O’zbekiston Respublikasi Oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi Termiz davlat universiteti Iqtisodiyot va turizm fakulteti


Download 241 Kb.
bet17/18
Sana24.12.2022
Hajmi241 Kb.
#1057305
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
Агробанк хисобот12

Хулоса ва таклифлар
Юқоридагилардан келиб чиқиб . Агробанк АТБ Термиз филиали буйича шуни хулоса қилиб айтиш мумкинки, банклар – бу бозор таркибий системасининг марказий қисмларидан бири ҳисобланади. Банк – молиявий корхона бўлиб, у вақтинча бўш турган пул маблағларини ўзида сақлайди, иқтисодиёт объектларига кредит (ссуда, қарз, заёмлар) беради, корхоналар, муассасалар ёки алоҳида шахслар билан ўзаро тўловлар ва ҳисоб китобларда воситачилик қилади, мамлакатда пул муомаласини тартибга солиб бошқаради.
Мен ишлаб чиқариш амалиётни ўтаган Агробанк АТБ Термиз филиалининг ҳам мижозларга турли эркинликлар ва шароитлар яратилган бўлиб, банк турли операциялар бажаради.
Масалан, биргина кредит бўлимининг ўзида турли операциялар бажарилади. Мижозларга, халққа эркинлик яратиш, иқтисодий ўсишни яхшилаш мақсадида кредитлар берилади масалан:
- Истеъмол кредити
- Ипотека кредити
- Овердрафт кредити
- ПҚ-308 жисмоний шахсларга чорвачиликни ривожлантириш учун кредит
- Таълим кредити
- Узоқ, қисқа муддатли кредитлар
- Инвестицион лойиҳаларни кредитлаш учун
- Лизинг учун кредитлар
Агробанк АТБ Термиз филиали юридик ва жисмоний шахсларнинг пул маблағларини омонатларга жалб қилиши мумкин. Пул маблағлари шаҳар булими томонидан маълум вақтга ва талаб қилиб олингунча депозитларга жалб қилинади.
булим қабул қилинган пул маблағларининг сақланишини таъмилайди. Фуқаролар омонатларидан маблағлар уларнинг талабларига кўра ва шартномада келишилган муддатга берилади.
Агробанк АТБ Термиз филиали муддатлилик, қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик, мақсадлилик тамойиллари асосида ташкилот, корхона ва тадбиркорлар, шунингдек фуқароларга кредитлар беради.
Ўзбекистонда энг янги технологияларга мос бўлган банк инфратузилмаси яратилган. Бироқ ҳозирги босқичда тижорат банкларига мижозлар базасини ва чакана хизматлар таклиф этишни кенгайтириш имконини берадиган янги ноанъанавий ёндашувлар талаб қилинади. Ўзбекистон шаҳарлари ва туман марказларида борган сари кўпроқ супермаркетлар ва йирик савдо марказлари ишга туширилмоқда.
Банкнинг салоҳиятини, нуфузини аниқлашда унинг мижозлари ва кўрсатаётган хизматлари савияси муҳим рол ўйнайди.
Банкнинг ўз мижозлари ишончини қозониш унинг ютуқлари гаровидир. Агробанк АТБ Термиз филиали мижозларга доимий равишда пул омонатларини куйиш,кредитлар бериш ва бошка барча хизматларни йулга куйган булиб ушбу фаолиятни амалга оширмокда .

Download 241 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling