Иқтисодий қонунлар ва категориялар (илмий тушунчалар)
Иқтисодиёт назарияси фани иқтисодий муносабатларда амал қиладиган иқтисодий қонунларни ҳам ўрганади.
Иқтисодий қонун – иқтисодий ҳаётнинг турли томонлари, иқтисодий ҳодиса ва жараёнлар ўртасидаги доимий, такрорланиб турадиган, барқарор сабаб-оқибат алоқаларини, уларнинг ўзаро боғлиқлигини ифодалайди.
«Иқтисодиёт назарияси» фани иқтисодий қонунларни қуйидаги гуруҳларга туркумлайди:
1. Умумий иқтисодий қонунлар – кишилик жамияти ривожланишининг барча босқичларида амал қилади. Масалан, вақтни тежаш қонуни, эҳтиёжларнинг тез ўсиб бориш қонуни, такрор ишлаб чиқариш қонуни, ишлаб чиқариш муносабатларининг ишлаб чиқарувчи кучлар хусусияти ва ривожланиш даражаси мос келиши қонуни ва бошқалар.
2. Хусусий ёки даврий иқтисодий қонунлар – инсоният жамияти тараққиётининг маълум босқичларида амал қилади. Масалан, талаб қонуни, таклиф қонуни ва қиймат қонуни.
3. Махсус, ўзига хос иқтисодий қонунлар – алоҳида олинган иқтисодий тизим шароитида амал қилади. Масалан, қўшимча қиймат қонуни.
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!
ТОШКЕНТ-2022
Do'stlaringiz bilan baham: |