Пқ-92-сон “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини
Download 0.65 Mb. Pdf ko'rish
|
5.1. 5 tashabbusf
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сиртқи (Махсус сиртқи) бўлим бошлиғи: PhD. А.Авазов Кафедра мудири: доц. Ф.Акчаев
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги ПҚ-92-сон “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминаш мақсадида Жиззах давлат педагогика институти Сиртқи (Махсус сиртқи) бўлими проф-ўқитувчилари ташаббуси ва бевосита иштирокида Бахмал тумани Маданият МФЙда “Фаол маҳаллада инсон қадри улуғ” мавзусида ўтказилган маънавий-маърифий ва спорт тадбирлари Б А Ё Н Н О М А С И 12.04.2022 Бахмал тумани “Фаол маҳаллада инсон қадри улуғ” Бахмал туманининг Маданият МФЙда ўтказилган маънавий-маърифий тадбир худди шундай номланди. 2022 йил 12-апрел куни Жиззах давлат педагогика институти Сиртки (махсус сиртки) бўлими проф-ўқитувчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги ПҚ-92-сон “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида маҳалла ёшларини миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш, уларни бугунги кундаги ислоҳатлар моҳияти билан таништириш мақсадида уюшмаган ёшлар ўртасида маънавий- маърифий, кўнгилочар ва спорт тадбирлари ташкил этилди. Ушбу тадбир аввалида сўзга чиққан Жиззах давлат педагогика институти Сиртки(махсус сиртки) бўлим бошлиғи А.Авазов, ижтимоий гуманитар фанларда масофавий таълим кафедраси мудири доц.Ф.Акчаевлар сўнгги йилларда республикамизда маҳалла ва Олий таълим муассасалари ҳамкорлигида амалга оширилаётган ҳамкорлик алоқалари ва уларнинг ижобий натижалари хусусида гапирди. Биргина ёшлар сиёсати масаласида амалга оширилаётган ҳамкорлик алоқалари авваломбор ёшларимиз орасида юртимизда юз бераётган ўзгаришларга даҳлдорлик ҳисси уйғонишига, уларнинг орзу-истакларини тўғри йўналтиришга хизмат қилади. Энг муҳими уларда таълим олишга ҳавас ортади. Жиззах давлат педагогика институти Сиртки (махсус сиртки) бўлими жамоасининг асл нияти ҳам мақсади ҳам шу аслида... ” деган фикрларни айтиб ўтди. Ушбу тадбирда Жиззах давлат педагогика институти Сиртки (махсус сиртки) бўлими проф-ўқитувчилари жамоаси Бахмал тумани “Маданият” МФЙ ёшлари ўртасида қуйидаги тадбирлар амалга оширилди: 1. Маҳалладаги таълим муассасалари фаолиятини ўрганиш мақсадида Сиртки(махсус сиртки)булими рахбари А.Авазов, ижтимоий гуманитар фанларда масофавий таълим кафедра мудири Ф.Акчаев маҳалладаги мавжуд таълим муассасаларига амалий ёрдам бериш мақсадида вазифаларни аниқлаб олиш, педагог ходимлар билан суҳбатлар ташкил қилишди. Педагагог ҳодимлар билан ўтказилган суҳбатдаги мавжуд муаммолар ўрганилди ҳамда бартараф қилиш чоралари кўрилди. 2. Жиззах давлат педагогика институти Волонтёр психологлар томонидан маҳалладаги таълим муассасалари фаолиятини ўрганиш мақсадида уюшмаган ёшлар ҳамда ўқувчи ёшлар ўртасида суҳбатлар ташкил қилинди, хатар гуруҳи ёшларни аниқлаш уларга психологик ёрдам бериш мақсадида ёшлар билан жамоавий ва индивидуал асосда суҳбатлар олиб борилди. 3. Жиззах давлат педагогика институти Волонтёр талабалардан иборат жамоа Маҳаллада нутқида нуқсони бор ёшлар контингенти билан ишлашди, уларга амалий ёрдам бериш бўйича тавсиялар бериб боришди. 4. Ёшлар ўртасида соғлом муҳитни қарор топтиришда аввало, оила алоҳида ўрин тутади. Ўз оиласида етарлича меҳр кўрмаган бола кўчага интилади. Бунинг салбий оқибатларини эса ҳаммамиз яхши биламиз. Боланинг яхши билим олиши уни жамиятга, ўз оиласига, лозим бўлса тенгдошларига керак эканлигини ҳис эттира билиш ҳам машаққатли меҳнатни талаб этади. Жиззах давлат педагогика институти “Театр- тарбия мактаби” лойиҳаси доирасида Табиий фанлар факультети талабалар томонидан театр студияси томонидан Одам савдоси, ёшлар орасида хорижий давлатларга ноқонуний чиқиб кетиш ва унинг оқибатларига бағишланган “Одамфуруш” драмасини намойиш этишди. Тарбиявий аҳамиятга эга бўлган ушбу спектакл бежизга қўйилмади. Бугун маҳалларда носоғлом муҳитда вояга етаётган болаларнинг тақдири ҳеч биримизни бефарқ бўлишимизга йўл қўймайди. Тадбирда сўз олган устозлар, ота-оналар, маҳалла фаолларини ҳушёрликка чорлашди. Драма маҳалладаги ёшларда катта таассурот қолдирди. 5. Жиззах давлат педагогика институти Сиртки (махсус сиртки) бўлими Тарих фани ўқитувчилари томонидан ёшларни мамлакатимиз ижтимоий сиёсий ҳаётида бўлаётган ўзгаришларга оид билимларини синовдан ўтказиш мақсадида маҳалладаги ёшлардан иборат жамоалар ўртасида “Заковат” интеллектуал мусобақалари ташкил этилди. 6. Жиззах давлат педагогика институти Сиртки (махсус сиртки) бўлими ижтимоий гуманитар фанларда масофавий таълим кафедраси мудири доц.Ф.Акчаев “Маданият” МФЙ ёшларига мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳатлар мазмун-моҳиятини етказиш, худуднинг ички туристик имкониятлари хусусидаги фактлар умумлаштирилган “Янги Ўзбекистон-янги имкониятлар” мавзусида маъруза ўқиди. 7. Мусиқий маданият факультети волонтёр талабалари билан ҳамкорликда юрт мадҳи, баҳор тароналари ҳамда ёшларнинг севимли қўшиқ ва куйларини талабалар томонидан ижро этиш учун “Ёшлар баҳори” мусиқий дам олиш ташкил қилинди. Унда институтининг иқтидорли талабалари томонидан бир-биридан ажойиб куй-тароналар куйланди. 8. Ижтимоий-гуманитар фанларда масофавий таълим кафедраси проф- ўқитувчилари томонидан маҳалла ёшлари орасидан шаклланган жамоалар ўртасида спортнинг “Футбол”, “Волейбол” ҳамда “Шахмат- шашка” турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди. Сиртқи (Махсус сиртқи) бўлим бошлиғи: PhD. А.Авазов Кафедра мудири: доц. Ф.Акчаев Download 0.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling