O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi termiz muhandislik-texnologiya instituti
Download 1.87 Mb.
|
UMK QMB
Чўзилиш ва сиқилишда ички кучлар
эпюраларини қуриш Агар ташқи кучлар таъсирида стержен кўндаланг кесимида фақат бўйлама ички куч N ҳосил бўлса, бу ҳолда чўзилиш ёки сиқилиш деформацияси пайдо бўлиб, бу ҳолат марказий чўзилиш ёки сиқилиш дейилади. Чўзилиш ва сиқилишда фақат N кучининг эпюраси қурилади. Шартли равишда чўзилишга доир барча катталикларни (+), сиқилишга доир катталикларни эса (-) ишора билан қабул қиламиз. 1-мисол. Берилган стержен (2.1а расм) учун бўйлама куч N нинг эпюраси қурилсин. м, м, Р1= 4 тк, Р2 = 6 тк. Таянчдаги реакция кучи R1 ни аниқлаймиз (бу таянчда горизонтал реакция кучи ва реактив момент 0 га тенг бўлади): ∑ Z1 = -P1+ P2 + R1= 0, R1 =P1-P2 =4тк-6тк=-2тк Ечимдаги (-) ишора таянч реакциясининг ҳақиқий йўналиши шаклда кўрсатилган йўналишга қарама - қарши эканлигини билдиради. Агар R реакция кучида стрелка икки томонга йўналган бўлиб, битта йўналишга (х) белги қўйилган бўлса, у ҳолда бу йўналиш реакция кучи қийматини топишдан олдин қўйилган йўналиш бўлиб, белги қўйилмаган йўналиш реакция кучи қиймати топилгандан кейинги ҳақиқий йўналишдир. Бу ҳолда R2=2тк бўлади. 2.1 Расм Бу стерженни 2 та участкадан иборат деб қараш мумкин. 1. Стерженнинг I участкасидан (0 ≤ z1 ≤ ) кесим (2.1 б расм) ўтказиб пастки қисмини қолдирамиз (2.1 в расм), юқори қисмини эса ташлаб юборамиз (2.1 б расм). Ташлаб юборилган қисмининг таъсирини N1 ички куч орқали белгилаймиз ва уни чўзувчи деб ҳисоблаб, қолдирилган қисми учун мувозанат шартларини ёзамиз: ∑ Z1 = N1 – P1 = 0, бундан N1 = Р1 = 4 тк бўлади. Ҳосил булган натижани N1= f (z1) функцияси кўринишида ифодалайдиган бўлсак, унда z1 ордината нолинчи даражада иштирок этмоқда. Бу эса стерженнинг I - участкасида N1 бўйлама кучни бутун I - участка узунлиги бўйлаб ўзгармас эканлигини билдиради. 2. Стерженнинг II – участкасидан кесим (2.1 б расм) ўтказамиз. Бу ерда кесимнинг юқори қисмини қолдириб, пастки қисмини ташлаб юбориш қулайроқ (2.1 г расм) бўлади. Ташлаб юборилган қисмининг таъсирини N2 билан белгилаб, мувозанат шартларини ёзамиз. ∑ Z2 = N2 + R1 = 0, бундан N2 = -Р1 =-2тк бўлади. Ечимдаги (-) ишора N2 кучнинг йўналишини нотўғри кўрсатганимизни, яъни N2 куч чўзувчи эмас балки сиқувчи эканлигини англатади. Бу ҳолда ҳам N2= f (z2) функция II -участканинг бутун узунлиги бўйича ўзгармас экан. Ушбу функцияларнинг графикларини чизамиз. Бунинг учун эпюранинг нол ўқини стержен бўйлама ўқига параллел равишда ўтказамиз (2.1д расм). «N» кучининг ўқини бу ўққа перпендикуляр жойлаштириб, N1= f (z1) ва N2= f (z2) функцияларнинг графикларини қурамиз. Қурилган график, эпюра ўқига тик равишда текис штрих чизиқлар билан штрихланади. Бу график (2.1 д расм) бўйлама куч N нинг эпюраси дейилади. Эпюрадан кўриниб турибдики, энг катта чўзувчи куч N1= 4 тк, энг катта сиқувчи куч эса N2=2 тк экан. Шу билан бирга, Р2 куч таъсир этувчи нуқтада шу куч миқдорига тенг бўлган сакраш ҳосил бўлмоқда. Download 1.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling