O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi termiz muhandislik-texnologiya instituti


Рухсат этилган кучланишлар ва мустаҳкамликни баҳолаш


Download 1.87 Mb.
bet22/45
Sana17.02.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1205644
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   45
Bog'liq
UMK QMB

Рухсат этилган кучланишлар ва мустаҳкамликни баҳолаш. Материаллар қаршилигида конструкция элементларининг мустаҳкамлиги бўйича фикр юритиш учун назарий ва тажриба йўллари билан ҳар бир материал учун кучланишларнинг чегаравий қийматлари аниқланади. Чунки кучланишлар ушбу қийматлардан ошиб кетганда конструкция материали нормал ишлаши мумкин эмас. Бу кучланишларга энг катта нормал кучланиш м.ч. - материалнинг мустаҳкамлик чегарасидаги нормал кучланиш, рухсат этилган нормал [] ва рухсат этилган уринма [] кучланишлар киради. Мустаҳкамлик чегарасидаги нормал кучланиш м.ч. материалнинг узилиши олдидан унда ҳосил бўлиши мумкин бўлган энг катта кучланиш бўлиб, унинг таъсиридан кейин материал ишга яроқсиз бўлиб қолади. Бу кучланиш қиймати материалнинг хоссаларига боғлиқдир.
Конструкция материали нормал ишлаши учун ҳар доим қуйидаги шарт бажарилиши лозим;
max [] ёки max [].
Ушбу шартлар мустаҳкамлик шартлари деб аталади.
Табиатда мавжуд материаллар деформацияланиш даврида ўзини турлича тутишига қараб шартли равишда пластик ва мўрт материалларга ажратилади. Пластик материалларга кам углеродли пўлат, мис, алюминий ва бошқа металларни мисол қилиш мумкин.
Мўрт материалларга мисол қилиб чўян, табиий ва сунъий тошлар ва ҳоказоларни келтириш мумкин. Пластик материаллар деформацияланиш жараёнида чўзилиш ва сиқилишга бир ҳил қаршилик кўрсатади, яъни []ч = []c . Мўрт материалларнинг чўзилишга қаршилиги, сиқилишга қаршилигига қараганда анча кам, бўлади, яъни []ч< []c.
Бу ҳолда мустаҳкамликнинг қўшимча шартларидан фойдаланиш керак:


[]ч
[]c
Баъзи материаллар учун рухсат этилган кучланиш []нинг қиймати 1.1-жадвалда келтирилган. Агар жадвалда берилган маълумотларда [] чўзилишга ёки сиқилишга тегишлилиги айтилмаган бўлса, у ҳолда берилган маълумот фақат []ч га тегишли бўлади. Рухсат этилган кучланишлар ҳақидаги тўла маълумотлар махсус справочникларда келтирилади.



Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling