61-модда. Қонуний вакилнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Қонуний вакил: ўзи вакиллик қилаётган шахснинг суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судга чақирилганидан хабардор бўлиш; суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суднинг рухсати билан шу шахснинг сўроқ қилинишида иштирок этиш; ўзи вакиллик қилаётган қамоқдаги шахс билан холи учрашиш; ўзи вакиллик қилаётган шахс ушбу Кодексга мувофиқ эга бўлган процессуал ҳуқуқларни амалга ошириш ҳуқуқига эгадир.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 27-моддасининг иккинчи қисми, 49-моддасининг учинчи қисми, 56-моддасининг иккинчи қисми, 181-моддаси, 196-моддасининг биринчи қисми, 258-моддасининг бешинчи қисми, 268-моддасининг бешинчи қисми, 479-моддасининг тўртинчи қисми, 494-моддасининг бешинчи қисми, 4972-моддасининг биринчи ва учинчи қисмлари, 498-моддасининг биринчи ва учинчи қисмлари, 544-моддасининг биринчи қисми, 552-моддаси, 553-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмлари, 559-моддасининг биринчи қисми, 583-моддасининг биринчи қисми, 591-моддасининг тўртинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил 12 декабрдаги 23-сонли «Руҳий касалликка чалинган шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 12-бандининг иккинчи хатбошиси.
Қонуний вакил: суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг чақирувига биноан ҳозир бўлиши; ҳақиқатни аниқлашга далилларни йўқ қилиш, сохталаштириш, гувоҳларни кўндиришга уриниш ва қонунга хилоф бошқа ҳаракатлар билан тўсқинлик қилмаслиги; ишнинг тергови ва суд мажлиси вақтида тартибга риоя этиши шарт.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 180-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 236-моддаси.
Қонуний вакил гувоҳ сифатида сўроқ қилиниши, шунингдек ҳимоячи, фуқаровий даъвогар ёки фуқаровий жавобгар тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниши мумкин. Бундай ҳолларда қонуний вакил юқорида айтиб ўтилган процесс иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятларига эга бўлади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 49, 56, 58 ва 65-моддалари.
Do'stlaringiz bilan baham: |