Ҳозирги дунёдаги глобал муаммолар


Download 143.5 Kb.
bet8/9
Sana28.03.2023
Hajmi143.5 Kb.
#1303999
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ҲОЗИРГИ ДУНЁДАГИ ГЛОБАЛ МУАММОЛАР

Терроризм ва
ҳозирги замон
кстремизм ва терроризмга ёндошишнинг энг маъқул йўлларидан бири бундай ҳодисаларга тааллуқли бўлган барча муаммолар доирасини объектив равишда холисона, ҳақиқий илмий таҳлил асосида идрок этишдир.
Фундаментализм, радикализм, экстремизм, терроризм қатъий белгили алоқа билан боғланган эмаслар. Моҳият жиҳатдан ушбу ҳодисаларнинг ҳар бирини тўлалигича, бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда мустақил равишда ўрганиб чиқиш мумкин. Негаки, уларнинг ҳар бири ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, келиб чиқиш хусусиятлари ва амал қилиш жиҳатлари билан бир-биридан фарқ қилиши мумкин. Бироқ муайян вазиятларда улар ўзаро алоқада намоён бўлишлари мумкин. Шунинг учун ҳам фундаментализм, радикализм, экстремизм ва терроризм тушунчалари ва ҳодисалари нисбатини назарий ва амалий таҳқиқ қилиш зарурияти келиб чиқади.
Фундаментализмни ижтимоий фикрдаги эътиқодга содиқ оқим сифатида (албатта диний бўлиши шарт эмас) қараб чиқиш мумкинки, ўзининг аслий (ўз номини шундан олган) қадриятлар, ғоялар, қандайдир таълимот қоидалари. Дунёқарашлар, мафкуравий таълимотларга содиқлигини ва уни қатъий равишда ҳимоя қилажагини эълон қилади. Бундай маънода фундаменталлик нафақат исломда, балки ҳар қандай динда (христианлик, яҳудийлик, буддавийлик ва ҳоказо), ҳамда жуда кўплаб дунёвий таълимотларда ҳам мавжуддир.
Радикализм – мафкуравийгина эмас, балки сиёсий амалиёт ва тактика (иш юритиш тарзи) масаласига тааллуқли ҳодисадир. Радикал руҳдаги кишилар шуни қатъий равишда тарғиб қиладиларки, сиёсий курашда (ҳамда мафкуравий ва ҳоказо) агар у зарур деб топилган натижани берса, манъ этилган восита ва усулларнинг бўлиши мумкин эмас. Радикализмнинг мантиқий оқибати экстремизмдир.
Экстремизм (сиёсий, ирқий, диний ва ҳоказо) минтақавий ва ҳатто умумий хусусият касб этган унчалик ҳам янги ҳодиса бўлмасдан, унга қарши кураш ўзининг муайян тарихига эга. Муайян қарашлар, ғоялар, эътиқодлар тизими сифатидаги экстремизмда ўзининг алоҳида хусусий йўналиши билан майдонга чиққан диний экстремизм ўз ифодасининг турли шаклларига эга? Етарли даражада тинчлик ва нисбатан демократик тарздан тортиб, зўравонлик ва ошкора террористик шаклларгача.
Экстремизмни қандайдир ғояни алоҳида олинган шахс, гуруҳ, партия, ташкилот томонидан мутақлаштириш натижасида, уни амлага оширишга ундовчи ўзига хос ўта фаоллик сифатида қараб чиқиш мумкин. Экстремизмнинг ўзи сиёсий, мафкуравий ёки руҳий ҳодиса сифатида ҳамма вақт ҳам жиноят эмас ва ҳар вақт ҳам жиноий-ҳуқуқий бошқарув меъёрларига тўғри келавермайди. Аммо бу шу асногача тўғридирки, у ҳануз зўравонлик ва товлаш усулларини қўллашдан тийилиб турса.
Терроризм – радикализм ва экстремизмнинг энг ниҳоий шакли бўлиб, давлат маъмурий тизимлари ёки бошқа ижтимоий объектларга экстремистик гуруҳлар талабини бажарилишини таъминлаш мақсадида мажбурлаш ва уларга тазйиқ кўрсатиш воситаси сифатида намоён бўлади. Террористик амаллар турли воситалар: портлатиш, ўт қўйиш, сиёсий арбоблар жонига суиқасд, гаровга олиш. Ўғрилаш ва оммавий қирғин қуролларини қўллашга (ядровий, биологик ва кимёвий) таҳдид қилиш йўли билан амалга оширилади. Экстремистик руҳдаги ҳар бир гуруҳ ҳам террористик бўлиб қолиши шарт эмас, аммо имконий жиҳатдан ўзининг мантиқий хотимаси сифатида экстремизм терроризмга олиб келиши мумкин. Шу билан бирга ушбу мантиқ жуда ҳам ўзига хосдир. Террористлар талабларини ҳукумат ёки бошқа маъмурий тизимлар томонидан қондирилиши ҳамма вақт ҳам террористик фаолликнинг камайишига олиб келмайди. Террористлар орасида ҳамиша шундай радикаллар топиладики, ижтимоий вазиятнинг ўзгаришидан қатъий назар террор тактикасини қўллашда давом этадилар.
Қачонки, жамиятда қандайдир кескин ўзгаришлар юз берса, бўлаётган ҳодисаларга нисбатан турли қарашлар пайдо бўлади. Танланган йўлни маъқул топмаган оппонетлар топиладики, уларнинг таъкидлашларича, барча нарсани бундай эмас, балки бошқача қилмоқ лозим. Бундай фикр билан хайрихоҳлик қилувчи кишилар гуруҳи ҳам пайдо бўлади. Бундай вазиятда умуминсоний қадриятлар тизимига ёки алоҳида олинган катта ижтимоий жамоаларнинг қадриятларига қарама-қарши бўлган алоҳида ғоялар ва қарашлар тизими шаклланиши мумкин.
Тарихда терроризм дунёвий ва диний соҳаларда ҳам сиёсий курашнинг энг кескин воситаси сифатида етарли даражада кенг қўлланилди. Айниқса терроризм кўпроқ даражада жамиятнинг бир ҳолатдан иккинчисига ўтиш даврида, сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий беқарорлик шароитида қўлланилган ва қўлланилмоқда.
Ҳозирги замон терроризмининг ўзига хос хусусиятларидан бири алоҳида амалиётдан оммавий, жамоавий тарздаги олдиндан яхши режалаштирилган ва ташкил этилган савияга ўтишдир. Террор энди айрим олинган мутаассиб бир кишининг иши бўлмай қолди. Ҳозирги вақтда у билан кенг тармоқ отган, катта молиявий, инсоний, техник заҳираларга эга бўлган қудратли ташкилотлар шуғулланмоқда. Бундан Марказий Осиё минтақаси ҳам истисно эмас. Бу ерда ХХ асрнинг 90-йилларидан бошлаб «Хизб-ут-таҳрир», «Ислом озодлик партияси», «Ўзбекистон исломий ҳаракати», «Тожикистоннинг исломий уйғониш ҳаракати» (90-йилларгача ҳам) каби террористик ташкилотлар ва бошқалар фаол иш олиб бормоқдалар. Ўзларининг мақсади сифатида улар минтақада мавжуд бўлган сиёсий тузумни ағдариб ташлаб, диний давлатни барпо қилиш эканлигини эълон қилмоқдалар. Ушбу ташкилотлар «Толибон», «ал-Қоида» каби террористик ташкилотлар билан бевосита алоқа боғлагандирлар. Уларнинг фаолияти ташқи кучларнинг ёрдами ва чет эллардаги қудратли молиявий манбаларга асосландир. Уларнинг саъй-харакатлари туфайли бир қатор террористик актлар рўй бердики, уларнинг натижасида кўплаб қурбонлар, моддий зарарлар ва бегуноҳ кишиларнинг азоб-уқубатларга дучор бўлиши кузатилади.
Терроризм билан курашнинг дунёда тўпланган тажрибаси шуни кўрстадики, янги террористик ҳаракатларнинг олдини олиш мақсадида шунга эътибор қаратиш жуда муҳимки, бундай ҳаракатлар йўли билан давлатни улар кўзлаган мақсадлар сари амал қилишга мажбур қилишга террористларда ҳеч қандай умид қолдирмаслик лозим. Террорситларни ўз қилмишларининг беъмани ва беҳуда эканлигини ўйлаб кўришга мажбур қилиш лозимки, токи улар ўз талабларини танқидий равишда ўйлаб кўрсинлар ва халқаро терроризм жабҳасида олиб борилаётган курашда экстремистик йўлнинг ҳужумкорлик моҳиятини тўғри эканлигига шубҳа қилсинлар. Терроризмнинг намоён бўлишига ва унинг ижтимоий асосига барҳам бериш-бугунги куннинг энг долзарб муаммосидир. Фақат шугина айрим олинган ҳар бир давлатнинг, минтақанинг ва умумий хавфсизликнинг миллий хавфсизлигини таъминлай олади.
Ўзбекистон Республикаси дунёда биринчилардан бўлиб, халқаро терроризмнинг миллий ва халқаро хавфсизлик учун хатарли таҳдид эканлигини англаб, мўътабар халқаро ташкилотларнинг, биринчи навбатда Бирлашган миллатлар ташкилотининг трибунасидан фойдаланиб халқаро ҳамжамиятнинг диққат-эътиборини бу умумий муаммога қаратди3.


ХУЛОСА

Фалсафа - бу ҳам умумназарий дунёқараш, ҳам ижтимоий онг шакли, ҳам умумий (умумийлик тўғрисидаги) фан. У маънавий маданиятнинг квинэссенция (мағзи)дир. Мана шунинг учун ҳам фалсафанинг аҳамияти ва вазифалари шунчалик кўп қирралидир. У идрокий, услубий, қадриятий ҳамда амалий ва башоратий рол ўйнайди.


Албатта, фалсафий билим, ўз табиатига кўра, ўта назарийдир. Аммо бу дегани унинг воқей ҳаётдан, муайян тарихий жараёндан ажралган деган маънони бермайди. Ҳар қандай фалсафий тизим, бир томондан, замонасининг руҳини нишони бўлса, иккинчидан, фалсафа мазкур даврнинг моҳиятини акс эттиради, унинг қонуний белгиларини очиб беради. Фалсафа моҳият жиҳатдан фақат ҳозиргинигина эмас, балки ўтмишни, ва айниқсаа, келажакда бўлиши мумкин бўлган имкониятларни ва уларнинг қандай бўлишлиги билан шуғулланади. У инсоният ҳаётининг истиқболига умид билан қараш ва уни такомиллаштириш йўлларини ва тамойилларини аниқлашга қаратилгандир. Дунёни шундай руҳда талқин қилиш билан бирга, фалсафа турли сиёсий кучлар, ҳамда ижтимоий гуруҳлар ва муайян кишилар амалий фаолиятининг узоқни кўзловчи асоси бўлиб қолади. Фалсафанинг амалий ва башорат қилувчилик аҳамияти ана шундадир.
Ўзбекистон Республикасининг мустақил тараққиёти давомида тўпланган тажриба фалсафий талқин ва умумлаштириш учун катта имконият беради. Шундай таҳлил тажрибаси ушбу дарсликнинг тегишли бўлимларида берилган. Келгусида мустақил Ўзбекистон тараққиётининг фалсафий талқини янада актуаллашади. Бир томондан, уни дунё тараққиёти тамоийллари нуқтаи назаридан қараб чиқиш керак бўлади, негаки, бизнинг мамлакатимиз ва унда рўй бераётган жараёнлар – умуман дунё цивилизацияси тараққиётининг бир қисмидир. Иккинчи томондан, мазкур тажрибани уни тўлалигича, барча асосий томонлари бўлган – сиёсий, иқтисодий, маънавий жихатларини биргаликда қараб чиқиб, унинг моҳиятий, қонуний тамоийллари, умумий ва хусусий белгилари нисбатини аниқлаш лозим.



Download 143.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling