O‘ZBekiston respublikasining jinoyat-protsessual kodeksi


Download 0.56 Mb.
bet164/317
Sana17.06.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1549470
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   317
Bog'liq
@mustaqilishlar O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASINING

МАХСУС ҚИСМ
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.11.00.00 Жиноят-процессуал қонунчилиги / 16.11.09.00 Ишни судга қадар юритиш (жиноят ишини қўзғатиш, суриштирув, дастлабки тергов)]
ТЎҚҚИЗИНЧИ БЎЛИМ
ИШНИ СУДГА ҚАДАР ЮРИТИШ

Олдинги таҳрирга қаранг.
401-боб. Ишни судга қадар юритишнинг умумий шартлари
3201-модда. Ишни судга қадар юритишнинг шакллари
Ишни судга қадар юритиш жиноятга оид аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотлар қабул қилинган пайтдан бошланади ҳамда терговга қадар текширувни ва жиноят ишини тергов қилишни ўз ичига олади.
3202-модда. Терговга қадар текширув
Терговга қадар текширув жиноятга оид аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотларни текшириш, уларни кўриб чиқиш натижаси юзасидан қарор қабул қилишга доир тадбирларни, шунингдек иш учун аҳамиятли бўлиши мумкин бўлган жиноят излари, нарсалар ва ҳужжатларни мустаҳкамлаш ва сақлашга доир чораларни ўз ичига олади.
Терговга қадар текширув мазкур Кодекснинг 391-моддасида кўрсатилган органлар томонидан ушбу Кодекснинг 41-бобида белгиланган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.
Терговга қадар текширув суриштирувчи, терговчи ёки прокурор томонидан ҳам олиб борилиши мумкин.
3203-модда. Жиноят ишини тергов қилиш
Жиноят ишини тергов қилиш суриштирув ёки дастлабки тергов шаклида амалга оширилади.
Дастлабки тергов ушбу Кодекснинг 345-моддаси иккинчи — еттинчи қисмларида назарда тутилган жиноят ишлари бўйича, шунингдек ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда ўтказилади.
Суриштирув ушбу Кодекснинг 3812-моддаси биринчи — учинчи қисмларида назарда тутилган жиноят ишлари бўйича ўтказилади.
Тергови суриштирув шаклида ўтказиладиган жиноят ишлари терговнинг ҳар томонлама, холисона ва тўла ўтказилишини таъминлаш мақсадида ушбу Кодекснинг 3815-моддасига мувофиқ прокурорнинг асослантирилган қарорига кўра дастлабки тергов олиб бориш учун топширилиши мумкин.
(401-боб Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   317




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling