Пахтакор тумани 9-сон дмтт директорининг
Download 39.73 Kb.
|
2020 й 5.11 88-сонли буйруқ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатниннг 2019 йил 14 декабрдаги СК-556
Пахтакор тумани 9-сон ДМТТ директорининг БУЙРУҒИ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатниннг 2019 йил 14 декабрдаги СК-556-IlI-coн қарори билан тасдиқланган “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган вазифаларни амалга ошириш буйича тадбирлар режасининг 4-банди ижросини таъминлаш ҳақнда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2020 йил 1 июлдаги 98 - сон. Жиззах вилоят мактабгача таълим бошкармасининг 2020 йил 5 ноябрдаги 88 - сонли буйрукларининг ижросини таъминлаш максадида БУЮРАМАН: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2020 йил 1 июлдаги 98-сон. Жиззах вилоят мактабгача таълим бошкармасининг 2020 йил 5 ноябрдаги 88-сонли буйруклари рахбарлик ва ижро учун кабул килинсин. Куйидагилар: Мактабгача таълим ташкилоти педагогининг касбий стандарта (кейинги уринларда - Касбий стандарт) 1 -иловага; Мактабгача таълим ташкилоти педагогининг касбий стандартини тажрибадан утказиш буйича ишчи гурух (кейинги уринларда -Ишчи гурух) таркиби 2- иловага асосан тасдиқлангани маълумот учун кабул килинсин. Кадрлар буйича мутахассиси X.Курбанова Тегишлиги буйича булим ходимлари ва ташкилот директорлари билан хамкорликда Касбий стандартни 2020-2021 укув йили давомида мактабгача таълим ташкилотларида тажрибадан утказиш; Касбий стандартни амалда татбик этиш буйича олиб борилган амалий тажриба жараёнидаги юзага келган камчиликлар, берилган таклиф ва хулосалардан келиб чиккан холда, Касбий стандартни такомиллаштириш вазифаси юклатилсин. Барча мактабгача таълим ташкилоти директорларига : Давлат мактабгача таълим ташкилотларида Касбий стандартни тадбик этиш ва амалиётда юзага келган асосли таклифларни умумлаштирган холда хар чорак якунида ёзма равишда булимнинг кадрлар булимига такдим этиб бориш вазифаси юклатилсин. Кадрлар мутахассиси (Х.Курбанова) ва Ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш булими (Т.Мухторов) Ишчи гурух билан биргаликда укув семинари ташкил этсин. Укув семинарида педагогларни аттестациядан утказишнинг мавжуд механизмлари, Касбий стандарти моделининг тўзилиши ва унинг афзалликлари масаласига эътибор қаратилсин. Ишчи гурухи (Н.Яхшибоева) 2020 йил 20 декабрга қадар Касбий стандарт буйича педагогларни бахолаш мезонларини хамда уларнинг мувофиклик даражалари асосида малака тоифалари бериш буйича ёрдамчи материалларни ишлаб чикиш; Мактабгача таълим ташкилотлари педагоглари учун Касбий стандарт ва ундан амалий фойдаланиш буйича услубий кулланма тайёрлаш; Кайта ишлаб такомиллаштирилган Касбий стандарт қарор лойихасини туман булими хўзуридаги Методика кенгашида мухокама килиш учун киритиш вазифалари юклатилсин. Белгилаб куйилсинки. ишчи гурухининг хар бир аъзоси тегишлилиги юзасидан мазкур буйрукда белгиланган вазифаларни ўз вактида ва сифатли амалга оширилиши бушича масъул хисобланади. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш булими ( Х.Эгамова) Ушбу буйрукни барча мактабгача таълим ташкилотларига ижро учун етказсин. Ушбу буйрукнинг назоратини ўз зиммамда колдираман. Download 39.73 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling