O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz
Download 1.19 Mb. Pdf ko'rish
|
1. Tarix
Ер-сув
ислоҳотларига оид маълумотлар таҳлили. Совет ҳокимияти Ўзбекистонда коллективлаштириш сиёсатини амалга оширишда ер-сув ислоҳотлари муҳим аҳамият касб этди. Дастлаб Туркистон АССР даврида бошланган ер-сув ислоҳоти миллий ҳудудий чегараланиш сиёсатидан сўнг бир муддат тўхтаб қолди [1]. Янги ташкил этилган ЎзССР таркибига ХХСР ва БХСР дан ўтган Хоразм, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё округлари бўйича аниқ маълумотлар мавжуд эмас эди. Аммо Ўзбекистон ССР ҳукумати ер-сув ислоҳотларини амалга ошириш ва катта ер эгаларининг мол мулкини мусодара қилиш мақсадида уларнинг ижара даромадлари ҳақидаги маълумотларни таҳлил эта бошлаган. Ҳужжатларда маълумот берилишича, 1925 йилда ер ижарасидан Фарғонада -2683.145, Тошкентда 508.710, Самарқандда -388038 рубль олиниши, агарда уларни мусодара қилиб экин экилса давлат 10.024.954 рубль даромад қилиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотлар иқтисодий таҳлил ҳужжатларида қайд этилган. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, айнан 1924/25 йилда Ўзбекистон бюджети 17514612 млн., 1925/26 йилда 28034527 млн.ни ташкил этган [2]. 1925-йил 2-декабрда ЎзССР МИҚнинг фавқулотда ўтказилган сессиясида Ерларни национализация қилиш ҳақида декрети қабул қилиниб, республикадаги барча ер, сув, ўрмонлар, табиий бойликлар ва бошқалар давлат мулки деб эълон қилинди. Шу йилнинг 12-декабрида эса ер-сув ислоҳотларини амалга ошириш бўйича ЎзССР МИҚ қарори қабул қилинди. Архив фондлари орасида Ўзбекистоннинг ер муносабатларига бағишланган комплекс тарздаги тарихий лавҳалар ҳам сақланган. ХКС Р-837-фондининг 3-рўйхат 389а йиғмажилдида “Очерк Земельный вопрос в Узбекистане и пути его разрешении” номли тарихий лавҳа сақланган[3]. Лавҳа 58 варақдан иборат бўлиб, унинг муаллифлари ҳақида батафсил маълумот берилмаган. Лавҳада маълумот берилишича, Ўзбекистон ССР ташкил этилгач, 1924-1925-йилларда ерларни рўйхатлаштириш ишлари амалга оширилган. Республика ташкил этилган дастлабки йилларда Бухоро ва Хоразм Республикаларидан ерларни рўйхатга олиш ишлари мукаммала амалга оширилмаганлиги сабабли ерларни рўйхатлаштиришда анчагина муаммолар келиб чиққан. Шу сабали республика ташкил этилишиниг дастлабки йилларига тегишли ҳисоботлар кўпроқ Туркистон АССР ҳудуддида асосида ташкил этилган маъмурий округлар бўйича (Тошкент, Самарқанд, Фарғона) бўйича тўлиқроқ маълумотлар берилган. 1924-25-йилларда Тошкент, Самарқанд ва Фарғона округлари бўйича 462.497 та хўжаликнинг 1.333.122 десятина ерлари бўлган. 18.497 та ерсиз бўлган хўжаликларни ер билан таъминлаш мақсадида заҳира ер фондлари шакллантирилган. Юқорида таъкидланган учта округ бўйича 232,6 минг десятина заҳира ер фонди бўлган [4]. Ҳужжатда маълумот берилишича, 1925-йил 2 - декабрдан ЎзССР ҳукумати декретига кўра, ер сувларни национализация қилиш сиёсати бошланган. Декретга кўра, 40 десятинагача Тошкент, Самарқанд ва Фағона вилоятларида 50 десятинагача бўлган ерлар барча мол- мулки (жонли ва меҳнат қуроллари билан) билан мусодара қилиш ишлари олиб борилган. Ер эгасининг 40 десятинадан ташқари барча фойдаланмайдиган ерлари барчаси мусодара қилинган[5]. Архивда сақланган “Общий очерк расслоения кишлака Узбекистана” номли тарихий лавҳа (16-77 варақлар)да маълумот берилишича, Ўзбекистон ССР ташкил этилгач, 15830 та қишлоқ хўжаликлари тугатилган ва Тошкент, Фарғона, Самарқанд вилоятларидан 127.869 десятина[6], шаҳарда яшовчи 6248 хўжаликлардан 33831 десятина ер тортиб олинган[7]. Тадқиқотларда юқорида таъкидлаб ўтилган округлардан жами 199 563 десятина тортиб олингани ҳақида маълумотлар бериб ўтилган[8]. Бу йилларда совет ҳокимияти илгари Бухоро ва Хоразм Халқ республикалари таркибида бўлган Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида ер ислоҳотлари ўтказишга улгурмаган ва бу жараёнлар кечроқ амалга оширилган[9]. Кечроқ бўлса-да, Зарафшондан - 30 706,7, Қашқадарёдан – 27856, Сурхондарёдан – 17 044, умумий республика бўйича 275 169,7 десятина ерлар мусодара қилинган[10]. Ер-сув ислоҳотларига оид қарорига кўра, республикада ўртача ерга эга бўлиш меъёри 4-7 десятина, Фарғонада 7, Тошкент ва Самарқандда 10 десятина этиб белгиланган ва ортиқча ерлар мол-мулки билан мусодара қилинди. Айрим катта ер эгалари ер ислоҳотларидан сўнг қайтариб бериш шарти билан ўз ерларини чорикорларга, айрим ҳолатларда эса ҳосилнинг ярмига шерик бўлиш шарти билан ўз қариндошларига тақсимлаб беришган. Аммо совет ҳокимияти дастлаб ўзига тўқ деҳқонларни давлат томонидан олиб бораётган иқтисодий сиёсатига жалб этиш мақсадида уларга давлат душмани сифати қаралмади. Аммо кейинчалик бой деҳқонларнинг мол- мулкларига нисбатан давлат томонидан террор уюштирилиши уларнинг норозиликларига сабаб бўлди. Шунингдек, диний ташкилотларнинг мол-мулкини тортиб олишда, аҳоли орасида катта ер, мол-мулк, савдо ва ишлаб чиқаришга ҳамда молиявий маблағга эга бўлган диний уламоларнинг ишчиларга таъсир доираси эътиборга |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling