V. Kurs loyihasi buyicha ko‘rsatma va tavsiyalar
Фан бўйича лойиха-хисоб ишлари ўқув режада кўзда тутилмаган.
VI. Hisoblash grafik ishi buyicha kо‘rsatma va tavsiyalar
Hisoblash grafik ishiни бажаришнинг асосий мақсади – талабаларда “Электр транспортидан фойдаланиш ва таъмирлаш” фанидан олган назарий билимларни қўллашда амалий кўникмалар хосил қилиш, мустақил ишлаш қобилиятини ривожлантириш, бевосита ишлаб чиқаришдаги реал шароитларга мос техник эчимлар қабул қилиш ва замонавий техника ва технологияларни қўллаш бўйича кўникмаларни хосил қилишдир.
“Электрлашган темир йўлларнинг асосий локомотив депоси” мавзусидаги Hisoblash grafik ishiда қуйидаги масалалар ёритилиши лозим: электровозлар фойдаланишни ташкил этиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш, электровозлардан фойдаланиш кўрсаткичларини аниқлаш ва уларни айланиш учусткасидаги иши самарадорлиги, локомотив бригадалари ишини ташкил этиш, электровозларни таъмирлаш дастурини аниқлаш ва таъмирлаш сехларининг ишини ташкил этиш, депо режаси ва электровозларга депо шароитида техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ойлик графигини тузиш, электровоз узелларидан бири учун таъмирлаш технологик жараёнини ишлаб чиқиш. Лойиҳа ишини бажаришда талабадан ижодий маҳоратни кўрсатиш талаб қилинади, лойиҳа изланиш элементларини ўз ичига олиши, иш электровоз депоси плани келтирилган 1 варақ чизма (А1 ўлчамли) ва 25-30 бет (А4 ўлчамли) ҳажмдаги тушунтириш хатидан иборат бўлиши керак.
1. Электровозлардан фойдаланиш ва техник хизмат кўрсатишни ташкил этиш
2. Электровозлардан фойдаланиш кўрсаткичлари ва эксплуатасия қилинаётган паркни аниқлаш
3. Электровозлардан фойдаланиш кўрсаткичларини ҳисоблаш
4. Узайтирилган айланиш участкасида электровозлардан фойдаланиш самарадорлигини аниқлаш
5. Фойдаланилаётган парк ва электровозлардан фойдаланиш кўрсаткичларини ҳисоблаш
6. Электровозларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш дастурини ҳисоблаш
7. Электровозларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашни ташкил этиш графигини тузиш
Do'stlaringiz bilan baham: |