O’zbеkistоn rеspublikаsi


Download 467.5 Kb.
bet1/8
Sana24.12.2022
Hajmi467.5 Kb.
#1061846
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
ЭНА-1 Лабор. кирилл, 2021 (сиртқи)


1-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ


ЎЗГАРУВЧАН ТОК ЗАНЖИРИДА ЭНЕРГИЯ ИСТЕМОЛЧИЛАРИНИ КЕТМА- КЕТ УЛАШ (R,L;R,C;R,L,C)


ИШДАН МАҚСАД

Ўзгарувчан ток занжирига кетма-кет уланган энергия истеъмолчиларини ўрганиш. Занжирдаги ток билан шу занжирга берилган кучланиш орасидаги фазалар фарқини аниқлаш. Кучланиш ва токларни вектор катталиклар орқали ифодалашни ўрганиш ва ток билан кучланишнинг векторий диаграммасини қура билаш.




ИШНИ БАЖАРИШ ТАРТИБИ



  1. 1 -а расмда кўрсатилган электр занжири йиғилсин.

1-а расм


1-брасм

Ҳамма ўлчаш асбобларининг кўрсатиши жадвалга ёзилсин. Занжирнинг тўла қаршилиги ва ғалтакнинг индуктивлиги ҳисоблансин. Агар лаборатория иши универсал иш стендида бажарилса, 1-б расмдаги электр сxемаси йиғилсин. Бу занжирда ток билан кучланиш орасидаги силжиш бурчагини аниқлаш учун реал индуктив ғалтакка қаршилик кетма-кет қилиб уланади, занжирдаги ток билан кучланиш қийматлари электрон волтметр орқали аниқланади.


Бунда занжирдан оқаётган токнинг қийматини аниқлаш учун R1 даги кучланиш тушуви тоpилади ва Ом қонуни бўйича ток ҳисобланади.
2.Ток ва кучланишнинг вектор диаграммаси қурилсин ва диаграммадан фойдаланган ҳолда қаршиликлар учбурчаги чизилсин.
3.Кетма-кет уланган актив қаршилик ва сиғим элементидан иборат электр занжири йиғилсин.

2-a рaсм 2-б рaсм


Бунинг учун юқорида айтиб ўтилган индуктив ғалтак ўрнига сиғим батареяси улансин (2-а расм) ва ундаги кучланиш тушуви аниқлансин. Занжир истеъмол қилаётган қувватни ва ток кучининг қиймати занжирдаги ваттметр, амперметрларнинг кўрсатиши орқали аниқланади ва жадвалга ёзилади. Агар лаборатория иши универсал лаборатория иши стендида бажарилса, у ҳолда 2-б расмда берилган занжир йиғилади.


4. Масштаб танлаб олинган ҳолда ток ва кучланишларнинг вектор диаграммаси қурилсин ва қаршиликлар учбурчаги чизилсин.
5 . Кетма-кет уланган R,L,C дан иборат электр занжири йиғилсин (3-а расм).
Агар лаборатория иши универсал иш стендида бажарилса, у ҳолда 3-б расмдаги электр занжири йиғилади.
6. Керакли масштаб танланиб, ток ва кучланишларнинг вектор диаграммаси қурилсин. Вектор диаграммадан фойдаланган ҳолда қаршиликлар ва қувват учбурчаклари чизилсин.



Download 467.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling