P 57 “Рисолаи азиза” — “Саботул ожизийн” шарҳи//Тузувчи: Б. Ҳасан/. — Т : А.Қодирий номидаги Халқ мероси нашр., 2000. —256 б


Download 7.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/58
Sana05.10.2023
Hajmi7.52 Mb.
#1692326
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58
Bog'liq
So\'fi Olloyor. Risolai aziza



P 57
“Рисолаи азиза” — “Саботул ожизийн” 
шарҳи//Тузувчи: Б. Ҳасан/. — Т : А.Қодирий 
номидаги Халқ мероси нашр., 2000. —256 б. 
1. Ҳасан, Ботирбек, тузувчи.
Сарлавҳада: Тошкент Ислом уииверситети
Инсон бутун умри давомида бугуни ва эртаси хусусида кўп ўйлайди, ҳаётдаги 
ўз ўрнини, яшашнингтўғри йўлини излайди. Ушбу китобда кишининг ана шундай 
интилишларига мос келадиган йўл-йўриқлар кўрсатилган, ёмонлардан четлашиш, 
яхшиларга эргашиш кишини турмушдаги тинчлик ва охирати хусусида 
хотиржамликка етаклаши баён қилинган.
Китобни ота-боболаримиз севиб ўқиган. Ўйлаймизки, авлодлар ҳам китоб 
мутолаасидан ҳосил бўладиган барча фойдалардан баҳраманд бўладилар.
ББК 86.38
Тузувчи: Ботирбек Ҳасан 
Муҳаррирлар: Алибек Рустамов, Раҳматулла қори Обидов 
Тақризчилар: Шайх Ҳабибулла Солиҳ, Жалолиддин Жўраев
4702620100-235
Р ---------------------------- 2000
М 361 (94)—2000
■ н
ISBN 5-86484-011-4
© Ботирбек Ҳаспиоп, 2000 йил 
© Абдулла Қодирий номидаги
Халқ мсроси нашриёти, 2000 йил


УШ БУ НАШР ҲАҚИДА
“Саботул ожизийн” Сўфи Оллоёриинг маснавий шаклида ёзган 
асари. Кигобда Ислом ақидаси масалалари Қуръони карим ва сун- 
нат талаблари асосида баён қилинган. Асарнинг асли “Маслакул 
муттақийн” эски мактабларнинг юқори синфларида ўқитилгани 
учун жуда к е н гта р қ аж а н кигоблардан бўлган. “Маслакул мугта- 
қи й н ” м аснавийси форс тилида эди. Жуда кўп илтимослардан 
сўнг Сўфи Оллоёр унинг асосий қисм ини “Саботул ож изийн” 
номи билан қисқа баёнда ёзди. Бу китоб ҳам жуда тез шуҳрат 
қозонди. Аммо унинг баён услубида ва тилида арабий, форсий 
ва яна бош қа лаҳжалардан сўзлар кўп иш латилгани маснавийни 
тушунишни анча қийинлаш тирган. Ш унинг учун “Саботул ожи- 
зий н”ни шарх;гаш эҳгиёжи юзага келди. Бу эҳтиёжни қондириш- 
га Тожуддин ксмли киш и кириш иб, ш арҳ ёзади ва унга “ Рисо- 
лаи азиза” номини беради. Зеро, шарҳ қизи А зизанкнг бир неча 
бор илтимоси билан ёзилган эди. Ушбу шарҳ билан танишиб чиқ- 
қан киш и унинг муаллифи ўз даврининг билимдон алломалари- 
дан бўлганини тан олади.
“Саботул ож изийн” байтма-байт шарҳланган. Ш арҳчингусу- 
лини кўпроқ наҳвий таҳлил таш кил қилиб, байтларнинг бади- 
ий томонларига ҳам аҳамият берилган. Кўпгина ҳолягарда сўз ўйин- 
ларида ииггирок этган сўзларнинг келиб чиқиш манба.чари ҳақида 
гапирилади. Байгнинг шарҳи ту
1
'агач, шориҳ байт маъносини очиб 
берувчи қўгаимча маълумотлар ҳам келтиради. Бу маълумотлар 
ривоятларга асослангани учун байт шарҳидан ажратилиб. қавс 
ичига олинган ҳолда берила боради.
Ш арҳларнинг баёнида татарча ва усмонли туркча сўзлар қори- 
шиб келгани уни тушуниш ни анча қийинлаш ти риб қўйган, Шу- 
н и нг учун биз шарҳлар баёнини ҳозирги ўзбек тилига яқин- 
лаштирган ҳолда бериш ни маъқул кўрдик. Еаъзи ҳолларда ри- 
воятлардан келтирилган маълумотларнр? ҳам тушириб қолдир- 
дик. Чунки бу маълумотлар ҳозирги кунда эскириб қолган бўлиб, 
ўқувчини ноўрин таажжубга солиб қўйиш и му?-ясик бўлади. Баъ- 
зи байтларнинг шарҳларида йўл кўйилган ғализликлар ани қ 
сезилиб турган ҳолларда ҳам ш ориҳнинг шарҳлари ўрнига му-
3


ҳаррирлар таклиф қилган шарҳлар ш аклини келтирдик. Бош қа 
ҳолларда шарҳларда айрим камчиликлар сезилиб турса-да, шо- 
риҳнинг асарни тушунишда ўз раъйи бор эканини кўрсатиш учун 
уларни ўрнида қолдирдик. Зийрак китобхон бундай ўринларга 
дуч келганида мазкур камчиликларни ушбу рисоланинг ношири 
ва муҳаррирларининг юзларига солмасликлари сўралади.
“Рисолаи азиза”нинг юқорида айтилган нашрлари ҳозирги кун- 
да ҳам айрим китобхонларда мавжуд бўлиб, қўлдан-қўлга ўтиб 
ўқилмоқда. Хуллас, ш арҳнинг сўнгги наш ри чиққанидан сўнг 
қарийб юз йил ўтди. Уни яна наш р қилиш им кони туғилди. Ол- 
димизда машаққатли, аммо улуғ иш турибди. Бу йўлга кирдик. 
Энди мушкилимизни Аллоҳнинг Ўзи енгил қилсин.
Ушбу наш рнинг “Сўфи Оллоёр ҳақида” деб номланган қис- 
мида биз Сўфи Оллоёрнинг ҳаётига оид маълумотларда масна- 
вийнинг шориҳи ўз шарҳида келтирган барча хабарларни ўқувчи 
эътиборига ҳавола этдик. Аммо “Саботул ожизийн”га ш арҳёзган 
Тожуддин Ё.ччиқулнииг шарҳга “ К ириш ”ида ва шарҳнинг ичида 
келган мазкур хабарлар шубҳали кўринади. Чунки улар С. Айний 
ва Қайюмий тазкираларида Сўфи Оллоёр хусусида келгирган маъ- 
лумотлар билан тасдиқланмайди. Бироқ келгусида Тожудциннинг 
хабарлари тўғри чиқиш и ёки ақалли нималарга асосланганлиги 
очилиши мумкин бўлади.
Ушбу ш арҳ наш рга ҳозирланиб бўлгач, “Саботул ож изийн”га 
ёзилган бошқа ш арҳ борлиги ҳақида ҳам маълумот оддик. Сўнгра 
шарҳнинг ўзини биродаримиз шайх Ҳабибуллоҳ Солиҳнинг ил- 
тифоти билан кўриб чиқиш га муяссар бўддик. Ш арҳнинг муал- 
лифи Саййид Ҳабибуллоҳ ибни Саййид Яҳёхон ал-Фарғоний ал- 
Кобулий шарҳни “ Ҳадоятут толибийн” номи билан чиқарибди. 
Афсуски, унда китоб чиққан жой ва вақг ҳақида маълумот йўқ. 
Аммо шарҳ кучли эътиқод ва зўр ихлос билан битилгани маълум 
бўлди. Вақги билан бу ш арҳ ҳам нашрга ҳозирланар, иншааллоҳ.

Download 7.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling