O`zbеkistоnrеspublikаsi оliy vа o`rtа mахsus tа`lim vаzirligi islоm kаrimоv nоmidаgi toshkеnt dаvlаt tехnikа unеvirsitеti tеrmiz filаli
Download 3.67 Mb.
|
O`zbеkistоnrеspublikаsi оliy vа o`rtа mахsus tа`lim vаzirligi is
Цементни қайта туйиш.
Порландцементни ишлатишдан олдин уни қайта туйиб нанозаррачалар миқдорини кўпайтириш технологияси амалда қўлланилмоқда. Бунинг натижасида сув билан реакцияга киришадиган цемент заррачалар сони ортади. Оддий портладцементда унинг умумий заррачалар сонидан фақатгина учдан бир қисми реакцияга киришади, қолган заррачалар эса тайёр ашёларда «инерт» тўлдирувчи вазифасини бажаради. Қайтадан туйилган портландцементда умумий заррачаларни 80–90% сув билан реакцияга киришади. Натижада цементни тежаш имконияти туғилади. Ундан ташқари оз миқдорда бўлса ҳам нанозаррачалар буюм мустакҳкамлигини тубдан оширади. Шу сабабдан, АҚШда цемент танқислиги йўқлигига қарамай, уни қайта туйиш услуби кенг қўлланилади. Цементни қайта туйиш жараёнлари «планетар тегирмон» ларида амалга оширилади. Олимлар шакарни қайта ишлаш натижасида чиқадиган иккиламчи шакар қизилчасини (дефекат) пенобетонларда майда тўлдиргич сифатида ишлатилиши борасида бир нечта тажрибалар ўтказилди. Тажрибалардан нанокукунли, ширин қизилча билан тўлдирилган кўпикбетонларни дарзга чидамлилиги ошди. Кўпикбетон блоклар зичлиги 250 кг/м3, сиқилишдаги мустаҳкамлиги эса 0.5МПа ни ташкил этди. Кўпикбетонда фақат цемент ишлатилганда, одатда унинг мустаҳкамлиги 0.3МПа дан ошмайди. Бетондаги нуқсонларни йўқотадиган ва занглашга қарши наноқоплагичлар Темир қурилмаларида занглаш масалалари жуда катта муаммо туғдиради. Ҳисоб китобларга кўра темир конструкцияларни занглашдан Европадаги йиллик зарар 200 млрд. евро ва АҚШни ўзида эса 270 млрд. еврони ташкил қилади . Хром оксиди билан қоплаш усули катта зарарлигига қарамай ханузгача занглашга қарши қопламаларда кенг ишлатилмоқда. Иқтисодиётга, табиатга ва инсон соғлигига ушбу усулнинг келтираётган зарари, олимларни янги турдаги ҳимоя қопламаларини яратишга ундаяпти. Янги авлод қоплагичлар таркибида инсон ёки табиатга зарар етказадиган қўшилмалар бўлмаслиги зарур. Бундай қопламалар бошланаётган занглашни тўхтатиш хусусиятига эга бўлиши керак. Нанотехнологиялар асосида олинган кўп қатламли нанотузилмалар темирнинг занглашини олдини олади. Темирни занглашга қарши қоплагичлар билан қоплашдан олдин темир юзасини ультратовуш нурлари билан ишлов бериб кейин нанозаррачалар ҳолидаги полиэлектролитлар ва ингибиторларни суртиш назариясини немис олимлари услуби қўлланилмоқда. Темир сиртида ҳосил бўлган қатламлар фақатгина ташқи таьсирга жавоб бермасдан, ўзининг тузилишидаги ўзгаришлар ҳосил бўлган занг қатлами қўшимча муҳофаза вазифасини ҳам ўтайди. Бу технология ўз ичига электростатик майдонда, бир–бирига қарама-қарши зарядли бўлган заррачаларни, полиэлектролит ва ингибиторлар ёки нанозаррачаларни нанометрли аниқлик билан қопламани мультифункционаллигини таьминлайди. Таклиф қилинган занглашга қарши охирги янгиликларидан яна бири алюмин оксидли суюқликга ботирилган темирга интенсив ультратовуш нурланиши билан ишлов берилишидир. Ультратовуш нурланиши орқали берилган ишлов, полимер қатламларининг темир сиртига мустаҳкам ёпишиши ва кимёвий бирикиши алюмин сиртини яна чидамлилигини таъминлайди. Ультратовуш нурланиши ишловидан кейин алюмин қатламининг умумий қалинлиги 5-10 нм бўлган полиэлектролит ва ингибиторлар ташкил топади. Download 3.67 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling