДАЛАНГ – яванг қўғирчоқ театридаги қўғирчоқбоз. У фақат қўғирчоқларни ўйнатади, матнни бошқа актёр ўқийди. ДУБЛЬ – қўғирчоқ театрида ўрин алмаштирувчи қўғирчоқ. Унинг ташқи кўриниши асосий қўғирчоқга ўхшаш, аммо ички механизм бошқа. Асосий қўғирчоқ айрим физик ҳаракатни бажаролмай қолса, шу хатти – ҳаракатга мослашган иккинчи қўғирчоқ билан алмаштирилади. САҲНА ОЙНАСИ – томошабинларга кўринадиган асосий воқеа ижро этиладиган жой, ширма ва парталлар билан тўсилган. КАРАГЕЗ – турк халқ соя қўғирчоқ театрини қаҳрамони. У ўзини шўх хазиллари ва бойларга бўлган ғазаби фаоллиги билан таниқли эди. ТЕАТР ҚЎҒИРОЧҚЛАРИ – ҳамма театр қўғирчоқлари 2 гуруҳга бўлинади. Юқоридаги: қўлқопли оддий қўғирчоқлар. Мураккаб тростли, мимикали, механизмли қўғирчоқлар. Актёрлар уларни пастдан бошқаради. Пастдаги: актёрлар уларни юқоридан бошқаради. Марионетка қўғирчоқ тури яна ўзига хос тури, бу соя қўғирчоқдир. Бу қўғирчоқларни яратишда рассом ва унинг ғоясини ифодаловчи кийим тикувчи устанинг хизмати бебаҳодир. КОТУРН – қўғирчоқ театрида катта бўлмаган оёқ кийимига қотирилган ёки махсус товони қалин оёқ кийим, бўйи паст актёрлар котуридан фойдаланганлар. МАРИОНЕТКА – ип билан қўлда бошқарилади. Алоҳида саҳнани талаб қилади. Яна актёр тепадан туриб бошқаради. Актёрни қўлида вага бўлади (хожга ўхшаган) иплар йиғилган бўлиб қўғирчоқ билан бирлаштирилади. Марионеткани бошқариш қийин бўлади. Уни тузилиши инсон анатомиясига ўхшайди. Марионетка театрини хусусиятларидан бири шуки, у ҳақиқий полда ҳаракат қилади, ҳавода эмас. МЕХАНИК ҚЎҒИРЧОҚ – корпус бўйича бошқарув таянчига бириктирилган қўғирчоқ. Отларни хатти – ҳаракати ёки маршда юраётган солдатлар, дарахтга чиқаётган персонажлар учун механик қўғирчоқлардан фойдаланилади. МИМИКАЛИ ҚЎҒИРЧОҚ – юмшоқ материалдан – трикатин, резина кабилардан тайёрланувчи қўғирчоқлар. Бунда актёр бармоқлари ўз – ўзидан қўғирчоқни бош қисмида жойлашган бўлиб уни кўзи, оғзи ва бурнини ҳаракатлантиради. МУЛЬТИПЛИКАЦИЯ – кинодаги мультфильм қўғирчоқли ёки чизилган ҳолда бўлади. Чизилган мультфильмда чизмалар тасвирга олинади. Тасвирланган персонажлар алоҳида ҳаракат фазасида ифодаланади. Мультфильм Америка рассоми Уолт Диснейни номи билан машҳур. Қўғирчоқ фильмида Чехославакиялик режиссёр ва рассом Иржи Трики машҳурдир. ПАДУГА – саҳна декорациясининг бир қисмидир. Ўзи билан материалдан тортилган чизиқни намойиш этади. У тросда ёки штанкада осилган бўлади. Падуга саҳнанинг юқори қисмдаги механизмни беркитади. Саҳнада парталдан олдин турган қисми орлекино дейилади. ПАНЧ – англия қўғирчоқ театрининг машҳур қаҳрамони. Турли мамлакатлар қўғирчоқ қаҳрамонлари орасида «Шумтака» ва «Уришқоқ» номини олган. Панчога унинг хотини Жуди ёрдам беради. Панчо – Жуди томошалари Англияда катта муваффақият қозонган ва ҳозиргача сақланиб келади. Унинг репертуарлари Англия юмори ва сатирасидан иборатдир. ПАПЬЕ – МАШЕ – қўғирчоқ калласини тайёрлаш учун ишлатиладиган кўп тарқалган материалдир. Папье – машега турли навдаги елим билан ёпиштирадиган қоғозлар мос келади. Қоғоз қавати 8 – 10 қат бўлса яхши. Папье – маше лой билан ёки пластилин шаклини устки томонидан ёпиштирилади ёки гипс формаси ички тарафдан ёпиштирилади. ПАТРОНКА – картондан ясалган труба, қўлқопли қўғирчоқни бўйин қисмига ва қўлига осилади ёки ёпиштирилади. Қўғирчоқбозни унинг бармоқ ўлчамларига мослаб ясалади. Download 0.67 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling