O`zbеkiston rеspublikasi oliy va o`rta maxsus ta‘lim vazirligi
Download 5.15 Kb. Pdf ko'rish
|
1 O`ZBЕKISTON RЕSPUBLIKASI OLIY VA O`RTA MAXSUS TA‘LIM VAZIRLIGI AL-XORAZMIY NOMLI URGANCH DAVLAT UNIVЕRSITЕTI TABIATSHUNOSLIK VA GEOGRAFIYA FAKUL‘TЕTI ―BARQAROR TARAQQIYOT VA EKOLOGIK TA‘LIM‖ KAFЕDRASI Botanika va geobotanika asoslari FANIDAN O`QUV USLUBIY M A J M U A URGANCH-2012 2 Mundarija 1. Fanining namunaviy dasturi..................................................................................................3-14 2. Fanining ishchi dasturi........................................................................................................15-24 3.Kalendar reja……………………………………………………………..………………26-29 4.Ma‘ruza mashgulоtining ta‘lim tехnоlоgiyasining mоdеli..............................................30-149 5. Amaliy mashgulotlarning ta‘lim tехnоlоgiyasining mоdеli........................................ 150-245 6.O`quv materiallar……………………………………………………………………..…30-245 7.Tеstlar .............................................................................................................................246-266 8.Nazorat uchun savollar ……………………………………………………….................267-28 9.Umumiy savollar………………………………………………………………………..269-270 10. Foydali maslaxatlar………………………………………………….….……………271-272 11. Normativ hujjatlar …………………………………………………….….…………...273-295 12. Muallif haqida ma‘lumot……………………………………………....………………..…280 13. Annotasiya ……………………………………………………………..…………………..281 14.Glossariy……………………………………………………………….....………...……… 282 15.Tarqatma materiyallar………………………………………………………………………284 16.Baholash mezoni………………………………………………………………………….…295 17. Xorijiy manbalar……………………………………………………………………………297 18.Adabiyotlar ro‘y‘hati…………………………………………………….….…………...…297 19. Tayanch konespektlar………………………………………………………………………300 20.Referat mavzulari……………………………………………………………………………303 3 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ Руйхатга олинди №________________ 2008 йил ―___‖ ____ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2008 йил ―____‖ _________даги ―____‖-сонли буйруғи билан тасдиқланган БОТАНИКА ВА ГЕОБОТАНИКА АСОСЛАРИ фанининг ЎҚУВ ДАСТУРИ Билим соҳаси: 400000- Фан Таълим соҳаси: 440000- Табиий фанлар Таълим йўналиши: 5441300-Тупроқшунослик (тармоқлар бўйича) Тошкент – 2008 4 Фаннинг ўқув дастури Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқув- методик бирлашмалари фаолиятини Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг 2008 йил ―___‖________даги ―____‖.-сон мажлис баѐни билан маъқулланган. Фаннинг ўқув дастури М. Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетида ишлаб чиқилди. Тузувчи: Худойберганов Х.М. биология фанлари номзоди, доцент. Тақризчи: Рахимова Т.Т. Ўз Р ФА Ботаника Илмий-ишлаб чиқариш Маркази Геоботаника ва экология лабораториясининг мудири, биология фанлари доктори. Рахимова Т.У. ЎзМУ биология-тупроқшунослик ф-ти, Экология кафедраси мудири, биология фанлари доктори, профессор Фаннинг ўқув дастури М. Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетининг Илмий-методик кенгашида тавсия қилинган (2008 йил ―___‖ _________даги ―___‖ -сонли баѐннома). 5 КИРИШ Ушбу дастур ботаника ва геоботаника асослари (фитоценология) ўсимликлар жамоаси тўғрисидаги фан бўлиб, ўсимликлар жамоасига ташқи муҳит таъсири натижасида ўсимликларни ер юзида тарқалиши ва унинг қонуниятлари белгиловчи долзарб масалаларини қамрайди. Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари Фанни ўқитишдан мақсад- талабаларда ботаника ва геоботаника фани ўсимликларнинг ташқи ва ички тузилишини, ўсиши, кўпайиши ўсимликларнинг озиқланиши, нафас олиши, ташки муҳит билан алоқада бўлиши, келиб чиқиши, ер юзида тарқалиш қонуниятларини, ўсимликларнииг яшаш шароитига экологик омиллар, яъни биотик, абиотик ва антропоген омилларнинг таъсири, ўсимликлар оламининг хилма— хиллигини ҳамда ўсимликларнинт инсон ҳаѐтида тутган ўрни ҳақида билимларни беришдан иборат. Фан бўйича билим, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар ―Ботаника ва геоботаника асослари‖ ўқув фанини ўзлаштириш жараѐнида амалга ошириладиган масалалар доирасида бакалавр: - ботаника ва геоботаника фанининг асосларини мукаммал билишлари, ўсимликлар оламининг хилма-хиллиги, ер юзасида тарқалиши ва кўпайиши, ўсимликларнинг тана тузилиши, ҳаѐт кечириши, ривожланиши ҳамда яшаш муҳити билан муносабатларини билиши керак; - талаба ўсимликларнинг хусусий ва тарихий тараққиѐт қонуниятларини билиши, турли систематик гуруҳларга хос ўсимликларнинг ривожланиш босқичларининг турли-туманлиги, ер юзида тарқалиши ва уларни ўрганишда қўлланиладиган биология мутахассислигига оид замонавий тадқиқот услубларини билиши ва улардан фойдалана олиши керак. Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатидан узвий кетма-кетлиги Ботаника ва геоботаника асослари фани асосий ихтисослик фани ҳисобланиб, 1- ва 2– семестрларда ўқитилади. Дастурни амалга ошириш ўқув режасида режалаштирилган У бир қанча бошқа фанлар билан масалан, палеоботаника, геология, география, иқлимшунослик каби фанлар билан узвий боғлангандир. Ботаника фани ўта қадимги фанлардан бири бўлганлиги сабабли бир қанча фанларга бўлиниб кетган. Аммо ҳозирги вақтда у асосан учта бўлимга бўлиб қаралади, яъни ўсимликлар анатомияси ва морфологияси, тубан ўсимликлар, юксак ўсимликлар. 6 Фанни ишлаб чиқаришдаги ўрни Республикамизнинг иқтисодий тармоқларидан бири қишлоқ хўжалиги соҳасидир. Бу соҳада бевосита қишлоқ хўжалиги экинларидан ғўза, буғдой, арпа, маккажўхори каби экинлардан олинадиган маҳсулотлар ҳамда улардан олинадиган хомашѐлар ишлаб чиқариш иқтисодий бўғиннинг асосий қисмини ташкил этади. Бу экинларни физиологик кўрсаткичларини билиш зарур масала ҳисобланади. Шунинг учун ушбу фан асосий фанлардан ҳисобланиб, ишлаб чиқариш технологик тизимининг ажралмас қисмини ташкил қилади. Фаннинг ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар Дастурда кўрсатилган мавзулар маъруза, амалий машғулотлар шаклида олиб борилади. Шунингдек атрофлича билим олишни таъминлаш мақсадида талабаларга мустақил иш мавзулари ҳам берилади. Фанни замонавий педагогик услублар – ―Кластер‖, ―Бумеранг‖, ―Дебашлар‖ тарзида ўтиш ҳам кўзда тутилгандир. Маълумотлар кўргазмали ўқув қуроллари, кодоскоп, мультимедиа, микроскоп, тотал ва кесмали препаратлар ѐрдамида олиб борилади. ЎСИМЛИКЛАР АНАТОМИЯСИ ВА МОРФОЛОГИЯСИ Асосий қисм (маъруза) Ҳужайра ва унинг тузилиши Ўсимликлар ҳужайрасининг тузилиши. Ҳужайра органоидлари. Тургор ва плазмолиз, ҳужайра қобиғи. Ўсимлик тўқималари Тўқиманинг умумий таърифи, аҳамияти ва ўсимлик танасида жойланиши. Механик, ўтказувчи, ғамловчи, ўзлаштирувчи ва ажратувчи тўқималарнинг хусусиятлари. Вегетатив органларнинг ички тузилиши Новда ва унинг морфологияси, ривожланиши ҳамда ўсиши. Поянинг ривожланиши. Эпидермис, бирламчи пўстлоқ ва марказий цилиндрнинг таркибий элементларга ажралиши. Прокамбий, унинг тузилиши ва юксак ўсимлик гуруҳларида жойланиш хусусиятлари. Ўтказувчи боғламларнинг ривожланиши. Дарахт ўсимликлари пояларининг анатомик тузилиши. Баргнинг таркибий қисмлари ва уларниг аҳамияти. Баргнинг ички тузилиши. Баргга маҳкамлик берувчи тўқималар, уларнинг тузилиши ва жойланиши. Барг анатомик таркибининг ривожалнишига ташқи муҳит шароитининг таъсири. Вегетатив органлар морфологияси 7 Уруғли ўсимликлар муртагининг тузилиши. Уруғнинг униши. Илдиз тизимининг ривожланшпи, новданинг шаклланиши. Новданинг умумий морфологияси. Илдиз ва унинг асосий вазифалари Дарахт ўсимликлари илдиз тизимида илдизларнинг фарқланипш. Таянч, тиргак илдизлар. Илдизларнинг шакли: семиз илдизлар, илдиз қуббалари. Ўсимликларнинг кўпайиши Ўсимликларнинг жинссиз, жинсий ва вегетатив купайиши. Вегетатив купайишга мослашган аъзолар: туганаклар, пиѐзбош, илдизпоя, қўшимча куртак ва илдизлар. Юксак ўсимликларнинг жинсий кўпайиши. Гул. Гул қисмлари. Бир жинсли ва икки жинсли гуллар. Бир уйли ва икки уйли ўсимликлар. Чангчиларнинг морфологик тузилиши. Чангнинг униб чиқиши. Гинецей. Уруғчининг тузилиши. Тугунчанинг хиллари ва уларнинг эволюцион моҳияти. Уруғкуртакларнинг тузилиши. Гуллаш ва чангланиш. Шамол ва ҳашаротлар ѐрдамида чангланадиган ўсимликлар. Четдан чангланишга мосланиши. Мева, унинг тузилишя ҳамда ривожланиши. Мева турлари. Уруғ ва меваларнинг тарқалишга мослашувлари. Юксак ўсимликлар Йўсин тоифалар (Bryophyta). Жигарсимон (Marchantiopsida) йўсинлар синфи. Оддий маршанция. Плаунтоифалар (Lycopodiophyta) Плаунномалар (Lycopodiales) қабиласи. Тўғноғичсимон плаун оддий селагинеллар. Псилоттоифалар (Psilotophyta). Псилот ва Тмезиптерис туркумлари. Қирқбўғимтоифалар (Equisephyta). Қирқбўғимномалар қабиласи (Equisetales). Дала қириқбўғими. Қирққулоқтоифалар (Папоротниктоифа) (Polypodiophyta). Полиподиумкабилар синфчаси. Полиподиумдошлар оиласи. Ўрмон қирққулоғи. Қарағайтоифалар (очиқ уруғли ўсимликлар) (Pinophyta). Гинкгонамолар (Linkgooles) қабиласи. Гинкго билоба. Магнолиятоифа, ёпиқ уруғли ёки гулли усимликлар (Magnoliophyta ёки Angiospermasa) Бўлимнинг умумий тавсифлари. Унга кирувчи оила туркуми ва турлар сони. Уларнинг тарқалиши ва биосферадаги роли. Гулнинг характерли белгиси. Гулнинг келиб чиқишидаги назариялар. Н.Арбер ва Д.Паркин томонидан яратилган стробил (эвант) назарияси ва унга ҳозирги даврда киритилган ўзгаришлар. Р.Ветштейн ва Каретен яратган псевдант ѐки сохта гул назарияси. Гул қисмларининг келиб чиқиши ҳақида теллом назарияси. Гул қисмлари ҳақида ҳозирги замон тушунчалари. Магнолиятоифа 8 ўсимликларининг Ўзбекистонда тарқалган турли оилалари, туркумлари, турлари ҳақида маълумотлар бериш. Гулли ўсимликлар систематикасининг ривожланиш тарихи Систематика ҳақидаги қадимги дастлабки замон тушунчалари. Ботаникага оид билимларнинг аҳамияти. Арестотель, Теофраст, Диоскорит, Катта Плиней ишлари. Ўрта ва кейинги асрларда Ўрта Осиѐда олиб борилган ботаникага доир изланишлар. Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Маҳмуд Қошғарий ва бошқалар. Ботаника боғларининг пайдо бўлиши, ўсимликлардан нусха (гербарий) олиш. Филогенетик систематиканинг шаклланиши ва ривожланиши. Ўзбекистонда юксак ўсимликлар систематикасининг ривожланишида акад. Қ.З.Зокиров, М.Г.Попов, Е.П.Коровин, А.И.Введенский, С.С.Сахобиддинов, Т.Одилов, М.М.Набиев, Ў.П.Пратовларнинг қўшган ҳиссалари. Геоботаника Фитоценоз тўғрисида тушунча. Фитоценоз ѐки ўсимликлар жамоаси фитоценоз–биогеоценознинг марказий таркиби. Микроценоз ва унинг бўлиниши. Фитоценозни ҳосил қилган ўсимликлар орасидаги ўзаро муносабатлар. Биргаликда ўсиб турган ўсимликларнинг бир-бирига тўғридан-тўғри таъсирлари. Турлар орасидаги муносабатлар. Биргаликда ўсиб турган ўсимликлар морфогенези ва уларнинг ўсимлик ҳаѐтий ҳолатига таъсири. Фитоценознинг муҳитга ва муҳитнинг фитоценозга таъсири. Фитоценоз тузилиши. Фитоценоз ҳосил бўлишида экатоп аҳамияти. Фитоценоз чегараси ва унинг ҳажми. Фитоценознинг флористик таркиби, унинг асосий белгилари ва турларига тўлиқлик даражаси. Турлар орасидаги сон ва сифат муносабатлари, қаватлик, синузия, яшаш жойи характери. Фитоценоз динамикаси. Фитоценоздаги мавсумий ўзгаришлар. Фитоценоз алмашинувининг юзага келиши ва ҳосил бўлиш суръати, сабаблари. Фитоценоз алмашинувчининг классификацион принциплари. Фитоценоз классификацияси. Фитоценозларнинг классифакцияси ва ординацияси принциплари. Геоботаникада асосий систематик бирлик ҳисобланган ўсимликлар ассоциацияси тўғрисида тушунча. Геоботаник изланишлар. Геоботаник изланиш усуллари (ѐзма, экспериментал ва бошқа усуллар). Намуна майдончалари ажратиш, яъни ўрганилаѐтган манзилда. Сойлар адирлар ва тоғ минтақаларида тарқалган ассоциация ва формацияларни Аниқлаб геоботаник бланкаларни тўлдириш. Шу билан бирга адир ва тоғ минтақаларида учрайдиган оила, ҳамда ўсимликларни сувга бўлган талабига қараб ксерофит, мезофит, гигрофит ва гидрофит ўсимликларни ўрганиб, уларга тавсиф бериш. Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича тавсия ва кўрсатмалар. Амалий машғулотларда талабалар ўсимлик органлари тузилишини ўрганадилар. 9 Амалий машғулотларнинг тахминий тавсия этиладиган мавзулари: 1.Микроскопнинг тузилиши. 2.Ўсимлик ҳужайрасининг тузилиши. Пиѐз пўсти эпидермаси ҳужайрасининг тузилиши. 3.Пластида типлари. Тирик ўсимлик ҳужайраларида хлоропласт, хромопласт ва лейкопластлар. 4.Ўсимлик тўқималарининг умумий тавсифи Қопловчи тўқима. Бирламчи қопловчи тўқима эпидерма. 5.Иккиламчи қопловчи тўқима-перидерма. Пўстлоқ. 6.Ўтказувчи тўқималар. Трахеидлар. Найлар. Элаксимон найлар. 7.Механик тўқималар. Колленхима. Склеренхима. Тола ва тош ҳужайралар. 8.Илдизлар анатомияси. Ксилема ва флоэма типидаги илдизмевалар. 9.Бир ва икки паллали ўт ўсимликлар поясининг анатомик тузилиши. 10.Оралиқ типдаги поянинг анатомик тузилиши. 11.Кўп йиллик дарахтсимон ўсимликлар поясининг тузилиши. 12.Ҳар хил экологик гуруҳдаги ўсимликлар баргининг анатомик тузилиши билан боғлиқлигини кузатиш. Қарағай ва ковул барги. 13. Бўлим Риниятоифалар. Куксония, риния, псилофитларни тузилишини ўрганиб жадваллар ва китоблардан фойдаланиб, уларнинг расмларини чизиш. 14. Бўлим йўсин тоифалар (Bryophyta). Жигарсимон (Marchantiopsida) йўсинлар синфи. Оддий маршанциянинг гербарий материаллари асосида, лупа ѐки микроскоп ѐрдамида ташқи ва ички тузилиши, ўрганиш ва уларнинг расмларини чизиш. 15. Бўлим Плаунтоифа (Lycopodiophyta) Плаунномалар (Lycopodiales) қабиласи. Тўғноғичсимон плаун оддий селагинелларнинг гербарий материалларидан фойдаланиб, лупа ѐрдамида ташқи ва ички тузилиши ва жадваллардан фойдаланиб, расмларни чизиш. 16. Бўлим Псилоттоифа (Psilotophyta) Псилот ва Тмезиптерис туркумларини ўрганиш. 17. Бўлим. Қирқбўғимтоифа (Equisephyta) Қирқбўғимномалар қабиласи (Equisetales). Дала қирқбўғимини гербарий материалларидан фойдаланиб, ташқи ва ички тузилишини ўрганиш, ҳамда жадвал ва китоблардан фойдаланиб, уларнинг расмларини чизиш. 18. Бўлим. Қирққулоқтоифа (Папортотниктоифа) (Polypodiophyta) Полиподиумкабилар синфчаси. Полиподиумдошлар оиласи. Ўрмон қирққулоғи. 19. Бўлим. Қарағайтоифа (очиқ уруғли ўсимликлар) (Pinophyta) Гинкгономалар (Linkgooles) қабиласи. Гинкго билобанинг гербарий материалларидан, кипарисномалар қабиласи 20. Бўлим. Магнолиятоифа, ѐпиқ уруғли ѐки гуллари (Magnoliophyta ёки Angiospermasa.) Бўлимнинг кенг тарқалган оилаларини вакилларини ташқи ва ички тузилишини лупа ѐрдамида ўрганиш. Жадваллар ва китобдан 10 фойдаланиб, уларнинг расмларини, ҳамда гулининг формула ва диаграммасини чизиш. 21. Чўл, адир минтақаларида тарқалган оила вакилларини ташқи ва ички тузилиши. 22. Тоғ, яйлов минтақаларда тарқалаган оила вакилларини ташқи ва ички тузилиши, кўпайишини акс эттирувчи жадвал ва гербарийлар Билан таништириш ва уларнинг расмларини чизиш. 23. Мезофит ўсимликларнинг ташқи ва ички тузилиши. 24. Ксерофит ўсимликларнинг ташқи ва ички тузилиши. 25. Гигрофит ва гидрофит ўсимликларнинг ташқи ва ички тузилиши. 26. Ўрганилаѐтган манзилларда тарқалган ассоциация, формацияларни, ҳамда улардаги доминант, субдаминат ўсимликларни аниқлаб, геоботаник бланкаларни тўлдириш. Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича кафедра профессор- ўқитувчилари томонидан кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилади. Унда талабалар асосий маъруза мавзулари бўйича олган билим ва кўникмаларини амалий машғулотлар бажариш орқали янада бойитадилар. Шунингдек, дарслик ва ўув қўлланмалар асосида талабалар билимларини мустаҳкамлашга эришиш, тарқатма материаллардан фойдаланиш, илмий мақолалар ва тезисларни чоп этиш орқали талабалар билимини ошириш, мавзулар бўйича кўргазмали қуроллар тайѐрлаш ва бошқалар тавсия этилади. Курс ишини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар Талабалар томонидан курс ишининг бажарилиши профессионал тайѐргарликни муҳим босқичи ҳисобланади, чунки уларда мустақил ижодий ишлашни шаклланишига, илмий тадқиқот элементларини англашга, илмий адабиѐтларни ўқиш ва таҳлил қилишга ѐрдам беради. Талаба курс иши тизимини бажариш жараѐнида ундан хам мураккаброқ бўлган вазифани – малакавий битирув ишини бажариш учун, назарияларни англаш, уларни умумлаштириш ва амалиѐтда қўллаб мустақил илмий- тадқиқот фаолиятни бошлашга тайѐргарлик кўради. Курс ишини тайѐрлаш талабада ахборотларни аналитик фикрлашни ривожланиш натижасида тайѐр мутахассис бўлиб етишишга олиб келиши керак. Курс иши талабадан фаннинг турли соҳалари бўйича амалиѐтда олган билимларини мустахкамлашни, янада чуқурлаштиришни ва умумлаштиришни талаб қилади. Ҳар бир танланган курс иши мавзуси илмийликни, замонавийликни талаб қилади, чунки хар бир топшириқда янгилик элементлари бўлиши лозим. Курс ишини фойдасини энг муҳим омиллари унинг индивидуаллиги ва талабанинг қизиқиши ва қобилиятига қараб умумий талабларни пасайтирмаган ҳолатда берилиши хисобланади. Курс ишининг мавзулари умумий талабалар сонидан 20-30% олидидан тайѐрланади. Ҳар бир талабага шахсий топшириқ берилади. 11 Таклиф этилаѐтга курс иши мавзулари руйхати: 1. Гнетумнамолар қабиласи. 2.Кардаиткабилар кенжа синфи. 3. Найсимонлар кенжа оиласи. 4. Вельвичиянамолар қабиласи. 5. Поябаргли мохлар синфи. 6.Лоладошлар оиласи. 7. Плаунсимон синфи. 8. Ужовниксимонлар синфи. 9. Лабгулдошлар оиласи. 10. Кучаладошлар оиласи. 11. Маршанциянамолар қабиласи. 12. Селагинеллалар қабиласи. 13. Қарағайсимонлар синфи. 14. Ёнғоқдошлар оиласи. 15. Толдошлар оиласи. 16. Ёпиқ уруғли ўсимликлар ва гулнинг келиб чиқиши. 17. Олхўригулдошлар кенжа оиласи. 18. Юксак ўсимликлар систематикаси фанининг ривожланиш тарихи. 19. Қирққулоқсимонлар бўлими. 20. Қизилчасимонлар синфи. 21. Сфенофилсимонлар ѐки понабарглилар синфи. 22. Араукариянамолар қабиласи. 23. Пистадошлар оиласи. 24. Юнгерманиялар қабиласи. 25. Олмагулдошлар кенжа оиласи. 26. Полиподиумсимонлар синфи. 27. Полушниксимонлар оиласи. 28. Гулхайридошлар оиласи. 29. Кипариснамолар қабиласи. 30. Зубтурумдошлар оиласи. 31. Мараттиясимонлар синфи. 32. Эфедранамолар қабиласи. 33. Итузумдошлар оиласи. 34. Тиснамолар қабиласи. 35.Туятовондошлар оиласи. 36. Жигарсимонлар синфи. 37. Ужовниксимонлар синфи. 38. Очиқ уруғлилар бўлими. 39. Айиқтовондошлар оиласи. 40. Итузумдошлар оиласи. 41. Қизилчасимонлар синфи. 42. Шўрадошлар оиласи. 12 43. Лепидодендронлар синфи. 44. Гинкгосимонлар синфи. 45. Зирадошлар оиласи. 46. Бошоқдошлар оиласи. 47. Магнолиядошлар оиласи. 48.Қирқбўғимсимонлар синфи. 49.Чиннигулдошлар оиласи. 50. Мараттиясимонлар қабиласи. 51. Ширачдошлар оиласи. 52. Пиѐздошлар оиласи. 53. Бурчоқдошлар оиласи. 54. Сальвиниякабилар кенжа синфи. 55. Кўкноригулдошлар оиласи. 56. Мураккабгулдошлар оиласи. 57. Қарағайдошлар синфи. 58. Ялпиздошлар оиласи. 59. Карамгулдошлар оиласи. 60. Беннетитсимонлар синфи. 61.Буғдойдошлар оиласи. Download 5.15 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling