Пайариқ туманлараро иқтисодий суди риси Б


Download 25.5 Kb.
Sana30.12.2022
Hajmi25.5 Kb.
#1073142
Bog'liq
Пресс Релиз 2-сонли мактаб


Пайариқ туманлараро иқтисодий суди риси Б.Жураев, Пайариқ туман 2-сон касб-ҳунар мактабида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30-йиллигини кенг нишонлаш юзасидан мактаб ўқувчилари билан учрашув ўтказди.

Пайариқ иқтисодий суди риси Б.Жураев, юртимизнинг гуллаб яшнаши ва равнақи учун барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, суд-ҳуқуқ тизимидаги кенг кўламли ислоҳатларнинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори бу бош қомусимиз эканлигини ўқувчи ёшларга таъкидлади.


Асосий қомусимиз саналмиш Конституциянинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини ёшларимиз қалбига сингдириш, қонунга нисбатан ҳурмат, ватанга нисбатан муҳаббат, меҳр ва садоқат туйғуси шаклланишини кучайтиришга қаратилган учрашувлар ташкил этилганлигини маълум қилди.
Юртимизда истеъқомад қилаётган ҳар бир шахс, ҳар бир фуқаро Конституциямизнинг мазмун-моҳиятини чуқур ҳис этиб ўрганиш, инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари ҳамда давлат ҳокимиятини ташкил этилишининг асосларини чуқур билим ва кўникма билан ўрганиш лозимлиги ўқувчи ёшларга тушунтириб берилди.
Суд раиси Б.Жураев
Download 25.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling