O`zbеkiston Rеspublikasi Oliy va o`rta ta'lim vazirligi
Валентлик назарияси ватилшунослик
Download 455.5 Kb.
|
tilshunoslik va tabiiy fanlar
3. Валентлик назарияси ватилшунослик
Кимёвий боғланиш ҳақидаги таълимот ҳозирги кимё фанининг энг марказий масалаларидан биридир. Кимё фанида атомларнинг тузилиши ҳақидаги таълимот кимёвий боғланиш табиатини тушунтириб беради. Атомнинг ташқи поғонасида биттадан саккизтагача электрон бўлиши мумкин. Кимёвий боғланиш валент электронлар ҳисобига вужудга келади. У учта усул билан амалга ошади: 1) квалент боғланиш; 2) ионли боғланиш; 3) металл боғланиш. Электрон жуфтлар туфайли вужудга келадиган кимёвий боғланиш квалент боғланиш дейилади. Бу икки электронли ва икки марказли (иккита ядрони тутиб туради) боғланиш саналади. Ионлар орасида электросгатик тортишув туфайли вужудга келадиган кимёвий боғланиш электровалент ёки ионли боғланиш дейилади. Кўпчилик металлар атомларининг ташқи энергетик поғонасида электронлар сони кўп бўлмайди. Атомлар бир-бирига яқинлашганда кристалл панжара ҳосил бўлиши натижасида қўшни атомларнинг валент орбиталлари бир-бирини қоплайди. Шунинг учун электронлар бир орбиталдан бошқасига бемалол ўтиб, металл кристалидаги барча атомлар орасида боғланиш ҳосил қилади. Ана шундай боғланиш тури металл боғланиш дейилади. Атомлар орасида кимёвий боғланиш ҳосил бўлишида иштирок этадиган электронлар валент электронлар саналади. Кимёвий элементларда атомдаги валент электронлари сони Д.И.Менделеев элементлар даврий системасидаги гуруҳ рақамига тенг келади. Масалан, олтингугурт I гуруҳга мансуб. Демак, олтингугурт атомида 16 электрон бўлиб, улардан 6 таси валент электрон ҳисобланади. Ҳар бир атомнинг валентлиги мавжуд. У элементлар атомларининг кимёвий боғланишлар ҳосил қилиш хусусиятидир. Валентлик берилган атомнинг бошқа атомлар билан бириккан кимёвий боғланишлар сони сифатида аниқланади. Кимё фанида жуда катта муваффақият қозонган валентлик назарияси тилшуносликка ҳам ўтган асрнинг 40-йилларидан татбиқ этила бошлади. Бу тушунча тилшуносликка илк марта С.Д.Кацнельсон томонидан 1948 йили ёзилган «О грамматической категории» («Вестник ЛГУ», 1948) асарида киритилди. Шундан бошлаб мазкур тушунча тилшуносликда мустаҳкам ўрин олди. Валентлик атамаси лот. valentia сўзидан олинган бўлиб, «қувват», «куч» деган маънони беради. Бу атама кимёда бир элемент атомининг бошқа элемент атоми билан боғланиш хусусиятини ифодалаш учун қўлланилса, тилшуносликда лексеманинг бошқа лексема билан боғланиш қобилиятини ифодалаш учун ишлатилади. Тилшуносликда валентлик атамаси кенг тарқалган бўлса-да, лекин бу атама остида хилма-хил тушунчалар ифодаланди. Ғарбий Оврупо тилшунослигига боғланишни ифодалаш учун мазкур атамани олиб кирган Л.Теньер уни фақат феълга нисбат берди ва валентликни феъл қўшиб олиши мумкин бўлган актантлар миқдори сифатида белгилади. Л.Теньер феълларни авалент (шахссиз феъллар), бир валентли (ўтимсиз феъллар: Аҳмад ухлаяпти), икки валентли (ўтимли феъллар: Аҳмад китоб ўқиди), уч валентли феълларга бўлади. Валентликни бундай тушуниш вербоцентрик (ҳар қандай гап асосида феъл ётади деб ҳисоблаш) назариянинг асосидир. Унда валентлик вербоцентрик назарияда мантиқ таъсирида келиб чиққан бир, икки, уч ўринли предикатларга тенг келади. Ҳозирги тилшуносликда предикат атамаси остида фақат феъл эмас, балки отлар ҳам тушунилгани ва предикатлар материалига кўра феъл ва от предикатларга бўлинганидек, валентлик ҳам сўз ва тилнинг ҳар қандай сатҳ бирликларининг бошқаси билан бирикиш хусусияти деб тушуниш кенг тарқалди. Валентлик дастлаб лексик бирликларга нисбатан (лексик валентлик) қўлланилган бўлса, кейинги даврларда синтактик бирликларга ҳам қўлланила бошланди (синтактик валентлик). Бундан ташқари, шаклий ва мазмуний валентлик ҳам ажратила бошлади. Боғланувчи элементлардан қайси бири бириктириб олувчи, қайси бири бирикувчи эканига кўра фаол валентлик ва нофаол (пассив) валентликка бўлиш одат тусига кирмоқда. Қолаверса, лисоний бирликлар валентликларнинг юзага чиқиш зарурлиги ёки зарурий эмаслиги белгисига кўра мажбурий (облигатор) ва факультатив валентликларга ҳам бўлинади. Валентликнинг мазкур турга бўлиниши позицион синтаксиснинг таъсири натижасидир. Валентликни бу жиҳатдан ўрганиш позицион синтаксиснинг ривожи учун кенг имконият яратади. Позицион синтаксис талқинига мувофиқ, гап таркибида марказий ўрин эгаллаган таянч сўз, яъни предикат қатор позицияларга ўрин очади. Бу позициялардан айримлари гапнинг мазмуний-грамматик шаклланиши учун тўлдирилиши зарурий бўлса, бошқалари зарурий бўлмайди. Қўшимча ахборот беради. Масалан, Аҳмад шкафдан китоб олди гапида китоб сўзи зарурий, шкаф сўзи эса факультатив валентликни тўлдириб келган бирликлар саналади. Лексик валентликларнинг бевосита юзага чиқиши сўз бирикмаларини ҳосил қилади. Кимёвий боғланишнинг юқорида санаб ўтилган уч тури бўлганидек, синтактик бирикмалар ҳам боғланиш хусусиятига кўра икки турга бўлинади: 1) тенг боғланиш; 2) тобе боғланиш. Тенг боғланиш боғланувчи элементларнинг тенг таъсири асосида майдонга келади. Тобе боғланишда эса боғланувчилардан бири иккинчисини ўз таъсирига киритиб, бириктириб олади. Шунинг учун бири ҳоким (бириктириб олувчи), иккинчиси тобе (бириктирувчи) бўлади. Лисоний бирликларнинг синтагматик муносабатларининг бундай турларга ажратилишида ҳам кимё фанидаги элементларнинг боғланиш қонунларига ўхшашлик кўринади. Download 455.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling