O’zbekiston ta’lim va fan xodimlari kasaba uyushmasi jomboy tuman bo’linmasi kengashi


Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Жомбой туман бўлинмаси кенгаши ижроия қўмита аъзолари


Download 483.81 Kb.
bet7/136
Sana21.01.2023
Hajmi483.81 Kb.
#1106486
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   136
Bog'liq
2022 қарорлар

Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Жомбой туман бўлинмаси кенгаши ижроия қўмита аъзолари:
1.Зиёбоев Ойбек ____________________________
2.Пирбобоева Мохира ____________________________
3.Норқулов Илёс ____________________________
4.Ахророва Нодира _____________________________




O’ZBEKISTON TA’LIM VA FAN XODIMLARI KASABA UYUSHMASI JOMBOY TUMAN BO’LINMASI
KENGASHI






ДЖАМБАЙСКИЙ СОВЕТ ПРОФСОЮЗА РАБОТНИКОВ ОБРАЗОВАНИЯ И НАУКИ ЎЗБЕКИСТАНА

Манзил: Жомбой туман Тошкент МФЙ тел: 475 31 85

IJROIYА QО’MITASI QARORI
ПОСТАНОВЛЕНИЕ ИСПАЛКОМА

2022 йил 12 январ № 6-44 “с”-сонл


Ходимлар ўртасида миллий гоя таргиботи ва “Янги Ўзбекистон-янгича дунёқараш” гояси остидаги маънавий маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш бўйича 2022 йилга мўлжалланган “Йўл харитаси” тасдиқлаш тўгрисида
Бугунги мураккаб ва таҳликали замонда юртимизда тинчлик ва барқарорликни, халқимиз фаровонлигини таъминлаш, аҳоли, айниқса ёшларнинг интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, уларни ватанпарварлик, фидойилик ва яратувчанлик руҳида баркамол авлод қилиб тарбиялашга қаратилган ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида маънавий-маърифий соҳада ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4307-сонли қарори мамлакатимизда маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этиш, бу борада амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлигини ошириш ва янги босқичга олиб чиқишда муҳим аҳамият касб этди.
Яқинда бўлиб ўтган йирик тадбирлар – давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси, Ўзбекистон ёшларининг биринчи форуми, Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши ҳамда маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида маънавий-маърифий йўналишдаги долзарб вазифалар белгилаб берилди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг
2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида ёшларимизни чуқур билим, юксак маънавият ва маданият эгаси этиб тарбиялаш, таълим ва тарбияни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, илм-фан ва инновацияларни тараққий эттириш, халқимизнинг маданий-маърифий ҳаётини юксалтириш, маданият ва санъат муассасалари фаолиятини жонлантириш, маданий меросимизни асраб-авайлаб, келажак авлодлар учун безавол етказиш, зиёрат туризми ва ички туризмни ривожлантириш масалалари доимий кун тартибида эканлиги кўрсатиб ўтилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Республика Маънавият ва маърифат кенгаши раиси Шавкат Мирзиёев 2021 йилнинг 19 январь куни Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги маърузаларида “Ҳамма ҳаракатларимизнинг асоси – халқимизни рози қилиш. Шу муносабат билан таъкидлаб айтмоқчиман, биз яратаётган янги Ўзбекистоннинг мафкураси эзгулик, одамийлик, гуманизм ғояси бўлади” деб таъкидладилар.
Шунингдек, ушбу йиғилишда Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳудудий кенгашларнинг, вазирлик, идора ва ташкилотларнинг маънавий-маърифий фаолиятини мувофиқлаштириб бориши белгиланди. Марказ билан ҳамкорликда барча корхона ва ташкилотларда аниқ режа асосида “Маърифат соати”ни ўтказишни йўлга қўйилиши кўрсатиб ўтилди.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, касаба уюшмаси аъзолари ўртасида миллий ғоя тарғиботи ҳамда маданий-маърифий йўналишдаги ишлар самарадорлигини янада ошириш ҳамда Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг раёсати 2022 йил 15 февралдаги “Ходимлар ўртасида миллий ғоя тарғиботи ва “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” ғояси остидаги маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш бўйича 2021 йилга мўлжалланган “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш тўғрисида”ги 3-06 “с” сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, ЎЗбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Жомбой туман бўлинмаси кенгашининг Ижроия қўмитаси қарор қилади:

1. Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг 2022 йил 15 февралдаги “Ходимлар ўртасида миллий ғоя тарғиботи ва “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” ғояси остидаги маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш бўйича 2022 йилга мўлжалланган “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш тўғрисида”ги 3-06“с” сонли қарори маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

Download 483.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling