Озиқ овқат чиқиндилари (кўкат, полиз қолдиқлари). Макалатура
Download 40.5 Kb.
|
чиқинди
- Bu sahifa navigatsiya:
- Озиқ овқат чиқиндилари
- Металлом
- Шиша идишлар
Ҳозирги кунда фанда чиқиндиларнинг 800 дан ортиқ тури қайд этилган бўлиб, улар сонининг келгусида янада ортиши башорат қилинмоқда. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда республикамизда 35 миллион тоннага яқин маиший чиқинди ҳосил бўлган. Чиқиндилар ва чиқинди сақлаш омборхоналарда 2 миллиард тоннага яқин турли туман чиқинди сақланаётгани ҳамда улар 12 минг гектар майдонни эгаллаб турганини инобатга олсак, чиқиндиларнинг салбий таъсирини тасаввур этиш қийин эмас. Фақатгина 2012 йилда 3887, 744 минг м3 маиший чиқиндилар ҳосил бўлиб, шундан 1704,086 минг м3 қайта ишланган. Ҳозирги кунда республикамизда 200 дан ортиқ хусусий чиқинди корхоналар фаолият кўрсатмоқда. Маиший чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантирмаслик, уларнинг атроф муҳитга сув, ҳаво, тупроқ, озиқ овқат маҳсулотларининг ифлосланишига сабаб бўлмоқда, бу эса, аҳоли орасида тўғридан тўғри, балки, билвосита, онда сонда, инфексион ва инвазион касалликларнинг тарқалишига олиб келмоқда. Озиқ овқат чиқиндилари (кўкат, полиз қолдиқлари). Макалатура (қоғоз, базан турли бўёқлар билан қопланган ва мум билан шимдирилган қоғозлар). Газламадан тайёрланган маҳсулотлар, улар табиий (пахта, жун) ва синтетик гуруҳларга бўлинади. Ёғоч маҳсулотлари. Консерва банкалари (рухланган ёки қалай билан қопланган темир). Металлом: темир, чўян, рангли металлар Зар қоғоз (фолга) (аллюминий) Упаковка маҳсулот ўровчилар (пластмассадан тайёрланган пакетлар, озиқ овқат учун контейнерлар ва ҳ.к.). Шиша идишлар - бутилка ва баклашкалар Полиетилен пакетлар ва ва ҳоказолар. Булар чириш жараёнида табиатга ва инсоннинг соғлиғига таъсир этади. Масалан, озиқ – овқат қолдиқлари чириб, турли – туман микроблар конига айланади; макалатура таркибидаги рангли бўёқларда инсонга зарар келтирувчи оғир металлар: кадмий, сурма мавжудлиги; консерва банкалари, металлом ҳайвон ва инсонга турли жароҳатлар етказади; упаковка материалларини ёқиш вақтида заҳарли моддалар суперекотоксикантлар, диоксинлар ва фуранлар ҳосил қилади, буларнинг тасири натижасида одам заҳарланиши мумкин. Юқорида келтирилган маиший чиқиндиларнинг табиатда парчаланиш муддатлари қуйидагилар: Шиша бутилка - 1 млн. йилда Полиетилен пакет 200 400 йил Суний газламалар ва консерва банкалари - 100 йилгача Пояфзалнинг резина пошнаси 50 80 йил Нейлон маҳсулот 30 40 йил Макалатура - 2 10 йил Чекиб ташланган папирос 1-5 йилда парчаланади Қуриганда чала парчаланган маҳсулотлар ифлословчилар ва микроорганизмлардан тўйинган чангни ҳосил қилади. Буларнинг барчаси заҳарли маиший ва саноат чиқиндилари билан бирга ҳаво, сув ва тупроқларнинг ифлосланишига олиб келади. Самарқанд шаҳрида ҳар йили ўртача 1 кишига 350 400 кг ёки 1,2 м3 қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлар экан. Ёки йилига 150 180 минг тонна ёки 440 минг м3 қаттиқ маиший чиқинди тўпланиб, уларнинг қайта ишлаш (утилизасиялаш) масаласи деярли ҳал қилинмаганлиги туфайли, уларнинг миқдори йилдан йилга ошиб бормоқда. Бунинг натижасида ер ости сувлари ва тупроқ қоплами 20 м чуқурликкача ифлосланмоқда, сув таркибида Fe, Ba, Cr, P, NO3-1, NH4+1 кабиларнинг миқдори ошганлиги аниқланган. Download 40.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling