O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi termiz davlat pedagogika instituti magistratura bo’limi qo’lyozma huquqida udk: choriyeva dilnoza ulug`bek qizi


Кўникма ва малакаларнинг сифатини текширишда ўртача балл


Download 1.33 Mb.
bet37/42
Sana10.02.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1183235
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42
Bog'liq
кундузой

Кўникма ва малакаларнинг сифатини текширишда ўртача балл

Аввалги назорат гуруҳи

3,87

3,98



Аввалги тажриба – синов гуруҳи

4,27

4,45



Ўқувчилардаги амалий билимларнинг даражасини аввало, уларда ўрганиш объектлари тўғрисидаги амалий билимлари бўйича ва турли шарт-шароитларда ушбу объектлар билан ишлаш алгоритмини тушуниши бўйича аниқланди. Билим ва кўникмалар турли ўқув меъёрлари (нормативлари) талаблари асосида регламентлаштирилган маълум бир ҳаракатларни (ақлий ва физиологик) бажаришлари миқиёсларида аниқланди.
Шундай қилиб, тажриба-синовларнинг натижалари шуни кўрсатдики, электрон версияларни ўқув жараёнига дидактик жиҳатдан асосланган ҳолда тадбиқ қилиш (жорий қилиш) ва уларни лаборатория амалий машғулотларида қўллаш талабаларнинг касбий тайёргарлик сифати ва самарадорлигини оширди.
3 - боб бўйича хулоса
1. Таълим самарадорлигини электрон версиялар ёрдамида ошириш, уларни ўқув жараёнига тадбиқ қилиш билан бевосита боғлиқ. Демак, электрон версиялар назариясининг ишлаб чиқилмаганлиги ва кўпчилик ўқитувчиларнинг бу ишга тайёр эмаслиги сабабли ушбу гуруҳ техник воситаларининг потенциал имкониятлари тўлиқ очилмасдан, амалга ошмасдан қолмоқда.
Таълимга электрон версияларни тадбиқ қилиш (жорий қилиш) жараёнини такомиллаштириш механизми сифатида электрон версияларни лойиҳалаш методикасини ишлаб чиқиш зарурати юзага келди.
2. Электрон версияларни лойиҳалаш методикасининг педагогик
асосларини ишлаб чиқишга уриниб кўрдик. Бизнинг фикримизча бу
электрон версияларни ишлаб чиқишнинг мақсадга мувофиқлигини ўқув
материалини саралаш ва уни рационал конструкциялаш, мазмунни очиш
методларини аниқлаш, талабаларнинг билиш фаолиятини фаоллаштириш
усуллари ва воситаларини танлаш, электрон версияларнинг сифатини
баҳолаш ва конструктив масалаларини ечишни асослаш имконини берди.
Ишлаб чиқилган методика бўйича бир нечта электрон версиялар ишлаб
чиқилди ва "Металл қирқиш дастгоҳлари" фанини ўрганиш жараёнига тадбиқ қилинди.

3. Тадқиқотнинг ишчи гепотезаси тажриба-синов ишларида
тасдиқланди ва таълимга дидактик жиҳатдан асосланган ҳолда электрон
версияларни тадбиқ қилиш ўқиш ва ўқитиш самарадорлигини ошириш
кўрсатиб ўтилди. Бунинг натижасида мураккаб ўқув информациясини қабул
қилиш, англаш ва эсда сақлаб қолиш сифати ошди ва бутун таълим
самарадорлиги яхшиланди.

ХУЛОСА
Узлуксиз таълим тизимининг алоҳида ва фавкулотда янги буюртмаси ҳисобланган касб-хунар таълими тизимида малакали мутахассислар етказиб бериш учун ўқув-тарбиявий жараёнга аввало инновацион педагогик ва ахборот компьютер технологияларини жорий қилиш зарур бўлади. Бунинг учун эса таълимга янги дидактик жиҳатдан ўзини оқлайдиган методлар, шакллар ва воситаларни жорий қилиш, анъанавийларини такомиллаштириш зарур.
Мақсадли кузатувлар, илмий-педагогик адабиётлардаги маълумотларни умумлаштириш, педагогик тажриба-синовларнинг натижалари асосида ўтказилган ўқитишнинг замонавий техник воситаларини дидактик, методик ва техник характеристикаларини ва педагогик-психологик имкониятларини ва уларни касб - ҳунар таълими тизимида қўллаш самарадорлигини таҳлил қилиш шуни кўрсатдики, таълимга ўқув воситалари, хусусан электрон версияларни жорий қилиш каби масалаларни ҳал қилиш йўли билан такомиллаштиришга мухтож.
Олдимизга қўйилган максад ва вазифаларга мос холда назарий тажриба-синов тадқиқотларини ўтказиш жараёнида, агар электрон версияларни қўллаш миқёслари, дидактик, методик ва техник характеристикалари илмий асосланган талаблар тизимига мос келса уларни таълим тизимига кенг миқёсларда қўллаш йўли бнлан талабаларнинг касбий тайёргарлиги сифати ва самарадорлигини ошириш мумкин деган ишчи гипотезамиз тасдиқланди.

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling