O’zbekiston Respublikasi Oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi Termiz davlat universiteti Iqtisodiyot va turizm fakulteti
Банкларнинг мулк шакли, бошқарув усули ва банклар тўғрисидаги қонунчиликнинг ривожланиши ва ҳозирги ҳолати
Download 241 Kb.
|
Агробанк хисобот12
- Bu sahifa navigatsiya:
- Банк турларининг таснифланиши. Тасниф критериялари
2.Банкларнинг мулк шакли, бошқарув усули ва банклар тўғрисидаги қонунчиликнинг ривожланиши ва ҳозирги ҳолати
Юқорида банк фаолиятини ташкил қилиш буйича айтиб ўтилган банк структурасини ягона структура деб ҳисоблаб бўлмайди. Кўп омиллар банк олдида турган конкрет мақсадлар ва вазифалар, ихтисослашувнинг тури ва хусусияти, ташкил қилишнинг моҳиятига боғлиқ ҳисобланади. Банк жамғарма банки, ипотека банки, траст банки, майда кредит уюшмалари сифатида ташкил қилиниши мумкин ва ушбу банк ихтисосликлари-нинг ҳар бири ўзининг конкрет афзалликлари ва йўнашига эга бўлади. Банк турларининг таснифланиши.
Банкнинг у ёки бу ташкилий структураси белгиланган меёрий талабларга ҳам боғлиқ бўлади. Маълумки банк фаолиятини назорат қилиш органлари банкни рўйҳатдан ўтказиш ва лицензия бериш жараёнида қатор ҳужжатларни тақдим eтилишини талаб қилади, бунда муассислик шартномалари, банкнинг асосий бошқарув органларини белгиловчи банк устави, янги очилаётган кредит институтининг ҳусусиятларидан келиб чиқувчи ташкилий тузилмаси. Ҳуқуқий меёрларга асосан қайта ташкил eтилаётган юридик шахслар кегусида уставдаги барча узгаришлар, дастлаб фаолият муҳитидаги ўзгаришлар қисми, яъни банк капиталида ёки ички ўзгаришлар ҳақида банк фаолиятини назорат қилувчи органларга ҳабар етказишлари лозим. Янги банк ташкил қилинаётганда унинг муассислари мулкчилик шакли (акциядор, кооператив, хусусий в.б.) ва қандай таркибий бўлинмалар (бошқармалар, бўлимлар, секторлар) яратилиши керак eканлигини аниқ белгилаб олишлари лозим. Б анк, шу жумладан, чет eл банки Ўзбекистон Республикасида ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан бериладиган лицензия асосида амалга оширади. Лицензияда банк бажарадиган операциялар рўйхати кўрсатилади. Лицензиясиз амалга ошириладиган банк фаолияти ғайриқонуний деб ҳисобланади ва бундай фаолият натижасида олинган даромад давлат бюджетига олиб куйилиши лозим. Download 241 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling