Назорат ва тажриба-синов гурухларининг бошлангич характеристикалари
3.1.-жадвал
№
|
Гуруҳларнинг характерстикалари
|
Гуруҳларнинг тури
|
Ўртача баллар %
|
Яхлитланган ўртача балл
|
Гуруҳда ўзлаштириш тақсимоти
|
Билим бўйича
|
Кўникма бўйича
|
1
|
Паст ўзлаштирган ўқувчилар
|
Назорат
|
62,78
|
63,64
|
63,21
|
Юқори – 22
Ўрта – 54
Паст – 24
|
2
|
Паст ўзлаштирган ўқувчилар
|
Тажриба – синов.
|
60,89
|
64,08
|
62,5
|
Юқори – 21
Ўрта – 58
Паст – 21
|
3
|
Юқори ўзлаштирган ўқувчилар
|
Назорат.
|
73,16
|
70,65
|
71,9
|
Юқори – 40
Ўрта – 50
Паст – 10
|
4
|
Юқори ўзлаштирган ўқувчилар
|
Тажриба – синов.
|
74,2
|
68,52
|
71,36
|
Юқори – 47
Ўрта – 43
Паст – 10
|
Машғулотларни ўтказиш методикаси соҳасида ҳар бир машғулотнинг алгоритми ишлаб чиқилди ва уларнинг батафсил мазмундорлик характеристикалари тузиб чиқилди. Электрон версиялар билан ва уларсиз айни ўхшаш методикалар бўйича машғулотларни ўтказиш амалий жиҳатдан мумкин эмаслиги туфайли тажриба-синов гуруҳларидаги машғулотларнинг алгоритми асос сифатида қабул қилинди. Чунки электрон версияни ишлаб чиқишда ўқитишнинг барча дидактик ва методик жиҳатлари қатъий асосда белгилаб олинди.
Маърузалар назорат ва тажриба-синов гуруҳларда битта ўқитувчи томонидан ўтказилди, лаборатория амалий машғулотлари эса бошқа ўқитувчи томонидан ўтказилди. Иккала ўқитувчиларнинг ҳам малакаси, педагогик иш стажи ва тажрибаси тахминан бир хил ва етарли даражада юқори бўлиши таъминланди.
Тадқиқотнинг максадлари ва вазифаларига мос ҳолда педагогик тажриба-синов давомида электрон версияларни қўллашнинг, ўқув ахборотини дастлабки қабул қилиш сифатига таъсири; ўқув ахборотини ўзлаштириш даражаси ва билимлар, малака ҳамда кўникмаларнинг нечоғлик мустаҳкамлиги текширилди. Таълим натижаларини қайд этиш максадида учта назорат тести ( 1.2,3 иловага қаранг) ишлаб чиқилди.
Биринчи назорат тести ўқувчилар томонида мураккаб ўқув ахборотини дастлабки ўзлаштириш сифатини текшириш учун мўлжалланди. Тестда 10 та мураккаблиги тенг даражадаги саволлар ва кўп вариантли танлаш жавоблари бўлиб, тўғри жавобни тасодифий топиш эҳтимоли амалий жиҳатдан бартараф этилди. Саволларнинг мазмуни, талабаларнинг ўқув материали асосий кўргазмаси бўйича тушунчаларини текшириш имконини берди. Тест, ўқув мақсадларига, ўқув дастури талабларига ва билимларни машинасиз дастурли текширишда мазмунни тузиш приниипларига мос ке.тиши эксперт текширувидан ўтказилди. Тест, ўқувчиларга машғулот тугашидан 20 дақиқа олдин берилди.
Иккинчи назорат тести хам 10 та мураккаблик даражаси тенг савсллардан иборат бўлиб, ёзлма назорат ишига топшириқ шаклида тузилди. Ўқувчилар томонидан ўрганилаётган фан мавзуларининг асосий мазмунини ўзлаштиришини текшириш билимлар ва кўникмаларнинг мустаҳкамлигини ташҳис қилиш учун мўлжалланди. Назорат, лаборатория амалий машғулотлар цикли тугагандан сўнг ва фаннинг мўлжалланган бўлими ўрганилгандан сўнг 3 ой ўтгандан кейин ўтказилди. Тест саволларига жавоблар ўқувчилар томонида эркин шаклда «ёзма» кўринишида дастурли назорат ишлари жараёнида ўтказилди.
Учинчи назорат тести, талабаларнинг амалий билимлари ва кўникмаларини текшириш учун мўлжалланди. Тест 10 та тенг даражадаги саволлардан иборат бўлди ва лаборатория амалий машғулоти тугашига 30 дақиқа қолганда берилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |