Параллел қЎЗҒатишли ўзгармас ток моторини текшириш
Download 93.96 Kb.
|
ПАРАЛЛЕЛ ҚЎЗҒАТИШЛИ ЎЗГАРМАС ТОК МОТОРИНИ ТЕКШИРИШ
ПАРАЛЛЕЛ ҚЎЗҒАТИШЛИ ЎЗГАРМАС ТОК МОТОРИНИ ТЕКШИРИШ 3.1. ИШНИ БАЖАРИШДАН МАҚСАД 3.1.1. Параллел қўзғатишли ўзгармас ток мотори (ЎТМ) нинг тузилиши ва ишлаши билан танишиш. 3.1.2.Параллел қўзғатишли ЎТМ ни ишга тушириш, айланиш йўналишини тескарига ўзгартириш ва тезлигини ростлашни ўрганиш. 3.2. ИШНИНГ ДАСТУРИ. 3.2.1. Параллел қўзғатишли ЎТМ нинг тезикни ростлаш усуллари: а) қўзғатиш токини ўзгартириб Ia, n= f (iq) бунда Ua=Un=const, Igen=const, iqgen=const бўлганда олиш. б) Якор чулғамидаги кучланишни ўзгартириб: Ia, n= f (Ua) bunda iq= iqn =const, Igen=const, iqgen=const бўлганда олиш. 3.3. ИШ БАЖАРИШ ТАРТИБИ ВА ҲИСОБОТ ТАЙЁРЛАШ БЎЙИЧА КЎРСАТМАЛАР Тажриба Ўтказиладиган схемани чизиб олиш керак ва ҳар бир элементнинг вазифасини билиш керак. Текширилаётган моторнинг ва юклантирувчи генераторнинг паспорт қийматлрини ёзиб олиш керак. Моторни текшириш 3.1- схема бўйича амалга оширилади. Юклантирувчи генератор мустақил қўзғатишли генератор схемаси бўйича йиғилади. Моторни реверс (айланиш йўналишини ўзгартириш) қилиш учун чулғамлардан бирида ток йўналишини ўзгартириш керак. Бунинг учун ё қўзғатиш чулғамини ёки якор чулғамини учларни алмаштириб улаш керак. Агар иккала чулғамдаги ток йўналиши баравар ўзгартирилса машинанинг айланиш йўналиши ўзгармайди. Қўзғатиш токини номинал қиймати шундай ўрнатиладики U=UH бўлганда якор токи Ia=IH ва айланиш тезлиги n=nH бўлиши керак.UH, nH, IH катталикларининг қийматини кўрсатувчи студентларга айтади. Ростлаш тавсифини олинаётганда айланиш тезлиги қўзғатиш токини камайиши ҳисобига ўзгармас ушланади. Якор токининг қиймати Ia=(1.1-1.2)IH бўлади. Айланиш частотасини бу тажрибада номиналдан ошириб ростланади. Бунинг учун моторнинг қўзғатиш токини камайтирамиз. Шунинг ҳисобига моторнинг айланиш частотаси кучланиши, юклантирувчи генераторнинг якор токи ўзгаради. Уларни ўзгармас қилиб ушлаш учун аввал генераторнинг қўзғатиш токини П3 қаршилик ёрдамида камайтирамиз, сўнг П4 қаршилик ёрдамида юклантирувчи генераторнинг якор токини ўзгармас қилиб ушлаймиз. Айланиш тезлигини секин аста ошириб, н=(1.3-1.4)нЩ га етказамиз ва 5-6 та қиймат оламиз. Моторнинг айланиш частотасини кучланишни ўзгартириб ростлаш учун валдаги моментни юклантирувчи генераторнинг электромагнит моментини ўзгармас қилиб ушланади. Чунки Mг=IагФг Бу ерда Iаг –генераторнинг юк токи, Фг- генераторнинг фойдали магнит оқими у якор чулғами Фа магнитловчи кучини қўзғатиш чулғами Фс магнитловчи кучи билан ўзаро таъсиридан аниқланади. Юклантирувчи генераторнинг якор ва қўзғатиш токи ўзгармас бўлганда фойдали магнит оқим ҳамда моторнинг электромагнит моменти ўзгармас бўлади. Тажриба якор чулғамидаги кучланишни камайтириб олинади. Бунинг учун якор занжиридаги ростловчи қаршиликни ўзгартирилади. Бу пайтда моторнинг айланиш тезлиги ва генераторнинг якор токи камаяди. Тажриба кучланишнинг мумкин бўлган минимал қийматигача олинади. Бу вақтда Р1 ростловчи қаршилик бутунлай киритилган бўлади. Тажриба қийматларидан фойдаланиб n,Ia=f(Ua) боғланишни қурамиз. Бу ерда iq=const, Igen=const, iq.gen=const. 3.2-расм. Тезликни ростлаш тавсифи. Тажриба қийматларидан фойдаланиб n,Ia=f(iš) боғланишни қурамиз. Бу ерда U=const, Igen=const, iq.gen=const. 3-расм. қўзғатиш токини ўзгартириб тезликни ростлаш СИНОВ САВОЛЛАРИ 1. Ўзгармас ток моторини тузилиши ва ишлаш принсипи. 2. Моторнинг ЭЮК тенгламасини ёзинг. 3. Мотор қандай ишга туширилади? Юргизиш реостатининг вазифаси 4. Моторнинг айланиш йўналишини қандай ўзгартирилади? 5. Параллел қўзғатишли ўзгармас ток моторини айланиш тезлигини ростлашнинг қандай усуллари бор? 6. Ишлаб турган моторнинг қўзғатиш чулғами узилса нима бўлади? Download 93.96 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling