Ҳозирги кунда электроник қурилмалардан фойдаланилмайдинган соҳанинг ўзи йўқ бўлса керак
Download 0.72 Mb.
|
1 2
Bog'liq1.4-
1.4.Сочилувчан нам материалларни барабанли қуритиш жараёнининг автоматик ростлаш тизимини программалаштириладиган микропроцессорли контроллерлари ва иккиламчи қурилмалари Ҳозирги кунда электроник қурилмалардан фойдаланилмайдинган соҳанинг ўзи йўқ бўлса керак. Электроник, айниқса микроэлектроник қурилмаларнинг ҳозирги янада ривожланиб, такоминлашиб бораётган ахборот асрида уларнинг ўрни беқиёсдир. Улардан ишлаб чиқаришнинг барча соҳаларида: транспортда, машинасозликда, радиотехникада, телевидения, телекомуникация аппаратларида, компьютер соҳасида, турмуш ҳаётимиздаги маиший техника воситаларида ва бошқа бир неча соҳаларда уларнинг ўрни алмаштириб бўлмас даражада фойдаланиб келинмоқда. Микропроцессор ҳам электрон қурилмалар сирасига кирувчи, мураккаб мантиқий функцияларни бажарувчи, рақамли интеграл микросхемалар асосида йиғилган, кенг кўламли мақсадларда ишлатиладиган микроэлектрон қурилмадир. Илмий тил билан тушунтириладиган бўлса микропроцессор – бу арифметик, мантиқий ва машина тилида ёзилган бошқарув операцияларини бажарувчи, бир ёки бир нечта махсуслаштирилга интеграл схемалардан таркиб топган микроэлектрон қурилмадир. Биринчи микропроцессор қурилмалари 70-йилларнинг бошларида пайдо бўлган бўлиб, уларда 4 битли сўзларнинг иккилик ва ўнлик саноқ системаси ишлатилиб, калькулятор қурилмаларининг асосий “мия”си вазифасини бажаришган. Кейинчалик уларни терминал, принтер каби айрим автоматик қурилмаларга ўрнатила бошланди. 8 битли, 16 бит адресацияли микропроцессорларнинг пайдо бўлиши илк маиший компьютерларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлдилар. 2.2.3.1-расм. а) Микропроцессор қурилмасининг умумий кўриниши. b) Бир нечта микропроцессор қурилмаларини программалаштириладиган мантиқий контроллернинг сема платасида жойлашуви. Микропроцессорларнинг классификацияланиши: Микропроцессор қурилмалари катта интеграл схемаларнинг комплекти сонига қараб: бир кристалли, кўп кристалли ва кўп кристалли секцион турларага фарқланади.[32] Командалар тизимига кўра микропроцессорлар турлич фарқланиб, бу фарқ ишлаб чиқарган фирмага боғлиқ бўлади. Лекин кўп холларда командалар бўйича икки турдаги микропроцессорлар фарқланади: Аккумуляторли микропроцессорлар (бу турдаги микропроцессорларда математик операциялар ягона ҳотира ячейксида – аккумулаяторда амалга оширилади.) Умумий холларда ишлатиладиган регистрли микропроцессорлар (бу турдаги микропроцессорларда математик операциялар исталган ҳотира ячейкасида бажарилилиши мумкин. ) Фойдаланиш соҳасига қараб микропроцессорлар уиверсал ва маҳсуслаштирилган бўлишлари мумкин. Қайта ишланадиган сигналнинг турига қараб микропроцессорлар аналогли ва рақамли турларга фарқланади. Микропроцессоралр рақамли қурилма бўлсаларда, уларда ўзгартиргич қурилмалари мавжуд бўлиб, бу қурилмаларда сигнал аналогдан рақамлига ва аксинча, рақамлидан аналогли сигналга ўзгартирилади. Қайта ишланаётган сигналнинг бажарилиш вақтига қараб микропроцессорлар: синхрон ёки асинхрон бўлишлари мумкин. Синхрон микропроцессорларда операцияни бошланиш ва тамомлаш вақти бошқарув қурилмаси томонидан берилади. Асинхрон микропроцессорларда эса ҳар бир кейинги операция аввалги операциянинг томомланишидан сўнг амалга оша бошлайди. Микропроцессор қурилмалари қуйидаги таркибий қисмлардан ташкил топган: Бошқариш қурилмаси (БҚ). Микропроцессорни ҳамма блокларига керакли вақтда аниқ бошкариш сигналларини шакллантиради ва бошкарувчи импулсларни узатади, бу сигналлар бажарилаётган амал хусусияти ва олдинги амаллар натижалари билан белгиланади. Бажарилаётган амал ишлатадиган ҳотира ячейкалари адресларини шакллантиради ва бу адресларни микропроцессорни мос блокларига узатади; бошкариш курилмаси импулсларнинг таянчли кетма-кетлигини тактли импулслар генераторидан олади. Арифметик-мантиқий қурилма (АМҚ). Сонли ва белгили ахборот устида барча арифметик ва мантиқий амалларни бажариш учун ҳизмат қилади. Микропроcессорли ҳотира қурилмаси (МПҲҚ). Машина ишлашининг энг яқин тактларидаги ҳисоблашларда бевосита ишлатиладиган ахборотни қисқа вақт сақлаш, ёзиш ва узатиш учун ҳизмат қилади; МПХ регистрлар асосида курилади ва машинанинг юкори тезкорлигини таъминлаш учун ишлатилади, негаки асосий хотира (АХ) тез ишловчи микропроcессорнинг самарали ишлаши учун керак бўлган маълумотни ёзиш, қидириш ва ўқиш тезлигини ҳар доим ҳам таъминлайвермайди. Регистрлар турли хил узунликдаги ҳотиранинг тез ишловчи 1 байт стандарт узунликка эга бўлган ячейкаларидир. Микропроcессорнинг интерфейсли тизими. Микропроцессорни бошқа қурилмалар билан улаш ва алоқа қилиш учун мўлжалланган, унинг таркибига микропроцессорнинг ички интерфейси, буферли эслаб қолиш регистрлари ва киритиш-чиқариш портларини, бошқариш схемалари ва тизимли шина киради. Киритиш-чиқариш порти (К/Ч порти). Улаш аппаратураси бўлиб, микропроcессорга бошўа қурилмаларни улаш имконини беради. [34] Download 0.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling