O'zbekiston respublikasi oliy va o'rta maxsus ta'lim vazirligi mirzo ulug'bek nomidagi samarqand davlat arxitektura qurilish universiteti
Download 25.78 Kb.
|
kundalik namuna
СамДАҚУ "Магистратура" бўлими
70730309-"ҚМБК ва УИЧТ" таълим йўналиши 2022-2023 ўқув йили учун II курс 201-ҚМБК ва УИЧТ гуруҳи магистранти Рустамов Жонибекнинг Илмий-амалий амалиётида бажарган ишлари бўйича К У Н Л И К М А Ъ Л У М О Т Амалиётнинг биринчи кунида бизлар ташкилотнинг мудири билан сухбат ўтказиб, хар биримиз ўзимизнинг диссертация мавзуимизга таалуқли бўлган маълумотларни ва маслахатларни олдик. Амалиёт рахбаримиз бизларга кун тартиби, ташкилотнинг ташкилий бўлимлари ва ходимлари билан яна бир марта таништирди ва бажариладиган ишларни белгилаб қўйдик. Шундан сўнг бизлар ташкилотнинг ишларини бажаришда кўмаклашдик. Лабораторияга тушган буюртма асосида амалга оширилаётган қурилиш майдончасига бориб асос грунтининг зичлигини аниқлаб келдик. Кейинги куни бизлар ташкилотнинг мудири билан диссертация мавзуимиз бўйича савол-жавоб ўтказдик ва муаммоли вазиятларни маслахатлашдик. 22.02.2023 куни бизлар синов натижаларини расмийлаштиришнинг кетма-кетлиги билан танишдик. Хужжатларни тўлдиришда нималарга эътибор бериш керак ва нозик томонларини билан танишдик. 23.02.2023 куни диссертацияга доир маълумотларни тўпладик ва уларнинг тахлилини амалга оширдик. Шундан сўнг бизлар олинган ва жамланган маълумотларни обдон кўриб чиқиб диссертацияга киргизишга тайёрладик. 24.02.2023 куни бизлар бетон таркибини лойихалаб беш хил бетон намуналарини қуйдик. 25.02.2023 куни бизлар қумнинг йириклик модули, уйма ха хақиқий зичликларини аниқладик. 27.02.2023 куни бизлар амалиет рахбаримиз билан хар ким ўз диссертация мавзуси бўйича сухбат олиб бордик ва тегишли маслахатларни олдик. 28.02.2023 куни бизлар олдин қуйилган ва қуйилган кундан бошлаб 28 сутка давомида сувда 20 0С хароратда турган балкачаларни эгилиш ва сиқилишга синадик ва цемент маркасини аниқладик. 01.03.2023 куни чакиқ тошнинг маркаси ва едирилишини аниқладик. 02.03.2023 куни амалиет рахбари билан ишлаб чиқаришга таълуқли маълумотларни диссертацияга мавзусига мослаб диссертацияга киргиздим. 03.03.2023 куни ташкилотнинг ўз фаолияти давомида эришган ютуқлари ва муваффақиятлари билан танишдик. 04.03.2023 куни диссертация мавзусини амалиётга боғлаш масалаларини кўриб чиқдик ва керакли таклифларни амалиет рахбаридан олдик. 06.03.2023 куни диссертация мавзусига алоқадор бўлган ташкилотдаги мавжуд маълумотлар билан ўзимизнинг синов натижаларини таққосладик ва керакли хулосаларни чиқардик. 07.03.2023 нашриетларида чоп этилган мақолаларни қараб чиқиб, уларни илмий тахлил қилдик. 10.03.2023 Самарқанд шахрида ишлаб чиқарилган енгил бетон махсулотларини физик-механик кўрсаткичларини аниқладик (маркаси, зичлиги, ўлчамлари, сув шимувчанлиги). 11.03.2023 куни купик полистиролбетон ишлаб чиқариш учун хом-ашъе материалларини физик-механик кўрсаткичларини аниқладик 13.03.2023 қурилиш майдончасидан олиб келинган бетон кубларнинг мустахкамлигини текширдик ва шунга мос бетон синфини аниқладик. 14.03.2023 лабораторияда оғир бетон таркибини лойихалашни ўргандик ва аввал қуйилган бетонларнинг 28 суткалик мустахкамлигини аниқладик. 15.03.2023 диссертация мавзуси бўйича бажарилган синов эксперимнтлар-нинг натижаларини ДАСТ талаблариги мос келишини таққосладик. 16.03.2023 куни ДАСТ талаблари ва олинган натижаларни таққослаб, олиб борилаетган илмий тадқиқот ишим тўғри йўналишда бораетганлигига амин бўлдим. 17.03.2023 куни барча олинган натижаларни умумлаштириб якуний хулосага келдим ва шу хулосани диссертацияга киритишга қарор қилдим. Download 25.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling