Өзбекстан республикасы жоқары ҳӘм орта арнаўлы билимлендириў министрлиги бердақ атындағЫ Қарақалпақ МӘмлекетлик


Download 48.67 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/3
Sana11.01.2023
Hajmi48.67 Kb.
#1087930
  1   2   3
Bog'liq
Cапали талим 2018



ӨЗБЕКСТАН РЕСПУБЛИКАСЫ ЖОҚАРЫ ҲӘМ ОРТА 
АРНАЎЛЫ БИЛИМЛЕНДИРИЎ МИНИСТРЛИГИ 
 
БЕРДАҚ АТЫНДАҒЫ ҚАРАҚАЛПАҚ МӘМЛЕКЕТЛИК 
УНИВЕРСИТЕТИ 
 
 
 
 
 
 
 
«САПАЛЫ ТӘЛИМ: МАШҚАЛА ҲӘМ 
ПЕРСПЕКТИВАЛАР»
атамасындағы министрлик көлеминде илимий-әмелий 
конференциясы материаллары 
 
ТОПЛАМЫ 
 
 
 
НӨКИС-2018


46
3-секция. САПАЛЫ ТӘЛИМНИҢ БӘНТЛИККЕ ҲӘМ ЭКОНОМИКАЛЫҚ 
РАЎАЖЛАНЫЎҒА ТӘСИРИ 
 
МАТЕМАТИКА ФАНИНИ ЎҚИТИШДА КАСБГА ЙЎНАЛТИРИЛГАНЛИК 
КАСБИЙ ФАОЛИЯТНИ ШАКЛЛАНТИРУВЧИ ВОСИТА СИФАТИДА 
 
Сакиева О.Б -ТерДУ 
 
Жамиятнинг ҳар томонлама равнақ топиши, тараққий этиши таълимнинг 
ривожланишига ва мазмунан такомиллашиб боришига боғлиқ.
Бугунги кунда таълим сифат самарадорлигини ошириш энг долзарб масалалардан 
бири бўлиб ҳисобланмоқда.
Таълимнинг глобаллашуви, инновацион технологияларнинг жорий этилаётгани, 
айни пайтда кенг кўламли ахборотлар оқими таълим мазмунини мунтазам янгилаб, 
такомиллаштириб боришни тақозо этади. 
Таълим соҳасидаги давлат сиёсатини рўёбга чиқариш, кадрлар тайёрлашда ягона 
давлат талаблари асосида ўқув-тарбия жараёнини такомиллаштириш, ўқув-адабиётлари 
билан таъминлаш, педагогларга узлуксиз методик хизмат кўрсатиш вазифасини амалга 
ошириш муҳим вазифалардан биридир. 
Ҳозирги вақтда таълим-тарбия жараёнида педагогик инновацияларни кенг кўламда 
қўллаш жаҳон тараққиётининг глобал тенденцияси ҳисобланади. Давр талабига кўра, 
олий таълим тизимида мутахассисларни тайёрлашда назарий билимларни янада 
чуқурлаштириш зарур, чунки бўлғуси мутахассислар замонавий жамиятдаги тез 
ўзгаришларга мослашиши ва таълимни давом эттиришлари зарурдир. Математиканинг 
касб-ҳунар таълими билан алоқадорликда ўқитиш методикаси масалаларига доир 
ишларнинг мақсади халқ хўжалигининг турли соҳаларига мутахассислар тайёрлашда 
математика ўқитиш самарадорлигининг юксалишига қаратилган. 
Илмий изланишларда техника йўналишидаги таълим тизимини техника ва 
технологиянинг, шунингдек, техника ишлаб чиқариш соҳасидаги бўлажак юқори 
малакали мутахассисларнинг техникавий фикрлаши (тафаккури)нинг ўзига хос 
услубларини ривожлантириш муаммолари санаб ўтилган холос. Уларда техника 
йўналишидаги олий ўқув юртлари учун математик таълим мазмунини танлаш 
мезонларини ишлаб чиқиш ва шу асосда ўқув-тарбия жараёнини ташкил қилиш 
масалалари эътибордан четда қолиб кетган. Техника йўналишида билим олаётган 
талабаларнинг психологик ва психофизиологик хусусиятлари, ҳамда уларни амалиётга 
жорий этиш жиҳатлари батафсил очиб берилмаган. Маълумки, бу хусусиятларни 
инобатга олмасдан техника йўналиши талабалари учун математик таълим 
методикасининг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш мумкин эмас. 
Техника йўналишидаги талабаларнинг касбий билимларини шакллантириш 
воситаси сифатида модулли ўқитиш, муаммоли таълим, дифференциаллашган ҳамда 
компьютер технологияларини олиш мумкин. Шу билан бирга амалий масалаларни 
ечишга кўпроқ эътибор қаратиш зарур, шу пайтгача назарий масалаларга эътибор 
қаратилган. 
Бизга 
маълумки, 
педагогик 
технология 
деганда 
педагогнинг 
педагогик 
фаолиятининг, яъни олдига қўйилган вазифасини оптимал ечиш учун мўлжалланган 
илмий асосланган усуллари йиғиндиси тушунилади. Педагогик технологиянинг ягона 
тизими мавжуд эмас, лекин уларни мантиқан уч бирликка: методология, стратегия ва 
тактикага бирлаштириш мумкин. 
Асосий методологик технологияларга ақлий фаолиятни босқичма-босқич 
шакллантириш назариясини ва муаммоли, шахсга йўналтирилган, модулли, 
дифференциаллашган, ўйин таълим турларини киритиш мумкин. 


47
Асосий стратегик технологияларга ўйин, тадқиқот, тренинг, дискуссия, маъруза ва 
амалий таълим турларини киритиш мумкин. 
Асосий тактик технологияларни асосан иккига ажратиш мумкин: иммитацияли ва 
иммитациясиз. Биринчисига иммитацияли тренинг, ўйин орқали лойиҳалаш каби 
технологияларни, иккинчисига муаммоли маърузалар, семинар-дискуссия, дастурли 
ўқитиш, турли шаклдаги ёзма ишларни мисол қилиш мумкин. 
Касбга йўналтирилганлик ғоясини илгари сурган ҳолда, биз барча педагогик 
технологияларни асосан бешта блокка бирлаштириш мумкин. Бу блоклар қуйидагича 
бўлиши мумкин: 

Download 48.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling