O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz
Download 1.19 Mb. Pdf ko'rish
|
1. Tarix
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқот методологияси.
O‘ZBEKISTON MILLIY
UNIVERSITETI XABARLARI, 2023, [1/2/1] ISSN 2181-7324 TARIX https://science.nuu.uz/ Social sciences O‘zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz TARIX 1/2/1 2023 - 39 - Тадқиқот методологияси. Тарих соҳасида илмий изланишлар олиб боришда тарихий тадқиқот усуллари муҳим аҳамият касб этади. Кўпгина илмий ишлар тадқиқот методологиясини ёки ишнинг концептуал асосларини ёзишда турли услублардан фойдланилади. Кенг қўлланиладиган усуллардан бири мавзу доирасида олиб борилган изланишларнинг тадқиқот усулини таҳлил этиш ҳисобланади. Ушбу усул ёрдамида тадқиқотчи бир вақтнинг ўзида олиб борилган тадқиқотларнинг тарихшунослиги ва тадқиқот методларини очиб беради. Яна бир бир усуллардан бири бу мавзуга оид маълум бир даврда амалга оширилган ислоҳотлар, мавзу доирасидаги соҳага қаратилган эътибор, давлат раҳбарларининг сиёсий қарашлари асосида таҳлил этилади. Шунингдек, тарихий тадқиқотларда танқидий, статистик, матншунослик ва бошқа таҳлил усуллари тадқиқотчилар томонидан кенг қўлланилиб келинмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистон Миллий архивида Ўзбекистонда ер ислоҳотларларига оид тарихий маълумотлар турли ташкилотларнинг фондларида сақланиб келмоқда. Фондларда сақланган ҳужжатлардаги маълумотлар тарихий лавҳа, жадвал, статистик, диаграмма, ҳисобот, маъруза, тезис кўринишларида сақланган. Ушбу санаб ўтилган ҳужжат турларидаги тарихий маълумотларни илмий истеъмолга киритиш тарихчи мутахассиларга турли тарихий тадқиқот усулларидан фойдаланишни талаб этади. Мақолани ёзишда фондларда сақланиб қолган тарихий лавҳа, маърузалар, ҳисоботларлардаги маълумотларни таҳлил этишда матншунослик ва танқидий таҳлил тадқиқот усулидан кенг фойдаланилди. Тарихий лавҳанинг ишонарлилик даражаси фойдаланилган манбалари, маъруза ёки ҳисобот муаллифи, берилган маълумотларнинг ишончли манбавий жиҳатлари таҳлил этилди. Шунингдек, статистик ва диаграмма маълумотлари тарихий стаитистик таҳлил этиш услубида таҳлил этилди. Статистик маълумотларни таҳлил этишда уларнинг рақамларнинг умумий ҳисоблари, фоизлари таҳлил этилди. Download 1.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling