Пастки сийдик йўлларининг яллиғланиши. Орхит. Эпидидимит 509 1-ped soatov otabek


Download 13.06 Kb.
bet3/3
Sana21.10.2023
Hajmi13.06 Kb.
#1714205
1   2   3
Bog'liq
orxipididimit urologiya

Фаркловчи ташхиси

  • Касалликнинг клиник куриниши ва холисона текширишларнинг маълумотларига караб, узига хос булмаган яллигланиш эпидидимитни, мояк ортигининг сил касаллигидан баъзида ажратиш кийин. Аъзонинг катталашиб алохида-алохида зич жойларининг булиши, унинг нотекислиги эпидидимитнинг иккала хилида хам учрайди. Уруг чикариш йулида аник булган алохида – алохида каттик жойларнинг булиши, мояк халтачасида йирингли окма яраларнинг пайдо булиши, бир вактда тананинг бошка аъзосида хам сил касаллигининг булиши, сийдикда ёки мояк халтачасининг окма ярасидан чиккан сил касаллигининг микробактерияларини топилиши зарарланишнинг сил касаллигига хос эканлигига гувох булади. Мояк ортигининг пунктатида ёки биопсия маълумотларида сил касаллигининг микобактерияларини топилиши, ажратиш ташхиси учун хал килувчи ахамиятга эга.

Давоси

  • Уткир эпидидимит билан огриган беморни аввало кун тартибини курпа-тушак килиб ётишидан бошлаш керак. Пархездан уткир ва китиклайдиган овкатлардан мустасно килиб, суюкликни куп ичиш тавсия килинади. Яллигланган аъзога тинчлик шаротини яратиш учун суспензория кулланилади; мояк халтачасига муз солинган совук грелка куйилади. Касалликнинг кузгатувчисини аниклаш кийин булганлиги сабабли, таъсири кенг спектрга эга булган антибиотиклар кулланилади ( ампициллин, тетраолеан, сульфат гентомицин, канамицин, левомицетин ва бошкалар) ёки граммусбат хамда граммнисбий флорага таъсир килиш учун таъсир кучи озрок спектрга эга булган икки хил антибиотикларни бирга кулланилади ( пенициллин ва стрептомицин). Уткир яллигланиш жараёни пасайгандан кейин яллигланган инфильтратни сурилиши учун мояк халтачасига иситадиган, диатермия ёки УВЧ куйилади. Агар мояк ортигининг абцесси пайдо булса, операция килш зарур – абцессни ёриш.

Download 13.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling