O’ZBEKISTON TA’LIM VA FAN XODIMLARI KASABA UYUSHMASI JOMBOY TUMAN BO’LINMASI
KENGASHI
|
|
ДЖАМБАЙСКИЙ СОВЕТ ПРОФСОЮЗА РАБОТНИКОВ ОБРАЗОВАНИЯ И НАУКИ ЎЗБЕКИСТАНА
|
Манзил: Жомбой туман Тошкент МФЙ тел: 475 31 85
|
IJROIYА QО’MITASI QARORI
ПОСТАНОВЛЕНИЕ ИСПАЛКОМА
2022 йил 29 март № 7- 33 “с”-сонли
“Бухоро шаҳрига бир кунлик туристик
саёхат уюштириш тўғрисида ”
ЎЗбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши ижроия қўмитасмининг 2022 й 2 мартдаги 4-12 “с” сонли қарори ва туман кенгашнинг 2022 йилга мўлжалланган иш режаси ижросини таъминлаш ҳамда туризмни ривожлантириш ва 2022 йил Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида, Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Жомбой туман бўлинмаси кенгаши ижроия қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши ижроия қўмитасмининг 2022 й 2 мартдаги 4-12 “с” сонли қарори маълумот ва ижро учу қабул қилинсин.
2. Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Жомбой туман бўлинмаси кенгаши тассаруфидаги 2 мактаб бошланғич касаба уюшмаси талабномасига асосан Бухоро шахрига бир кунлик туристик саёхат ташкил этиш бўйича тушган таклифларга асосан 50 нафар касаба уюшмаси аъзолари жорий йилнинг 23 март кунлари Бухоро шахрига туристик саёхатга юборилсин. Ходимлар рўйхати ва сарф-харажатлар сметаси илова қилинади.
3. Касаба уюшмаси аъзоларини Бухоро шаҳрига туристик саёҳатга олиб бориш учун тегишли гувоҳномага эга бўлган хизмат кўрсатувчи ташкилот билан белгиланган тартибда шартнома тузиш ва унда кўрсатилган маблағни ўз вақтида ўтказиб бериш ҳамда ушбу харажатларни молиявий хисоботнинг тегишли бандида акс эттириш вазифаси кенгаш ҳисобчиси З.Алимова зиммасига юклатилсин.
4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Жомбой туман бўлинмаси кенгаши раиси З.Атамуродова зиммасига юклатисин.
Do'stlaringiz bilan baham: |