O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI QURILISH VAZIRLIGI
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI
OLIY VA O’RTA MAXSUS TA’LIM VAZIRLIGI
SAMARQAND DAVLAT ARXITEKTURA-QURILISH INSTITUTI
“KO‘CHMAS MULK EKSPERTIZASI VA UNI BOSHQARISH”
KAFEDRASI
Ro’yxatga olindi:
№___________________
«___» _________ 2020 yil.
“TASDIQLAYMAN”
O’quv ishlari bo’yicha prorektor
______________A.Rahimov
“___” _________2020 yil.
NARXLARNI SHAKLLANTIRISH VA SMETA ISHI
FANINING
Maruza matni
Bilim sohasi : 200000
- Ijtimoiy soha,
iqtisod va huquq
Ta’lim sohasi:
230000
- Iqtisod
Ta’lim yo’nalishi: 5232900 - Ishlab chiqarishni tashkil etish va
boshqarish(qurilish).
SAMARQAND – 2020
Қурилишнинг ташкилий шакллари
Қурилиш - асосий моддий ишлаб чиқариш тармоқларидан биридир. У
миллий иқтисодиётда учинчи (саноат ва қишлоқ хўжалигидан кейин) ўринда
туради. Қурилиш маҳсулоти - барча турдаги ишлар бўйича тугалланган ва
ишга туширишга тайёр бўлган ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш асосий
фондлари, шунингдек, амалдаги корхоналарнинг кенгайтирилиши ва қайта
таъмирланиши, уларда ишлаб чиқаришни техник жиҳатдан қайта
жиҳозланишидир. Уй-жой муаммоларининг ечими батамом қурилиш
зиммасига юклатилади.
Капитал қурилишда инвестиция жараёнининг
асосий иштирокчилари сифатида одатда бажарадиган вазифаларига кўра
инвестор, буюртмачи, қурувчи, пудратчи ва лойиҳаловчилар иштирок
этадилар.