Патентшунослик лицензиялаш ва сертификатлаш фанидан тест саволлари Саноат намуналарига таъриф беринг


Ноанъанавий интеллектуал мулк объектларини кўрсатинг


Download 371 Kb.
bet13/14
Sana10.08.2023
Hajmi371 Kb.
#1666183
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Patentshunoslik test 72 YANGI TEST

63. Ноанъанавий интеллектуал мулк объектларини кўрсатинг.
А) Илмий, адабий, мусиқий, бадиий, фотография ва аудиовизуаль асарлар.
Б) Фонограмма ишлаб чиқарувчилар ва ижрочилар, эфир ва кабель эшиттиришлари.
В) ЭҲМ учун дастурлар ва маълумотлар базалари; интеграл микросхемалар топологияси; селекция ютуқлари.
Г) Ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари.
64. Саноат намунасининг патентга лаёқатлилик шартлари бу ....
А) замонавийлиги ва идеаллиги
Б) қулайлиги ва ўзига хослиги (оригиналлиги)
В) янгилиги ва бадиий-дизайни
Г) янгилиги ва ўзига хослиги (оригиналлиги)


65. Қуйидаги қайси объектлар ихтиро сифатида тан олинади?
А) қурилмалар, усуллар, моддалар ва илгари маълум бўлган қурилмалар, усуллар, моддалар, микроорганизм штаммларининг янги мақсадларда қўлланилиши.
Б) усуллар ва моддий объектлар устида бошқа моддий объектлар ёрдамида турли ҳаракатлар, операцияларни бажариш жараёнлари.
В) қурилмалар ва ўзининг сифат таркиби билан ажралиб турадиган объектлар, қотишмалар, композициялар, микроорганизм штаммларининг янги мақсадларда қўлланилиши.
Г) электрон ҳисоблаш машиналари учун алгоритмлар ва дастурлар, бинолар, иншоотлар, ҳудудларни режалаштириш лойиҳалари ва схемалари.


.
66. Саноат намунасининг тавсифи .... ўз ичига олиши керак.
А) у расм ва чизмаларда акс эттирилган буюмнинг ташқи белгиларини сўзлар воситасида очиб бериши ва унинг барча белгилари мажмуини;
Б) у фотосуратларда акс эттирилган буюмнинг ички ва ташқи кўринишини рақамлар воситасида ёритиб бериши ва унинг айрим белгилари мажмуини;
В) у расм ва чизмаларда акс эттирилган буюмнинг техник ечимини сўзлар воситасида ёритиб бериши ва унинг барча белгилари мажмуини;
Г) у фотосуратларда акс эттирилган буюмнинг ташқи кўринишини сўзлар воситасида очиб бериши ва унинг муҳим белгилари мажмуини;


67. Ихтиронинг муҳим белгилари деб .... .
А) ҳар бири алоҳида олганда ихтиро ўз олдига қўйган вазифани бажариш учун зарур, барчаси биргаликда эса бу вазифани ҳал қилиш учун етарли бўлган белгиларга айтилади.
Б) ҳар бирини умумлаштирганда ихтиро ўз олдига қўйган вазифани бажариш учун зарур, етарли бўлган белгиларга айтилади.
В) ҳар бири алоҳида олганда янгилик ўз олдига қўйган муаммони хал қилиш учун зарур, вазифани ҳал қилиш учун етарли бўлган техник ечимларга айтилади.
Г) ҳар бири умумлашганда ихтиро ўз олдига қўйган муаммони бажариш учун зарур, барчаси биргаликда эса бу муаммони ҳал қилиш учун етарли бўлган техник ечимгаларга айтилади.

Download 371 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling