О‘zbekiston Respublikasi Oliy va о‘rta maxsus ta’lim vazirligi Nizomiy nomidagi Toshkent davlat pedagogika universiteti


ХХ асрнинг 20-80-йилларида Ўзбекистоннинг иқтисодий географияси


Download 1.6 Mb.
bet5/14
Sana09.01.2022
Hajmi1.6 Mb.
#265488
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
2 5415890362243747364

ХХ асрнинг 20-80-йилларида Ўзбекистоннинг иқтисодий географияси

Ўзбекистон ҳукумати 1922 йилда суғориш ишларига катта миқдорда маблағ ажратди. Бу ишлар Ўзбекистон ССР тузилгач, янада авж олдириб юборилди. Урушгача бўлган даврда республикада Дарғом, Нарпай, Савай, Далварзин, Лоғон, Катта Фарғона каналлари, Каттақўрғон сув омбори каби кўплаб сув иншоотлари қурилди.

Чирчиқ-Оҳангарон водийларида, Зарафшон дарёси ҳавзасида, шунингдек, Қашқадарё ва Сурхондарё ирригация тармоқлари анча яхшиланди. 1929-1933 йилларда бу соҳага 234,9 миллион рубл сарфланди. Биргина 270 км. бўлган Катта Фарғона канали 45 кун ичида қуриб битказилди (1939 йил). Бунинг натижасида Фарғона водийсида 60 минг гектар бўз чўлли ерлар ўзлаштирилиб, 500 минг гектар ерни сув билан таъминлаш имконияти яратилди.

Советлар ҳокимиятининг ўтган асрнинг 20-30-йилларида амалга оширган маъмурий-буйруқбозлик ва зўравонлик сиёсатининг ёрқин ифодаси қишлоқда ўтказилган жамоалаштириш жараёнида намоён бўлди.

1929 йилнинг иккинчи ярми ва 1930 йил бошларида бу жараён Ўзбекистонда ҳам бошланиб кетди. Ўзбекистон партия ва ҳукуматининг 1930 йил 17 февралдаги “Жамоалаштириш ва қулоқ хўжаликларини тугатиш тўғрисида”ги қарорида республиканинг 17 та туманида ёппасига жамоалаштиришни амалга ошириш вазифаси белгиланган эди. 1929 йил октябрига қадар республикадаги деҳқон хўжаликларининг 3,4 фоизи колхозларга киргани ҳолда, 1930 йил мартига келиб деҳқон хўжаликларининг 47 фоизи колхозлаштирилган эди.


Download 1.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling