O’zbekiston respublikasi surxondaryo viloyati termiz shahar hokimligi


Термиз шаҳар “Паттакесар” маҳалласи


Download 0.61 Mb.
bet54/99
Sana16.06.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1514226
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   99
Bog'liq
УЗГАРТИРИШ

Термиз шаҳар “Паттакесар” маҳалласи,
130-уйдаистиқомат қилувчи фуқаро
З.Сафаровага

Шаҳар ҳокимлиги, Сизнинг 2019 йил 29 апрелда Шаҳар ҳокимининг номига “Тижорат банклардан имтиёзли кредит маблағи олишда амалий ёрдам бериш ҳақида”ги С-1248-сонли мурожаатингиз шаҳар ҳокимлигининг тегишли мутахассислари томонидан ўрганиб чиқиб қуйидагилар маълум қилади.


Ўрганиш жараёнида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил 7 мартдаги “Ҳудудларда аҳолининг тадбиркорликка кенг жалб қилиш оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4231-сонли қарори асосида имтиёзли кредит маблағи олиш учун қилган мурожаатингиз юзасидан оилавий ҳолатингиз ўрганилганда мурожаатингизда кўзда тутилган имтиёзли кредит маблағи юқоридаги қарор талаблари асосида имтиёзли кредит маблағи ажратиш учун “Ҳамкор банк” Термиз филиалига тегишли хулосалар берилганлигини маълум қиламиз.
Шунингдек Сизга, Термиз шаҳар “Паттакесар” маҳалла фуқаролар йиғинига юқорида келтириб ўтилган қарор асосида имтиёзи кредит маблағлари билан таъминлаш “Ҳамкор банк” Термиз филиалига бириктирилганлиги маълум қилинади.
Ушбу мурожаатингизни ўрганиш юзасидан тўлиқ қониқиш ҳосил қилмаган тақдирингизда, юқори турувчи органларга мурожаат қилиш ҳуқуқингиз борлиги маълум қилинади.
Шаҳар ҳокимининг
биринчи ўринбосари Ғ.Эламанов
Баж:Б.Хушбоқов
тел:224-00-61

“Hamkorbank” АТБ Термиз филиали башқарувчиси М.Хужановга


Вилоят хокимининг биринчи уринбосари, вилоят Оилавий тадбиркорликни куллаб кувватлаш Маркази томонидан тасдикланган 06.05.2019 йилдаги


№02-02/361 сонли “Худудларда ахолини тадбиркорликка кенг жалб килиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” буйича дастур доирасида вилоят Оилавий тадбиркорликни куллаб кувватлаш Маркази томонидан кредит ажратиш максадга мувофик деб берилган лойихаларнинг Манзилли руйхатида келтирилган Эски Шахар МФЙда яшовчи Бойкулов Фозилнинг “Нон ва нон махсулотлариини ишлаб чикариш Асбоб ускуналари сотиб олиш учун” деб курсатилган кредит максадини “Устачилик Асбоб ускуналари сотиб олиш учун” деб хисоблашингизни сўраман.
Шаҳар ҳокимининг
биринчи ўринбосари Ғ.Эламанов
Баж:А Шукуров
тел:224-00-91

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Р.Пардаевга


2019 йил 13 апрелдаги
02-02/187-сонли хатга

Вилоят ҳокимлигининг йиғилишида “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги ПҚ-4231-сон “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги йиғилиш баёнида белгилаб берилган вазифалар шаҳардаги тегишли ташкилот ва идоралар билан таништирилиб ижроси шаҳар ҳокимлиги томонидан назорат остида бажарилишини маълум қиламиз.

Шаҳар ҳокимининг
биринчи ўринбосари Ғ.Эламанов
Баж:А Шукуров
тел:224-00-91


2019 йил 08 апрелдаги
113/01-09-сонли хатга

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2019 йил 22 февраль куни ўтказилган видеоселектор мажлисининг 7-сонди баёнига асосан ҳудудда аҳоли томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва юқори даромад берадиган экинларни тўлиқ экиш ишларини тизимли ташкил қилиш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги хатингиз шаҳар ҳокимлиги томонидан маълумот учун қабул қилинганлигини маълум қиламиз.

Шаҳар ҳокимининг
биринчи ўринбосари Ғ.Эламанов
Баж:А Шукуров
тел:224-00-61

2019 йил 22 апрелдаги
1026/01-25-сонли хатга

Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкнинг 2019 йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги ПҚ-4231-сон “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан самарадорлиги юқори, барқарор иш ўринларни яратишга қаратилган лойиҳаларга энг кам иш хиқининг минг бараваридан ортиқ миқдорда Дастур доирасидаги ресурслар ҳисобидан имтиёзи кредит ажратиш тўғрисида”ги хатингиз шаҳардаги тегишли ташкилот ва идоралар билан таништирилиб ижроси шаҳар ҳокимлиги томонидан назорат остида бажарилишини маълум қиламиз.

Шаҳар ҳокимининг
биринчи ўринбосари Ғ.Эламанов


Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling