Ҳозирги ўзбек адабий тили


Download 56.33 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi56.33 Kb.
#1586390
Bog'liq
HO\'AT фонетика ON savollari




"Ҳозирги ўзбек адабий тили" фанидан саволлар.

  1. Адабий тил билан диалект, шева ва функционал стиллар ўртасидаги муносабатлар ва тафовутлар нимадан иборат?

  2. Адабий тилнинг вазифа доираси?

  3. Адабий тилнинг оғзаки ва ёзма шакллари қандай фарқланади?

  4. Амалдаги "ўзбек орфографиясининг асосий қоидалари" қандай бўлимлардан таркиб топган? (Бўлимларнинг номланиши, параграфлари...).

  5. Амалдаги (кириллча) ўзбек ёзуви имло қоидалари қачон тасдиқланган? Янги (лотинча) ўзбек ёзувининг имло қоидалари-чи?

  6. Амалдаги (кириллча) ўзбек ёзувининг фонографик характерини қандай тушунасиз?

  7. Антонимия нима? Антонимик жуфтлик-чи?

  8. Артикуляция ўрнига кўра ундошлар таснифи?

  9. Артикуляция усулига кўра ундошлар таснифи?

  10. Ассимиляция, аккомодация ва диссимиляция қандай фарқланади? Уларнинг қандай турлари бор?

  11. Бўғин ҳақида маълумот беринг.

  12. Бўғин тузилишининг қандай хусусиятлари бор?

  13. Бўғинга оид қандай таснифларни биласиз?

  14. Бўғиннинг қандай типлари бор?

  15. Бўғиннинг тил ва нутқдаги аҳамияти нималардан иборат?

  16. Вазифадаги ўхшашлик асосида маънонинг кўчирилиши?

  17. Вокализм нима?

  18. Графема нима?

  19. Графеманинг ифода ва мазмун планларини (ифодаловчи ва ифодаланувчиларини) нималар ташкил этади?

  20. Диалектизмлар нима? Унинг қандай турлари бор?

  21. Интонация нима?

  22. Ишлатилиш доирасига кўра лексемалар қандай гуруҳланади?

  23. Консонантизм нима?

  24. Контекстуал антонимия ҳақида маълумот беринг.

  25. Қайси сўз туркумларида ишлатилиш доираси чегараланган лексемалар бор? Уларнинг турлари?

  26. Қандай сўзлар умумтуркий лексемалар саналади? Бунинг сабаби?

  27. Қандай сўзларнинг ишлатилиш доираси чегараланмайди?

  28. Қандай ҳодиса паронимия саналади?

  29. Қандай ҳолатларда лексемалар синонимик муносабатда бклмайди?

  30. Қиёсий ва экспериментал фонетикани тушунтиринг.

  31. Лабларнинг иштирокига кўра унлиларнинг турлари?

  32. Лексема, номема, семема атамаларини тушунтиринг.

  33. Лексик маъно миқдорининг кзгаришида полисемия ва омонимиянинг юзага келиши?

  34. Лексик омонимиянинг турлари ҳақида маълумот беринг.

  35. Лексик синонимларнинг қандай турлари бор?

  36. Лексик сўзлар ва грамматик сўзлар қандай фарқланади?

  37. Лексика нима?

  38. Лексикография нима?

  39. Лексикографиянинг вазифа доирасига нималар киради?

  40. Лексикология нимани крганади?

  41. Лексикология тилшуносликнинг қайси бўлимлари билан алоқада бўлади? Сабаблари?

  42. Лексикологиянинг қандай турлари бор?

  43. Лексикологиянинг мақсади ва вазифалари ҳақида маълумот беринг.

  44. Луғавий омонимиянинг қандай турлари бор?

  45. Луғатлар кўзланган мақсадга кўра қандай типларга бўлинади?

  46. Маъно тараққиётининг қандай йкллари бор?

  47. Метафора йўли билан маънонинг кўчиши?

  48. Метонимия йўли билан маънонинг кўчирилиши?

  49. Моносемантик ва полисемантик графемалар қандай фарқланади?

  50. Нима учун сўз номинатив бирлик саналади?

  51. Нима учун фразема кўчма маъноли турғун конструкция саналади?

  52. Нутқ аъзоларининг анатомияси, физиологияси ва ижро кечимларини қандай тушунасиз?

  53. Овоз ва шовқин муносабатига кўра ундошлар таснифи?

  54. Омонимия ва полисемия қандай фарқланади?

  55. Омонимия нима?

  56. Омонимларга ёндош бклган қандай ҳодисалар бор?

  57. Омонимларнинг сўз туркумларига муносабати ҳақида маълумот беринг.

  58. Орфографик белгилар ва сигнализаторлар нима? Улар ёзувда қандай вазифаларни бажаради?

  59. Орфография қоидаларининг тузилиши қандай принципларга асосланади?

  60. Орфография нима? У графикадан қандай фарқланади?

  61. Паронимлар ва омонимлар қандай фарқланади?

  62. Полисемиянинг юзага келиши қандай содир бклади?

  63. Сегмент ва суперсегмент бирликлар қандай фарқланади?

  64. Силлабема ва силлабика деганда нималар англашилади?

  65. Синекдоха йўли билан маънонинг кўчирилиши?

  66. Синонимик қатор ва доминанта ҳақида маълумот беринг.

  67. Синонимия ва полисемия ўртасида қандай боғланиш бор?

  68. Синонимия нима?

  69. Синонимия ҳодисаси тилнинг қайси сатҳларида учрайди?

  70. Синонимия ҳодисасининг сўз туркумларига муносабати қандай?

  71. Синонимларнинг услубий восита сифатидаги ролини тушунтиринг.

  72. Таснифга асос бўлган қайси белгилар фонологик характерда?

  73. Тил тараққиётини белгиловчи лингвистик ва экстралингвистик омилларни қандай тушунасиз?

  74. Тилнинг вертикал (тик) ҳаракатига кўра унлиларнинг турлари?

  75. Тилнинг горизонтал ҳаракатига кўра унлиларнинг турлари?

  76. Товуш тушишининг қандай турлари бор?

  77. Товуш фокуси нима? Унинг аҳамияти?

  78. Товушнинг физик-акустик табиатига нималар киради?

  79. Туб ва ясама сўзларнинг ифода планлари қандай фарқланади?

  80. Ўз қатлам қандай сўзлардан таркиб топган?

  81. Ўзбек адабий тили вокализми қайси фонемаларни ўз ичига олади?

  82. Ўзбек тили лексикасининг тарихий тараққиёти жараёнида сўз ва лексемаларнинг қандай қатламлари юзага келган?

  83. Ўзбек тили шевалари қандай лаҳжаларга бирлашади?

  84. Ўзбек тилининг давлат тили мақоми қандай ҳужжатлар билан кафолатланган?

  85. Умумий ва хусусий (махсус) луғатлар қандай фарқланади?

  86. Умумий фонетика ва хусусий фонетикани изоҳланг.

  87. Умумтуркий лексемаларнинг фонетик, семантик ва грамматик белги-хусусиятлари ҳақида маълумот беринг.

  88. Ун пайчалари иштирокига кўра ундошлар таснифи?

  89. Ундош фонемалар қайси белгилар асосида тасниф қилинади?

  90. Унли фонемалар таснифи нималарга асосланади?

  91. Унли фонемалар ундошлардан қандай фарқланади?

  92. Урғу нима? Унинг қандай типлари бор?

  93. Фонемаларнинг дифференциал ва интеграл белгиларини қандай тушунасиз? Бу белгиларнинг тилда қандай роли бор?

  94. Фонетика ва унинг турлари ҳақида.

  95. Фонетик ҳодисалар деганда нимани тушунасиз?

  96. Фонетиканинг интонацияни крганувчи бклими қандай номланади?

  97. Фонетиканинг лингвистик-функционал аспекти деганда нимани тушунасиз? Нима учун бу аспект фонология деб номланади?

  98. Фонетиканинг объекти ва мақсадини айтинг.

  99. Фонологик оппозиция (зидланиш) нима? Корреляция-чи?

  100. Фразема нима?

  101. Фраземалардан нутқда қандай мақсадларда фойдаланилади?

  102. Фраземанинг ифода планини қандай тушунасиз?

  103. Фраземанинг мазмун плани ҳақида маълумот беринг.

  104. Фразеологик маъно нима? У лексик маънодан нимаси билан фарқланади?

  105. Ҳозирги ўзбек адабий тили консонантизми қандай ундошлардан таркиб топган? Уларнинг сони нечта?

  106. Ҳозирги ўзбек адабий тили" фанининг мақсад ва вазифалар.

  107. Энциклопедик ва лисоний луғатлар қандай фарқланади?

  108. Янги (лотинча) ўзбек ёзувининг имло қоидалари қандай бўлимлардан таркиб топган? (Бўлимларнинг номланиши, модда ва бандлари).

Download 56.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling