Бактерия – Бактерия – bacterium – бўлиниш йўли билан кўпаювчи оддий ва бир ҳужайрали ядросиз микроорганизм.
Бактериальное выщелачивание – Бактерияли танлаб эритиш – bacterial-leaching – руда ёки бойитмалардан металлар ва уларнинг табиий бирикмаларини сувли муҳитда бактериялар иштирокида танлаб эритиш.
Бактериологическое обогащение – Бактериял бойитиш – bacteriological enrichment – фойдали қазилмаларни бактериялар иштирокида бойитиш.
Баня водяная – Қосқон – water bath – кичик ҳажмли кимёвий идишларни ва уларнинг ичидаги ашёларни иситиш ёки совутиш учун ишлатиладиган сувли идиш.
Бассейн – Ҳавза – basin – ҳаво ёки суюқ модда тўпланган жой.
Беотехнология – Беотехнология – biotechnology – микроорганизмлар иштирокида руда тош ва бойитмалардан металларни ажратиб олиш усули.
Благородные металлы – Нодир металлар – noble metal –олтин, кумуш, платина ва платиноидлар (палладий ,иридий ,радий ,рутений ва осмий) нинг техника ва фандаги умумий номи.Уларнинг ташқи кўриниши чиройли ва кимёвий турғун бўлганлиги учун шундай ном берилган.
Ванна – Тос – pool – суюқлик учун мўлжалланган тўртбурчакли ёки юмалоқ идиш.
Вентиляция -Шамоллатиш– ventilation – бино,хона ҳавосини яхшилаш мақсадида ҳаво алмаштириш.
Влагосодержашие – Намлик – moisture content – ашёларнинг таркибидаги сувнинг миқдори.
Влагомер – Нам ўлчагич – moisture meter – материалнинг намлигини ўлчаш асбоби.
Влагопоглащение – Намтортишлик – moisture absorption – материаллар ва буюмларнинг сувини ютиш ва ўзида сақлаб туриш хоссаси.
Влагостойкость – Намга чидамлилик – moisture resistant – ашёларнинг вақт давомида нам ҳавода ўз ҳусусиятини йўқотмай туриш қобилияти.
Влажность – Намлик – humidity dampness – ашёдаги сувнинг миқдори.
Внутреняя энергия – Ички энергия – internal energy – системанинг ички ҳолатига боғлиқ бўлган энергия.
Do'stlaringiz bilan baham: |