O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz


O‘zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz


Download 1.19 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/60
Sana12.03.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1265376
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   60
Bog'liq
1. Tarix

O‘zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
 
TARIX 
1/2/1 2023 
- 40 -
олинмади. Масжид, мадраса, мактабларнинг вақф 
мулкларини тортиб олиниши ишчи деҳқонлар орасида 
ҳам кескин норозиликларга сабаб бўлди[11]. Совет 
ҳокимияти ер-сув ислоҳотларини амалга оширишда 
камбағалларга берилиши шиори асосида ўзига тарафдор 
бўлган диний уламоларни ҳам топди. Ер халққа ҳаққоний 
тақсимланиши лозимлиги тўғрисида даврий матбуотларда 
қорилар, диний уламоларнинг мурожаатлари эълон 
қилинди, ер ислоҳотлари сиёсати Қуръон ва ҳадислар 
билан 
асослашга 
ҳаракат 
қилинди[12]. 
Вақф 
мулкларининг тортиб олиниши республика аҳоли орасида 
диний ташкилотлар ва уламоларнинг таъсир доирасини 
пасайишига олиб келди. Оқибатда қишлоқларнинг асоси 
бўлган камбағал, деҳқон ва батраклар ислоҳотларда фаол 
иштирок эта бошлади. Йирик ер эгаларини аниқлаш ва 
рўйхатга олиш мақсадида тузилган Марказий Ер 
комиссиясининг ҳар бир округ, туманларда бўлимлари 
ташкил этилиб, 80% ер ўлчовчи ва ҳисобчилар 
коммунистлардан иборат эди. Ер ислоҳотлари натижасида 
катта ер эгалиги муносабатларига кескин зарба бўлган 
бўлса-да, ерга муҳтож бўлганларнинг барчасини ерга 
бўлган эҳтиёжини таъминлаб бера олмади. Мусодара 
қилинган 474893 десятина ердан фақатгина 10% камбағал 
деҳқонларга берилиб, қолган барча ерлар колхозларга 
ажратиб берилди.
Хулоса. Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, 
Ўзбекистон Миллий архивининг кўплаб фондларида 
сақланаётган маъруза ҳисботлари, жадвал, тезис 
материаллари совет ҳокимиятининг ер ислоҳотлари 
сиёсати тарихига оид муҳим тарихий манба ҳужжат 
ҳисобланади.  
Оммавий ва тизимли равишда олиб борилган ер 
ислоҳотлари сиёсати натижасида шахсий манфаатлари 
бўлмаган ишлаб чиқарувчиларнинг ижтимоий жамиятини 
юзага келтирилди.
Ер ислоҳотлари жараёнида молиявий маблағга эга 
бўлган диний уламолар, диний ташкилотларнинг мол-
мулкини тортиб олиниши, дастлаб ишчи деҳқонларнинг 
кескин норозиликларига сабаб бўлган бўлса, кейинчалик 
уларнинг аҳоли орасида таъсир доирасини пайишига олиб 
келди.
Оқибатда қишлоқларнинг асоси бўлган камбағал, 
деҳқон ва батраклар ер-сув ислоҳотларида фаол иштирок 
этди. Аммо совет ҳокимияти ер-сув ислоҳотларини амалга 
оширишда ўзига тарафдор бўлган диний уламолардан 
тарғибот ишларида ҳам кенг фойдаланди.
Ер ислоҳотлари натижасида катта ер эгалиги 
муносабатларига кескин зарба бўлган бўлса-да, ерга 
муҳтож 
бўлганларнинг 
фақатгина 
10% 
камбағал 
деҳқонларга берилиб, қолган барча ерлар колхозларга 
ажратиб берилди.
Айнан совет ҳокмиятиниг ер-сув ислоҳотларини 
маҳаллий аҳолининг ёрдамида амалга ошириб, ўзининг 
колхозлаштириш сиёсати манфаатларида фойдаланди.

Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling