O`zbekiston Respublikasi Oliy va o`rta maxsus ta`limi vazirligi


Чоршанбе қишлоқ хўжалик касб-хунар


Download 265 Kb.
bet9/10
Sana17.06.2023
Hajmi265 Kb.
#1540562
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Хатлар декрет

Чоршанбе қишлоқ хўжалик касб-хунар
коллежи директори: Ф.Ф.Хидиров

Чоршанбе қишлоқ хўжалик


Касб-хунар коллежи директори: Ф.Ф.Хидиров

Шахрисабз туман электр


тармоқлари корхонаси бошлиғи
Б.Султоновга

Чоршанбе қишлоқ хўжалик касб хунар коллежи маъмурияти ушбу орқали шуни ёзиб маълум қиладики, хозирда бизнинг коллежда фойдаланиладиган электр энергия учун ,хисоблагич ўрнатилган.


2019 йил январ, феврал ойида белгиланган режага нисбатан хар ойлик амалдаги фойдаланиладиган энергиядан ортиқча харажат қилинмоқда.
Бизнинг коллеж тармоғига қўшимча уланган линияларни ва ахоли линияларини текшириш бўйича мутахассис юбориб, уланганлигини текшириб кўздан кечириб беришга амалий ёрдам беришингизни сўраймиз.

Чоршанбе қишлоқ хўжалик касб-хунар


коллежи директори: Ф.Ф.Хидиров

Қашқадарё вилоят молия бошкармаси бошлиғи


А.Шукуровга
Чоршанбе қишлоқ хўжалик касб-хунар
коллежи директори Ф.Ф.Хидиров
томонидан
Вилоят ўрта махсус, касб-хунар таълим бошқармасига қарашли Чоршанбе қишлоқ хўжалик коллежи томонидан Бюджет кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2014 йил 15 декабрда 2634-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 14 ноябрдаги 74-сон буйруғига илова “Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадваларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги НИЗОМ талабига кўра, 2019 йил харажатлар сметаси ва штат жадвалини тузиш ва тасдиқлашда қўйидаги ишлар амалга оширилди.
Ҳаражатларни ҳисоблаб чиқаришда, белгиланган тартибда тасдиқланган ижтимоий ва иқтисодий ривожлантириш дастурларига;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан тақдим этилган бюджет соҳасидаги ваколатлари доирасида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга;
белгиланган тартибда тасдиқланган бюджет ташкилотлари харажатларининг нормативларига;
товар ва хизматларнинг давлат томонидан тартибга солинадиган нархлари ва тарифларига;
хўжалик харажатлари, жумладан, коммунал хизматлар учун харажатлар ҳар бир ташкилотга кўрсатиладиган хизматга белгиланган лимит (жисмоний ҳажмлар) доирасида ҳамда нарх ва тарифларни ҳисобга мувофиқлиги ҳолда ҳисобланди.
Телефон ва бошқа телекоммуникация хизматлари харажатлари абонент рақамлари сони ва хизматлар учун тасдиқланган тарифларидан келиб чиқиб ҳисобланди. Бунда, лимитдан ортиқча фойдаланилган алоқа хизматлари, шу жумладан, шаҳарлараро (халқаро) сўзлашувлар учун, Интернет хизматлари ва бошқа алоқа хизматлари харажатлари бюджет ташкилотларининг харажатлар сметасида уларнинг фаолият хусусиятларидан ва мазкур хизматларга бўлган талабидан (заруриятидан) келиб чиқиб назарда тутилди;
кийим-кечак, пойабзал, чойшаб, кўрпа-тўшак анжомлари ва бошқа юмшоқ анжомлар сотиб олишга кетадиган харажатлар мавжуд моддий таъминотнинг меъёрлари асосида ажратилган маблағлар доирасида ҳисобланди;
хизмат сафарларига харажатлар ташкилотларнинг олдига қўйилган вазифаларидан, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрлардан келиб чиққан ҳолда аниқланди;
коллеж томонидан тақдим қилинган буюртмалар, ҳисоб-китоб хужжатлари тегишли мутахассислар иштирокида олдиндан кўриб чиқилган ҳамда харажатлар сметасини тузишда ҳисобга олинди.
штат жадвали намунавий штатларга мувофиқ ҳамда харажатлар сметасида назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси доирасида тузилиб тасдиқланди.
Шунингдек, 2019 йил учун тузилган ва тасдиқланган харажатлар сметаси ва штат жадвалига тақдим қилинган хужжатлар, илова ҳисоб-китобларнинг қонуний асосланганлиги, тўғрилиги ҳамда ўз вақтида рўйхатдан ўтказилиши учун жавобгарликни ўз зиммамга оламан.
(Барча ҳисоб-китоблар илова қилинади.)

Чоршанбе қишлоқ хўжалик


Касб-хунар коллежи директори: Ф.Ф.Хидиров

Қашқадарё вилояти Молия


бошқармаси бошлиғи
А.Шукуровга

Чоршанбе қишлоқ хўжалик касб хунар коллежи маъмурияти ушбу орқали шуни ёзиб маълум қиладики , 2019 йил электр энергия харажатлари учун харажатлар сметасида


900,0 минг сўм ажратилган.
Ўқув бинолари ва корпусларидаги фойдаланилган хақиқий харажат 1 ой давомида 1690,5 сўмни ташкил қилади.
Жумладан 2019 йил 1 феврал холатида 791,0 минг сўм қарзорлик мавжуд .
Хозирги вақтда ушбу қарздорликни ўндириш мақсадида Шахрисабз ТЭТ корхонаси Бош прокуратура хузуридаги мажбурий ижро бўлимига ўндириш юзасидан хати юборилган.
Ушбу қарздорликни ёпиш ва феврал март ойлари электр энергия харажатларига қўшимча 3000,0 сўм маблағ беришингизни илтимос қилиб сўраймиз.

( 2019 йил 1 феврал холатидаги солиштирма далолатномаси илова қилинади.)


Хурмат билан !
Чоршанбе қишлоқ хўжалик
касб- хунар колежжи директори: Ф.Ф.Хидиров.


Download 265 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling