Патологик анатомия” фани ямс ва янги педагогик технологиялар ўқув қўлланмаси
Download 118 Kb.
|
эпителиал ўсмалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Терминология.
11.Дарснинг олиб борилиши:
Ташкилий қисмида дарснинг олиб борилиши ва тартиби хақида тушунча берилади. Режа: Ташкилий қисм. Талабаларни дарс мавзуси мақсади, вазифалари, олиб борилиши, билимларни ўрганиш тартиби билан таништириш. “Бўш звено”,”Тестлар тўплами” методлари асосида таълим олувчилар йўналтирувчи саволлар ёрдамида ўсмалар сабаблари, шакллари, морфологик белгилари, ахамияти ва булардаги патоморфологик ўзгаришлари тўғрисидаги ўз билимларини намоён қилишади. “Ким тез, ким кўп” усулида, дарс мавзусига тегишли терминлар асосида талабаларннинг бошланғич билимини текшириш. Ўқитувчи томонидан ўсмалар сабаблари, шакллари, морфологик белгилари, турлари, ахамияти ва булардаги патоморфологик ўзгаришлари ҳақида қисқача маълумот берилади. Тестлар тўплами усули асосида ушбу мавзуга тегишли амалий кўникмаларни йўналтирувчи саволлар ёрдамида ўрганиб олиш. Амалий кўникмалар, вазиятли масалаларни талабаларга тарқатиб, ҳар бири асосида якуний билимларни аниқлаш ва журналга баллар қўйиш. Талабаларнинг мустакил мухокамасидан кейин укитувчи томонидан “Ким тез, ким кўп” усулида, терминлар асосида талабаларнинг бошлангич билими аникланади. Терминология. Рак, папиллома, концерогенлар, экспасив ўсиш, атипизм, ҳужайра атипизми, тўқима атипизми, метаплазия, метастаз, полип, аденома, аденокарцинома, базалиома, ўз ўрнидаги рак, инфильтратив ўсиш, майда ҳужайрали рак, кўркам рак, ҳавфли ўсма, ҳавфли ўсма. Талабалар қўлига Амалий кўникмалар, яъни макро- ва микропрепаратлар, уларнинг расмлари ва йўналтирувчи саволлар берилади. Уларнинг ҳар бирини навбатма-навбат ўрганиб, таҳлил қилиб маълумотлар йиғади ва юқоридаги саволларга жавоблар топади. Бунда талабалар қўлида мавжуд макро- ва микропрепаратларни ўрганиш, тавсифлаш, ёзиб чизиб олиш схемасидан фойдаланилади. Макропрепарат 1. Халқум раки – ҳалқумда жойлашган патологик ўчоқни аниқлаш, унинг улчамлари, ранги, кесимидаги ўзгаришларни аниқланг. 2. МП раки - аъзода жойлашган патологик ўчоқни аниқлаш, унинг улчамлари, ранги, кесимидаги ўзгаришларни аниқланг. 3. тухумдон раки- тухумдонда жойлашган патологик ўчоқни аниқлаш, унинг улчамлари, ранги, кесимидаги ўзгаришларни аниқланг. 4. ўпканинг бронхоген раки- ўпка ва бронхлардаги жойлашган патологик ўчоқни аниқланг, унинг улчамлари, ранги, кесимидаги ўзгаришларни аниқланг. 5. ўпканинг метастатик раки- ўпка тўқимасида жойлашган патологик ўчоқни аниқлаш, унинг улчамлари, ранги, кесимидаги ўзгаришларни аниқланг.. 6. болдир папилламатози - болдирда жойлашган патологик ўчоқни аниқлаш, унинг улчамлари, ранги, кесимидаги ўзгаришларни аниқланг. Download 118 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling