P 57 “Рисолаи азиза” — “Саботул ожизийн” шарҳи//Тузувчи: Б. Ҳасан/. — Т : А.Қодирий номидаги Халқ мероси нашр., 2000. —256 б
Download 7.52 Mb. Pdf ko'rish
|
So\'fi Olloyor. Risolai aziza
ХИЁНАТДИН ЙИРОҚ БЎЛИБ, ДИЁНАТЛИ
БЎЛМОҚ БАЁНИ Кел, эй комил, камол этсанг диёнат, Кишига қилмагил ҳаргиз хиёнат. Эй мўъмин, диёнатда камолга эришиш ниятинг бўлса, унда бирор кимсага хиёнат қилма. Чунки хиёнат — мунофиқликдир. Хиёнат - ким қилур қўлдину кўздин, Аёғдин, узви пинҳондину сўздин. Яна билгилки, хиёнат турлича бўлур. Бири — қўл хиёнати: Би- ровниНг нарсасини ўғирламоқ ёки ҳаром аъзоларни ушламоқ каби қул воситаси ила бўладиган ишлар билан бўлур. Иккинчиси — кўз хиёнати: Бундайин хиёнат комаҳрамлар юзига қараш каби кўз би- лан бўладиган ишларда бўлади. Учинчи — кўнгил хиёнати: Мусул- монларга ёвузлик ният қилиш ёки улардан ёвузлик гумон қилиш кабилар кўнгил билан бўлгани учун — буни кўнгил хиёнати дер- лар. Тўртинчи — сўз хиёнати: Бунга ғийбат ва ёлғон сўзлаш каби- лар киради. Хиёнатнинг яна кўп хиллари бор. Аммо буларнинг барини баён қилмоқ учун ҳожат йўқдир. Зеро, шоирнинг ўзи шундай дейди: Муни билгай жамиъи одамизод - Эмас ҳожат, ки бир-бир айласам ёд. Хиёнатнинг турли гъзолар воситаси билан содир бўладиганла- рини кишилар ўзлари яхши биладилар. Ш унинг учун уларнинг барчасини зикр қилмоқлкк ҳожат эмас. Улар ҳар кимга аёндир. Хиёнатким эрур пайдо кўнгилдин, Муни англа, диёнат берма қўлдин. Кўнгилда пайдо бўладиган хиёнат хиёнатларнинг энг каттаси- дир. Сен буни англагил. Дининг ҳақи айтаманки, кўнгил хиёнати- ни зинҳор базинҳор қила кўрмагил. Наким тушса кўнгилга ё кўзингга, Раво кўрмасанг ул ишни ўзингга, Раво кўрсанг мусулмонеға ани, Муни дерлар — хиёнатнинг ёмони. 231 Кўзинг ё кўнглингга тушган бйрор нарсани ўзингга раво кўрмай, бирор мусулмон бошига тушишини истаб севинсанг, билгилки, хиёнатнинг улуғи ва ёмони мана шундай бўлади. Қаю ишга ризо бўлсанг кўнгилда, Агарчи қилмасанг, бўлдинг ул йўлда, Қайси бир иш кўнглингга ўтириб, уии маъқул кўрсанг, бу ишни қилмасанг-да, шу йўлга кирган бўласан. Масалан, хиёнат қилмоқ қўлингдан келмаса-да, хиёнат аҳлини севсанг, хиёнат аҳлидан бўлурсан. Ш унинг учун кўи мусулмонлар куфр аҳлини севгани учун кофир ўтдилар. Кўп кофирлар мусулмонларни севга- ни учун мусулмон бўлиб ўгдилар. Эрур исён ризоси - чун, ки исён - Ризойи куфрдур - куфр, эй мусулмон. Бировнинг гуноҳига ва куфрига ризо бўлиш гуноҳдир, эй му- сулмон, гуноҳ! Сен бундайин гуноҳдан мумкин қадар сақлангил. Мусулмон ўғлини кўрсанг кўзингдек, Зарарда, нафъда билсанг ўзингдек. Барча мусулмон болаларини кўзинг нури билиб, зарарда ҳам, фойдада ҳам, яъни мусулмонларга бало-қазо келганда, қайғур- санг, роҳат келганда севинсанг, Қаю қулни мунингдек бўлса ҳоли - Будур бешак мусулмонлиғ камоли. билгилки, қай бир банда ана шу юқоридаги айтилган ҳолда бўлса, мусулмонликнинг камоли ана шудир. Агар чандики, бўлса шубҳаи кам - Раво кўрсанг ани ўз нафсингга ҳам. Раво кўрма мусулмониға зинҳор, Агар берсанг баногоҳ - айла изҳор. Агар зиёни кам нарса бошингга тушсаю, ул иш ўзингга ёқмаса, мусулмон биродарингга ҳам уни раво кўрма. Агар бундайин нарса- нинг, гарчи зиёни кам бўлса ҳам, бир мусулмонга келажагини билсанг, дарҳол буни унга билдир. Хусусан, бермагил тақволи эрга, Мағилон сочмағил райҳонли ерга. Хусусан, бундайин ишни тақволи ва сўфий кишига раво кўрма- гил. Ахир, киши райҳонли ерга тикан уоуғини сочмаса керак!? Тақийнинг кўнглидир дорус сиёнат, Сиёнат хонага қилма хиёнат. Чунки тақволи киш иларнинг кўкраги ҳаромлардан сақлан- м оқлик уйидир. Сен бу уйга хиёнат қилма. Ва бу уйларнинг 232 эгалари — тақво аҳлига ёвуз ниятда бўлма. Ҳамиш а улар учун қайғуда бўл. Агар топилса неъмат - олдиға соч, Вале бўлмаса - оғзинг узр учун оч. . Мусулмон биродарлар уйингга келса, бор кеъматингни улар олдига қўй. Гар неъг. атикг бўлмаса, уларга узрлар айгиб, очиқ юз билан тургил. Агар минг халта берсанг - хилти кўи зар, Санга андин нечук суд, эй биродар?! Агар эҳсон қилиб бировга минг халта тилла берсанг-у, у халта- лар ичидаги олтинга ҳаром аралашган бўлса, сенга бундан савоб ёки фойда йўқцир. “Хилт” — аралаш, омухга дегани. Агар берсанг ариғдин қатраи об, Эрур чандон савоб, эй гавҳари ноб. Мусулмон биродарингга ариқцан сув олиб ичйрсанг, савобдир — юз халта ҳаром олтинингцан яхшицир. Кишига берса ким - моли ҳароми, Умиц этса савоб ул марци сми - Бировга ҳаром мол садақа бериб, савоб умид қилган смийдир. Шаксиз, ўзига золимцир. Бўлур кофир умиц этган ул инсон, Билиб - олиб дуо қилғон ҳам ул он! Ўша садақани бериб, савоб умид қилган киши ҳам, унинг ҳаром- лигини билиб, цуо қилиб олгувчи кимса ҳам кофир бўлурлар. Хиёнатнинг бари ҳам бўлци мавсуф, Билиб - қилмаса ҳар ким амри маъруф, В-агар наҳй зтмаса мункир ишини - Хиёнатлик цегл л анцоғ кишини. Хиёнатнинг яна бир тури ҳам маълум бўлсин. Уни баён қилай- лик. Агар киши олим бўла туриб, банцаларни эзгу йўлга буюрма- са, ёмон йўлларцан қайтармаса, бундайин олимни хиёнат аҳлйдан бил. Бундан улуғ хиёнат бўлмас. Биров йўл билмайин юзланса чўлга, Билиб - гар солмасанг сан яхши йўлга, Биров адашиб, чўлга кириб қолса, сен эсанг, кўра туриб уни яхши йўлга солмасанг, унда: Қаю инсоф эрур, қаю диёкат - Эрур андоғ улуғ бухлу хиёнат!? Бу қандайин инсофу қандайин диёнатдир? Ахир, мусулмон би- родарлар бир-бирларига тўғри йўл ўргатацилар. Чунки уларнинг 233 дини шуни тақозо қилади. Шундай экан, бундан ортиқ ичи қора- лик ва хиёнат бўлмас. Агар олдингда тифле бўлса ногоҳ, Ёнар ўтга тушарин билсанг огоҳ, Агар қаршингда бир гўдак кўриниб, унинг ёниб турган ўтга тушиб кетишини билиб турсанг, Узатмас бўлсанг анга дасти алтоф - Нечукбўлгай мусулмонлиғда инсоф?! ва бу болага раҳму шафқат қўлингни чўзмасанг, сендайия кииш дин биродари эмасдир. Шунга ўхшаб, бир нсдон киши билмайин ҳаром ишларга қадам қўя бошласаю, сен кўра-била туриб, укинг йўли бузуқ йўл эканидан хабар бермасаш, бу қилганинг улуғ хиёнат бўлади. Жамиъи баццаи мўьмин саросар Эрурмиз бир-биримизга биродар. Ҳолбуки, барча мусулмонлар бир-бирларига биродардирлар. Биродар эканлар, демак, бир-бирларкга шафқат қилмоқлари ло- зим. Олимлар очиқ кўнгил билан билганларини билмаганларга сарф. қилсалар, бойлар мискинларга жўмардлик билан садақа бериб тур- салар, шафқат дегани шу бўлаДи. Биров чиқса тариқи охиратдин, Ўгурса юз мақоми мағфиратдик, Агар кўрсатмаса йўл кўрган инсон, Бахиллик мундин ў^мас, эй мусулмск. Бир нодон кимса йўл билмайин, охират йўлидан чиқиб, бузуқ йўлга юрса, тавба қилишни билмай юрган бўлса-ю, олим киши буни кўра-била туриб, тўғри йўл кўрсатмаса, бахкллик ва хиёнат бу олимнинг устидадир. С ак айғон сўнгра туз бўлмаса ҳоли - Ўзинииг бўйниға бўлғай ваболи. Сен олим зкансан, бояги нодонга мўл кўрсатганингдан сўнг, тўғри йўлга кирмаса, гуноҳ сенда эмас, балки ул нодоннинг бўйнида қолур. Бундайин ҳукм “Ёсин”нинг 1? -оятеда мастур Очибдурсан биродарликнк бобпн, Топибсан амри маъруфки савобин, Биродарингга биродарликэшигани очган экансгш, демак амри маъруф савобини топишга ҳам йўл туг. Агар келмаса қўлдин ё тилингци т - Ёмон кўр ул ишин жону дилингдик. 234 Ёмон ишни қилган кимсани ул бузуқ иш идан қул билан қай- тармасанг, зеро, қўл билан қайтариш қози ва муфтийлар ишидир, тилинг билан тўғри йўлни кўрсатгил. Дцашганларни сўз билан йўлга солиш олимларнинг ишидир. Агар олим бўлмасанг ҳам, зинҳор ул ёмон ишни жону дилинг билан ёмон кўриб — шу мажлисда ҳозир эсанг, ундан чиққин. ЧИН ЭРНИНГ нишони Кел, эй инсон, агар бўлсанг чйн эрдек, Оғирлик пеша қил дунёда ердек. Эй инсон, ҳақиқатан Аллоҳ йўлида ю рғ/вчи чин эр бўлай де- санг, дунёда оғир бўл, турли-туман оғирликларни ердек кўтарув- чи бўл. Агар тепса сани ҳар қайси мавжуд, Зиён этма - тақи еткур анга суд. Эй ўзини чин эр билган инсон, сени ер юзида бор жонворлар оёқ остига олиб тепкиласалар-да, уларга зиён етказма, яхшилик қил. Ер каби бўл. Ер устида юрл,ъчилар ер унинг устига ҳар турли ҳаром нарсалар ташласалар ҳам, ер уларга зиён-заҳмат етказмай- ин, турли-туман неъматлар ўстириб берур. Юракинг қилсалар оҳан ила чок, Чиқор олдиға турлук неъмати пок. Халойиқ юрагингни темир билан кесиб, турли жафолар қилса- лар ҳам, гина сақлама. Аксинча, уларнинг олдига турли неъматлар қўйиб иззатла. Агарчи олама сендин тегар нафъ, Ўзунгдин қ ш т а туфроғ отини рафъ. Эй инсон, сен буткул дунё халқига манфаатли иш қилиб, фой- далар келтирсанг-да, такаббурлик қилма. Ўзингдан тупроқисми- ни ва фақир;шкни кўтарма. Отанг ердур. санам ердек қилиқ қил, Ямонлиғ айлаганга яхшилик қил. Сенинг отанг Одам алайҳиссаломдир. У ердан яратилгандир. Де- мак, аслинг — отанг ердир. Шунинг учун ердек яхши хулқпи бўл. Сенга ёмонлик қилсалар, сен яхшилик қил. Киши тош урса боша, эй хўжаста, Кулуб боқғил ю зш а мисли писта. Эй муборак инсон, агар биров жаҳл билан бошингга тош билан урса, унинг юзига кулиб қарагил. ГТистани тош билан урганлари- 235 да, ёрилиб кулиб, ичидаги мағизни беради. Сен ҳам шу пистадек бўл. Сени урсалар-да, яхшибўл. Бу синдурмоқца дилтанг бўлма зинҳор, Умид улдурки - хуш кўргай Харидс.р. Бошингни уриб синдиришларига сиоа кўнгж нгни бузиб эзил- ма. Чунки сенинг шунчалар сабрли эканингни бандаларшшг хари- дори Аллоҳ хуш кўриб, Ўзига лойиқ топар, Бу хусусда сўз “Тавба” сурасининг111-оятида борар. Оёқ остида қолдим деб, дема вой, Бўлур Чин коса - кўп тепку еса лой. Сен бу қадар хўрликда қолдим, деб “вой-вой ’ лама. Чин косаси кўп тепкиланган лойдан ясалур. Шунинг учун бу коса баҳоли бўлур. Сени ҳам кўп хўрласалар, Холиқ олдида й з и з бўлурсан. Агар душманга дўстлук қилсанг изҳор, Бошинг ёрғон кишиларяи десанг - ёр. Душманлик қилувчиларга дўстлик қил Еошинг ёрганларни дўст бил. Асло гина сақлама. Ризо мулкида тамкин аклаган нос - Жафо олмоси тилса - қаттиғ олмос. Аллоҳнинг ризолик мулкидан ўрин олмоқни истаган кимс-алар- га на қадар балолар келса-да, одамларга қаттиқ сўз айтмаслар. Балки очиқ юз билан турли неъматларки келтирурлар. Демас осийб - ани халқурса ос иб, Ва меҳнат жиболи ётса босиб. Аллоҳнинг бир сабрли бандасини халойиқ осиб қўйиб урсалар ёки бу бандани бало-қазо тоғи босиб ётса-да, мен багою қазолар остида қолдим, демас. Ҳамиша ризо бўлиб, осиб урганларга инъ- ом-эҳсонлар қилур. Гина сақламас. “Осийб” бало-қазо маьносида. Жаҳолат аҳли қилмас гина таркян, Қачон дар кин бўлур - гар қилса даркин. Гина қилишни жаҳолат аҳли сира тўхтатмаслар. Ссн Аллоҳ- нинг ризосини олмоқни истасанг, гина қилма. Байтнинг хулласи каломи, гиначилар Аллоҳтаоло ризолигига етишмгслар демоққа олиб келади. Зеро, саховатсиз кишига қэйси даргоҳ эцшги очиқ бўлади?! Агар рози еса минг зарбаи яд - Дуони ҳаргиз анга қилмагай бад. Агар розилик мақомида турган кш иики минг карра муигтласа- лар-да ва бу муштлардан заҳматлар чекса-ди, ул калтак е»увчи ургувчиларни ёмон дуо қилмас. Дуо қилса ҳам —'урганларга фой- дали дуо қилур. Зарарга рози бўлмас ҳаргиз акмал - Ҳидоят бирла тавфиқин тилар бал. Комил банда — унга зарар етказган кишиларга ёмонлик тилаш- га рози бўлмас. Аксинча. уларга тавфиқ ва ҳидоят тилаб дуо қилар. - Сўнар кийн гардидин ҳолат жамоли, Кўтар гардин - керак гар дин камоли! Эй азиз инсон, билгилки, илми ҳолдан бўлган мартаба эгаси гина гардидан тозадир. Шундай экан, гина тўзонини кўнглингдан қоқиб чиқар. Динда комил бўлмоқни тиласанг, гина қилма. Download 7.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling