Падежлар. Рус тилида та падеж мавжуд. Именительный падеж ни қўшимчаси мавжуд эмас


Download 239.92 Kb.
Sana17.06.2023
Hajmi239.92 Kb.
#1519844
Bog'liq
КК


1.Падежлар. Рус тилида 6 та падеж мавжуд. Именительный падеж ни қўшимчаси мавжуд эмас.
Жонсиз нарсалар учун
Предложный (Единственное число) падеж- Ўзбек тилидаги “Да” қўшимчасига тўғри келади. Рус тилида бу падежни ишлатиш учун сўзни бошига “в” ёки “на” қўшимчасини қўямиз. Охирига эса “е” ҳарфини ёзамиз. На стадионе. В маганизе. В России. В библиотеке. Паспорт лежит в каробке (ичида). Паспорт лежит на каробке (устида). Давлатларга “В” предлогини ишлатамиз.
Бу падеж ҳақида маьносини ҳам беради. Бунинг учун сўзни олдига “О” предлогини қўямиз охирига эса “е” ҳарфини қўшамиз. Сўзни охири “ь ёкида ия” билан тугаса охирига “и”ҳарфини қўямиз. В России. В тетради. Ва ҳоказо.
Предложный падеж (Кўплик)- Олдига “В” ёки “на” предлогларини қўямиз. Охирига эса “ах (ях)” га ўзгартирамиз. Мисол учун в магазинах. В библиотеках. В книгах ва ҳоказо.
Ҳакида дейдиган бўлсак олдингидай олдида “О” предлоги туради охирига эса “ах (ях)” ни кўшамиз. О книгах. О девушках.
Жонли нарсалар учун
2. Дательный падеж (бирлик)М.род - Ўзбек тилида “Га” қўшимчасига тўғри келади. М.Роддаги жонли нарсаларга “га” қўшимчасини қўшиш учун сўзни охирига “у” ёки “ю” ҳарфлари қўшилади. Мисол учун брату. Другу. Папу ва ҳоказо. Мужской роддаги жонли нарсаларнинг охирги ҳарфлари “ь”ёки ”й” ҳарфлари билан тугаган вақтда сўзни охирига “ю” ҳарфи қўшилади. Мисол учун Николаю. Сергею. Водителю ва ҳоказо.
Дательный падеж (бирлик ) Ж.род- Ж. Роддаги жонли нарсаларга «га» Қўшимчасини қўшиш учун сўзни охиридаги “а” ёки “я” ҳарфини ўрнига “е” ҳарфини қўямиз. Мисол учун Маме. Сестре. Собаке. Ва ҳоказо.
Агар сўзнинг олдига “К” предлогини қўшадиган бўлсак “никига”ёкида “Ёнига”деган маьнони беради.
Мисол учун к брату. К маме.
Исключение (Истисно ҳолатлар) – Папа. Дядя. Серёга яьни охири а ёки я харфи билан тугаган М. Роддаги сўзларга ҳам “е” ҳарфи қўйилаверади. Папе. Дяде. Серёге.
3.Дательный падеж (кўплик) – Кўплик қисмида родларга ажратилмайди. “Га” қўшимчасининг қўплик шаклини ясашимиз учун сўзни охирига “ам”ёки “ям”ҳарфларини қўйишни ўзи кифоя. Мисол учун Врачам. Инженерам. Девушкам. Ва ҳоказо.
4.Родительный падеж (бирлик) М.род – Ўзбек тилида “Нинг” ва “Дан”қўшимчаларига тўғри келади. Мужской роддаги сўзларга “нинг” қўшимчасини қўшиш учун сўзнинг охирига “а”ёки ”я” ҳарфлари қўшилади. Мисол учун. Цена телефона. Цена документа.
Сўзларнинг охири “ь” ёки “й” харфлари билан тугаган вақтда эса “я” ҳарфи қўйилади. Водителя. Учителя. Сергея.
Родительный падеж (бирлик) Ж.род- Ж. Родга “нинг”қўшимчасини қўшиш учун эса сўздарнинг охирги ҳарфларини “ы” ёки “и” ҳарфларига ўзгартирамиз.
К Г Х Ш Щ Ч И Ж ИЯ билан тугаган вақтда охирига “И” ҳарфини қўямиз. Регистрации. России. Ручки. Остановки.
Мужской роддаги сўзларга“Дан” қўшимчасини қўшиш учун “с” ”из” ”от” предлогларини сўзнинг олдига қўйиш керак. Охирида эса “а” ва “я” ҳарфлари туриши лозим. Из магазина. С телефона. От брата.
Из предлогини усти ёпиқ буюмлар. Жойлар давлат ва шаҳар номлари олдидан ишлатилади.
От предлоги асосан шахсларга нисбатан ишлатилади.
Женский роддаги сўзларга “Дан”қўшимчасини қўшиш учун эса сўзлар олдидан “из. С . от ” предлогларини сўз охирига эса “ы” ҳарфини қўямиз.

5.Родительный падеж (Кўплик) М.Род.- “ларнинг”қўшимчасини ҳосил қилиш учун Сўзни охирига “Ов” қўшимчасини қўшиш керак.
Из/от/с предлогларини қўйиш орқали “лардан”қўшимчасини ҳосил қилсак бўлади . Охирига “ов” ни ҳам қўйиш керак лекин.
Родительный падеж (Кўплик) Ж. Род- “ларнинг” қўшимчасини ҳосил қилиш учун охиридаги “а” ҳарфини олиб ташлаймиз. Ошибок. Девочек. Книг.
лардан” қўшимчасини ҳосил қилиш учун эса из/от/с предлогларини қўйиб охиридан “а” ҳарфини олиб ташлаймиз.
Download 239.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling