O`zbеkistоnrеspublikаsi оliy vа o`rtа mахsus tа`lim vаzirligi islоm kаrimоv nоmidаgi toshkеnt dаvlаt tехnikа unеvirsitеti tеrmiz filаli
Download 3.67 Mb.
|
O`zbеkistоnrеspublikаsi оliy vа o`rtа mахsus tа`lim vаzirligi is
Конструкцион полимер материаллар
Ёғоч-қатлам пластик ДСП (древеснослойие пластик) юқори сифатли ходадан тилиб олинган юпқа листларни термореактив смолалардан шимдирилиб ва уларни юқори харорат ва босим остида ўзаро ёпиштириб олинади. Лист қалинлиги 0,5-2,5 мм: камлиги 9-12%. Шиша пластик- боғловчи сифатида полиэфир смола, фенолформальдегид, кремний-органик, фуранли пластиклар ишлатилади. Кукун тўлдиргич ўрнида шиша толаси ишлатилади. Тўлдиргич кўринишига қараб шиша пластиклар қуйидаги турларга бўлинади: а) шиша тола кигизни юқоридаги смолаларга шимдириб преслаб олинган шиша пластик. б) шиша текстолитлар-ҳар хил шиша тўқималари асосида эмаллардан ишланган пластиклар. Смола шимдирилган шиша тўқимаси иссиқда пресслаб ва контактли қолиплаш усули билан олинади. в) анизотроп шиша пластиклар-шиша толалар тўкилмасдан бир йўналишда қўйилиб ясалган материаллар (СВАМ). г) изотроп шиша пластиклар-ҳар томонлама юқори мустаҳкамликка эга бўлган. Полимер бетон-таркибида полимер боғловчи, кукун тўлдиргич, йирик тўлдиргич бўлган композицион материал. Боғловчи сифатида:-фуранли, эпоксид, полиэфир, фенольформальдегид, карбамидоформальдегид смолалар ишлатилади. Кукун тўлдиргич-0,15 мм дан майда бўлади. Тўлдиргичлар-қум 5 мм гача, шағал 50 мм гача. Пардозбоп полимер материаллар. Декоратив қоғоз-қатламли пластик-қоғоз варақаларига термореактив смола шимдириб, (130-1400С ва 7 Мпа босимда) силлиқ металл қитирмалар ёғоч юзасига пресслаб ёпиштирилади. Линкруст-қалин қоғоз асосига юпқа қилиб глифтал, поливинилхлорид смоласини суртиш йўли билан олинади. Унинг юзаси силлиқ ёки бўрттириб ишланиши мумкин, унинг улчамлари l=8-12 м, в=0,5; 0,6; 0,75 м; h =0,6 ва 1,2 мм. Пардали материаллар асосли ёки асоссиз қилиб чиқарилади. Асосли пардали материаллар рангли поливинилхлорид плёнкаси қоғоз ёки гиламлар устига елимлаб орлинади. Уларнинг юза томони силлиқ ёки бўрттириб ишланиши мумкин. Асоссиз пардали материаллар турли рангга бўялган юпқа поливинилхлорид плёнкасидан иборат бўлади. Ювилган гулқоғозлар-булар оддий қоғозли гулқоғоз бўлиб сиртига поливинилацетат эмульсияси қопланган бўлади. Уларни илиқ сув билан ювиш мумкин. Дермантин-зич қилиб тўқилган дағал газлама юзасига юпқа парда қилиб поливинилхлорид бўтқаси сурилган ўрама материал. Гидроизоляцион полимер буюмлар Полиэтилен плёнка-одатда юпқа босимда олинган полиэтилендан экструзия йўли билан олинади, қалинлиги 0,06-0,2 мм, эни 800-1400, l =150 м. Полипропилен плёнка-ПЭП га қараганда физик механик хоссалари юқори. Rчўз-25-30 МПа, нисбий чўзилиши 500-700%; W=1,5%. Поливинилхлорид плёнка-Rчўз-10-15 МПа нисбий чўзилиши 100-300%; W=0,2%. Гидроизоляцион мастика-темореактив ва термопалстик полимерлар асосида олинади. Гидроизоляцион бўёқлар-боғловчи сифатида хлор-каучукли, полизабутилен, алкид, полиуретан, эпоксид, силикон сунъий поимерлар ишлатилади. Download 3.67 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling