Oʻzbekiston respublikasi оliy va oʻrta maxsus ta’lim vazirligi urganch davlat universiteti
Download 313.77 Kb. Pdf ko'rish
|
Ключевые слова: аффиксы, формообразующие аффиксы и их роль в образовании эмоцио-
нальности, уважительно-ласкательные аффиксы, уменьшительно-ласкательные аффиксы, при- тяжательные аффиксы, градуация. Keywords: affixes, inflectional affixes and their role in formation of emotionality, affixes expres- sing respect and endearment, diminutive-hypocoristic affixes, possessive affixes, graduation. Ўзбек тилининг бир қанча имкониятларга эга, жуда ҳам бой тил экани барчамизга маълум. Тилимиздаги эмоционал лексемаларнинг нутқимизда бир қанчалигига эътибор қаратадиган бўл- сак, бундай сўзларнинг турли хил усулларда пайдо бўлганини сезиш қийин бўлмайди. Айрим эмо- ционал сўзлар лексик маъносининг ўзида баҳо семаси мавжуд бўлса, баъзи бир сўзларда маъно кў- чишлари орқали баҳо семаси пайдо бўлади. Қўшимчалар ҳам, кўпинча, сўзларни ижобийлик ёки салбийлик баҳо семасига ўтиб қолишига хизмат қилади. Айрим нейтрал сўзларни эса матн доира- сига олиб кирганимизда, улар ҳам ижобийлик ёки салбийлик оттенкасига ўтиб қолиши мумкин. Мана шу ва бошқа усуллар нутқда эмоционал сўзларни ҳосил қилинади. Эмоционал сўзларнинг юзага келишини С.Ғойибов қуйидагича ёзиб ўтган: “Тилда эмоцио- нал-экспрессив бўёқ тўрт хил: 1) лексик; 2) сўзни метафорик қўллаш; 3) аффиксация; 4) контекс- туал усулларда реаллашади”. 1 Сўзлар маъновий жиҳатдан эмоционал бўлишидан ташқари турли усулларда ҳис-ҳаяжон ҳо- сил қилинади. Бизга маълумки, аффикслар сўзларга турли хил янгича маънолар ёки бўлмаса, грам- матик маънолар қўшади. Шу сабабдан эмоционал сўзларни ҳосил қилиш учун эркалаш қўшимча- ларидан кенг фойдаланамиз. Эркалаш аффиксларидан -хон, -жон, -бону, -ой, -чоқ, -чак, -ча, -гина, - вой, -бой, -той каби қўшимчалар, эгалик қўшимчалари қўшилиб, сўзларга ижобий эмоционал баҳо семаси қўшилади. - жон, -хон, -бону аффикслари ҳурмат, эркалаш маъносини англатади. -ча, -чак, -чоқ аффикс- лари кичрайтириш, эркалаш маъноларини билдиради. - хон қўшимчаси, дастлаб, ҳурмат маъносини билдиради: – Бирам тўпорисиз-э!.. – деб кулди Бинафшахон (М.М.Дўст). 1 Ўзбек тили лексикологияси. Тошкент, “Фан”, 1981, 161-бет. Document Outline
Download 313.77 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling